Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамраев Сирож Абруйевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Тадбиркорларда миллий қадриятларга содиқлик туйғусини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fal631.
Илмий раҳбар:Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар:Нурматова Мукаррам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорларда миллий қадриятларга содиқлик туйғусини шакллантиришни ижтимоий-фалсафий жиҳатларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий қадриятларнинг тадбиркорлар томонидан англанилиши, қадрланиши, амалий фаолиятида қўлланилишининг жамиятдаги ўзгаришлар тенденцияси динамикасига мафкуравий-трансформацион алоқаси ҳамда сиёсий тафаккур, ижтимоий таъминот, иқтисодий ривожланиш жиҳатдан жамият ҳаётига маданий жиҳатдан таъсири очиб берилган;
Янги Ўзбекистон тадбиркорларига хос маънавий қадриятларга садоқатни мустаҳкамлашда шахсий масъулиятни  шакллантириш,ўзининг манфатларини жамият талаби билан уйғунлаштиришнингакмеологик моҳияти, фаол демократик янгиланишларнинг тадбиркорлик фаолияти ривожинингмиллий қадриятлар аҳамиятини англашдаги роли асосланган;
тадбиркорлар маънавиятини юксалтириш ва у асосидаги миллий қадриятларга содиқлик туйғусини мустаҳкамлашнинг прагматик ҳодиса ва инновацион жараён сифатидаги ижтимоий муносабатлардатадбиркорлар фаолиятига кўмак бериш имкониятинингиқтисодий онгга институционал таъсири очиб берилган;
тадбиркорлар масъулиятини юксалтириш жараёнини фалсафий нуқтаи назардан интровертив – ички ва экстровертив – ташқи омилларга оид таъсирлар,  уларнинг миллий қадриятларга содиқлик туйғусини асосида инсонпарварлик, ватанпарварлик руҳини шакллантиришга хизмат қиладиган янги меъёрларнинг вужудга келиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорларда миллий қадриятларга содиқлик туйғусини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
миллий қадриятларнинг тадбиркорлар томонидан англанилиши, қадрланиши, амалий фаолиятида қўлланилишининг жамиятдаги ўзгаришлар тенденцияси динамикасига мафкуравий-трансформацион алоқаси ҳамда сиёсий тафаккур, ижтимоий таъминот, иқтисодий ривожланиш жиҳатдан жамият ҳаётига маданий жиҳатдан таъсирига оид илмий хулоса ва амалий таклифлар Ўзбекистон либерал-демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан 2022 йил фаолият режасини тузишда фойдаланилган. (O'zLiDeP Марказий Кенгашининг 2021 йил 27 декабрдаги 01-27/975-сонмаълумотномаси). Натижада партия ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг тадбиркорлар билан олиб борадиган маънавий-маърифий ишлари самарадорлиги оширилган;
Янги Ўзбекистон тадбиркорларига хос маънавий қадриятларга садоқатни мустаҳкамлашда шахсий масъулиятни  шакллантириш, ўзининг манфатларини жамият талаби билан уйғунлаштиришнинг акмеологик моҳияти, фаол демократик янгиланишларнинг тадбиркорлик фаолияти ривожининг миллий қадриятлар аҳамиятини англашдаги ролига оид ғоя ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2022 йил фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 31 январдаги 4-13-23-252-сон маълумотномаси). Натижалар Ёшлар ишлари агентлигининг ёш тадбиркорлар билан олиб борадиган тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
тадбиркорлар маънавиятини юксалтириш ва у асосидаги миллий қадриятларга содиқлик туйғусини мустаҳкамлашнинг прагматик ҳодиса ва инновацион жараён сифатидаги ижтимоий муносабатларда тадбиркорлар фаолиятига кўмак бериш имкониятининг иқтисодий онгга институционал таъсирига оид амалий тавсиялар Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 10 февралдаги 12-сон маълумотномаси). Натижалар жамиятимиз тараққиётининг янги босқичида тадбиркорлар маънавиятини юксалтиришга, уларда миллий қадриятларга содиқлик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
тадбиркорлар масъулиятини юксалтириш жараёнини фалсафий нуқтаи назардан интровертив – ички ва экстровертив – ташқи омилларга оид таъсирлар,  уларнинг миллий қадриятларга содиқлик туйғусини асосида инсонпарварлик, ватанпарварлик руҳини шакллантиришга хизмат қиладиган янги меъёрларнинг вужудга келишига оид таклифлар ва тавсиялар Ўзбекистон савдо-сотиқ палатасининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасининг тадбиркорлар маънавиятини юксалтириш борасидаги 7-бўлимини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-сотиқ палатасининг 2022 йил 25 февралдаги 11/05-1522-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон савдо-сотиқ палатаси фаолиятидаги долзарб масалаларни ҳал этишга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish