Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаитова Назокат Файзуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич таълимда геймификациядан фойдаланиш орқали ўқувчилар ўқув-билиш мотивациясини ривожлантириш (1-синфлар мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2507.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Махмудова Дилфуза Мелиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шаҳзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Рустамова Нодира Рустамовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич таълимда геймификациядан фойдаланиш орқали ўқувчилар ўқув-билиш мотивациясини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич таълимда геймификациядан фойдаланиш орқали ўқувчилар мотивациясини ривожлантириш тузилмаси уюшган, уюшмаган, жиддий, қисман ўйин турларининг ички ва фанлараро алоқадорлик ёрдамида ўқув-билиш, прагматик, ижтимоий, коммуникатив, эстетик мотивлар билан интернал ва экстернал идентивлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич таълимда геймификациядан фойдаланиш орқали ўқувчилар мотивациясини ривожлантириш жараёнлари ўйинли таълимий платформалардаги балл, рейтинг, бейдж, даража, лидерборд, валюта, виртуал товарлар каби элементларни миллий идентиклик ва характер билан бевосита адаптивлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган;
геймификациядан фойдаланиш орқали бошланғич синф ўқувчиларининг мотивациясини ривожлантиришнинг педагогик моделининг технологик блоки ўқув материалларини эвристик ва ижодий даражада ўзлаштиришга йўналтирилган вебквестлар, викториналар, саёҳат, тендерда ютиш, илмий тадқиқот, эксперт баҳолаш, виртуал экскурсия каби интерфаол иш шакл ва методларининг рефлексивлик даражасини кучайтириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълимда геймификациядан фойдаланиш орқали ўқувчилар мотивациясини ривожлантиришнинг билишга қизиқишни интенсив рағбатлантириш, ўқитишнинг инновацион йўналганлигини ошириш, функционалликнинг ўсиши, эмоционал зўриқишларнинг олдини олиш каби педагогик шарт-шароитлари ўйинчиларнинг психотипларига мувофиқ табақалаштирилган фаолиятни ташкил этиш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич таълимда геймификациядан фойдаланиш орқали ўқувчилар ўқув-билиш мотивациясини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич таълимда геймификациядан фойдаланиш орқали ўқувчилар мотивациясини ривожлантириш тузилмасини уюшган, уюшмаган, жиддий, қисман ўйин турларининг ички ва фанлараро алоқадорлик ёрдамида ўқув-билиш, прагматик, ижтимоий, коммуникатив, эстетик мотивлар билан интернал ва экстернал идентивлигини таъминлаш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Жаҳон Банкининг “Академик инновациялар фонди” гранти AIF ¼. “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш маркази ва электроникадан қўшма ўқув лабораториясини яратиш” (2019-2020 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг  2022 йил 5 январдаги 02-007-007-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълимда геймификациядан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг касб-ҳунарга қизиқишларини оширишга эришилган;
бошланғич таълимда геймификациядан фойдаланиш орқали ўқувчилар мотивациясини ривожлантириш жараёнларини ўйинли таълимий платформалардаги балл, рейтинг, бейдж, даража, лидерборд, валюта, виртуал товарлар каби элементларни миллий идентиклик ва характер билан бевосита адаптивлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаштириш, геймификациядан фойдаланиш орқали бошланғич синф ўқувчиларининг мотивациясини ривожлантиришнинг педагогик моделининг технологик блокини ўқув материалларини эвристик ва ижодий даражада ўзлаштиришга йўналтирилган вебквестлар, викториналар, саёҳат, тендерда ютиш, илмий тадқиқот, эксперт баҳолаш, виртуал экскурсия каби интерфаол иш шакл ва методларининг рефлексивлик даражасини кучайтириш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Компьютернинг мантиқий асослари” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-518-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини виртуал таълимий ўйинлардан фойдаланиш малакасини ривожлантиришга хизмат қилган;
бошланғич таълимда геймификациядан фойдаланиш орқали ўқувчилар мотивациясини ривожлантиришнинг билишга қизиқишни интенсив рағбатлантириш, ўқитишнинг инновацион йўналганлигини ошириш, функционалликнинг ўсиши, эмоционал зўриқишларнинг олдини олиш каби педагогик шарт-шароитларини ўйинчиларнинг психотипларига мувофиқ табақалаштирилган фаолиятни ташкил этиш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Жиззах вилояти телерадиокомпанияси “Диёр янгиликлари” информацион дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2002 йил 29 июлдаги 12-23/57-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчилари ва ота-оналарнинг геймификациядан фойдаланишга доир виртуал маданиятини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish