Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Мўминахон Зокиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Абдурауф Фитратнинг ахлоқий-фалсафий таълимоти”, 09.00.03–Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fal181.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02. 
Илмий раҳбар: Қўчқаров Ваҳҳоб Хошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Намозов Бобир Бахриевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Амриддинова Дилрабо Турсуновна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдурауф Фитрат ахлоқий-фалсафий қарашларининг янги Ўзбекистон ёшлари маънавий тарбиясидаги конструктив аҳамиятини асослаш ва улардан самарали фойдаланишга қаратилган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Абдурауф Фитратнинг “Оила” асарида илгари сурилган “Ватанга муҳаббат”, “садоқат”, “ўзликни англаш”, “бурч ва масъулият” каби ахлоқий-фалсафий ғоялари ворисийлик ва маънавий-тарихий тамойил сифатида ҳозирги давр оилавий муносабатларини тартибга солишда конструктив (бунёдкорлик) аҳамиятга эга эканлиги мантиқий исботланган; 
Абдурауф Фитратнинг “Раҳбари нажот” асаридаги қаноат, шукр қилиш, сарват (эҳтиёжлар ҳужумига қарши туриш) каби қадриятларга молик хусусиятлар устуворлиги шахсга хос хирс, иҳмол (вақтни бекор ўтказиш), риё каби иллатларни бартараф этишдаги етакчилиги фалсафий далилланган;
Абдурауф Фитратнинг “миллий ўзликни англаш” концепцияси мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида шаклланаётган замонавий ёшларда инновацион тафаккур, атроф воқеликка дахлдорлик ва масъулият ҳиссини ва замон талабларига хос билимини оширишда  бирламчи омил эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
Абдурауф Фитратнинг ахлоқий, фалсафий қарашлари тизимлаштирилиши унинг илмий-ижодий меросига кўра ўзбек миллий фалсафаси асосчиларидан бири эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдурауф Фитратнинг ахлоқий-фалсафий таълимотини тадқиқ қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Абдурауф Фитратнинг “Оила” асарида илгари сурилган ахлоқий-фалсафий ғояларининг ҳозирги давр оилалари ижтимоий ҳаётини ва оилавий муносабатларни тартибга солишдаги муҳим назарий ва амалий аҳамияти асосланган қарашларига оид таклиф ва тавсиялардан “Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” номли дарсликнинг “Ўзбекистон жамияти миллий истиқлол мафкурасининг мақсади ва асосий вазифалари”, “Миллий ғояда миллий ва умуминсоний қадриятлар”, “Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш” ва “Аҳолини итимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш” мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекиcтoн Реcпубликacи Oлий вa ўртa мaxcуc тaълим вaзирлигининг 2021 йил 15 январдaги 89-03-205-coн мaълумoтнoмacи). Натижада, мазкур дарсликни илмий жиҳатдан такомиллаштириш асосида тaлaбa-ёшлaрни маънавий-ахлоқий фазилатларининг юксалишига xизмaт қилгaн; 
Абдурауф Фитрат “Раҳбари нажот” асаридаги ахлоқий-фалсафий категориялар таснифига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республикатаълим маркази томонидан умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11 синфлари учун тавсия этилган “Маънавият асослари” номли дарслигининг “Маънавият – комилликка етаклайди” (10 синф 11-параграф), “Маънавият – миллат қиёфаси” (11 синф 2-параграф), “Ўзбекистон ривожининг маънавий-ахлоқий негизлари” (11 синф 4-параграф) каби мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекиcтoн Реcпубликacи Халқ таълими вaзирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2021 йил 29 январдaги 01/11-01/4-90-coн мaълумoтнoмacи). Натижада, мазкур дарсликларни илмий жиҳатдан такомиллаштириш xизмaт қилгaн; 
Абдурауф Фитратнинг миллий ўзликни англаш концепциясини ривожлантиришнинг самарали йўллари сифатида прагматик дунёқараш, инновацион тафаккур, интеллектуал салоҳият, замон талабларига хос билим, атроф воқеликка дахлдорлик ва масъулият ҳисси каби янгича фикрлашнинг муҳим тамойиллари аниқланган илмий янгилиги, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан тасдиқланган “Ёшлар таълими ва аёллар бандлиги бўйича “Беш ташаббус” лойиҳаси доирасида: илм-фан соҳасини ривожлантириш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш” деб номланган бандини ишлаб чиқишда ва белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2020 йил 15 январдаги 1-20-сон маълумотномаcи). Натижада, ушбу дастурлар мазмунини бойитишга ҳамда белгиланган вазифаларни, жумладан илм-фанга қизиқишни оширишга аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилган; 
Абдурауф Фитратнинг ахлоқий, фалсафий қарашлари тизимлаштирилиши унинг илмий-ижодий меросига кўра ўзбек миллий фалсафаси асосчиларидан бири эканлиги аниқланганлигига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлари” мухарририятининг 2020 йил февраль ва март ойларидаги “Бедорлик”, “Адабий жараён” дастурлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 19 мартдаги 1-17-сон маълумотномаcи). Натижада, ушбу дастурлар маъмунини бойитишга ҳамда ёшларни миллий меросни асраб авайлаш руҳида тарбиялаш, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish