Sayt test rejimida ishlamoqda

Ортиқова Ҳамида Махмуд қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий матннинг ассоциатив тадқиқи (Э.Воҳидов ва А.Орипов шеърлари мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fil786.
Илмий раҳбар: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03.
Расмий оппонентлар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади А.Орипов ва Э.Воҳидов шеърий асарларининг ассоциатив структураси орқали уларнинг ассоциатив тафаккури, дунёни идрок этиши ва уни тилда акс эттиришида сўздан фойдаланиш маҳоратини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий матннинг ассоциатив аспектда умумий тамойиллари белгиланиб, матннинг тил эгалари тасаввурлари билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган ассоциатив бирликлар асосида пайдо бўлиши очиб берилган;
шеърий матннинг семантик-синтактик жиҳатдан шаклланишида ўзаро ассоциатив боғланган бирликларнинг таянч вазифа бажариши асосланиб, уларнинг ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эга бўлган, тил бирликлари ўртасидаги синонимик, антонимик, уядошлик, партонимик ва гипонимик муносабатга асосланган лисоний ҳамда ижодкорларнинг воқелик ҳақидаги тасаввур ва дунёқарашларини намоён қилишда аҳамиятли бўлган нолисоний омиллар белгиланган;
А.Орипов ва Э.Воҳидов шеърларининг лисоний онгдаги ассоциатив структураси, уни ташкил этувчи ассоциатив бирликлар аниқланиб, структура таркибидан лексик бирликлар қаторида ибора, мақол, матал ва нақллар каби барқарор бирикмалар ўрин олиши далилланган;
А.Орипов ва Э.Воҳидов шеърларининг ассоциатив майдони белгиланиб, майдоннинг ядро ва чегара қисмларидан ўрин олган ассоциатив бирликларнинг ассоциатив-маъновий боғланиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. А.Орипов ва Э.Воҳидов шеърларининг ассоциатив тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шеърий матннинг семантик-синтактик жиҳатдан шаклланишида ўзаро ассоциатив боғланган бирликларнинг таянч вазифа бажариши асосланиб, уларнинг ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эга бўлган, тил бирликлари ўртасидаги синонимик, антонимик, уядошлик, партонимик ва гипонимик муносабатга асосланган лисоний ҳамда ижодкорларнинг воқелик ҳақидаги тасаввур ва дунёқарашларини намоён қилишда аҳамиятли бўлган нолисоний омиллари юзасидан билдирилган хулосаларидан ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ГООЗ рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2022 йил 14 июлдаги 17.01/144-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган; 
бадиий матнни ассоциатив аспектдаги умумий тамойиллари белгиланиб, матннинг тил эгалари тасаввурлари билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган ассоциатив бирликлар асосида пайдо бўлиши ҳамда А.Орипов ва Э.Воҳидов шеърларининг лисоний онгдаги ассоциатив структураси, уни ташкил этувчи ассоциатив бирликлар аниқланиб, структура таркибидан лексик бирликлар қаторида ибора, мақол, матал ва нақллар каби барқарор бирикмалар ўрин олиши борасидаги хулоасаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган И-ОТ-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш” мавзусидаги инновацион амалий лойиҳасида (2020-2021 йй.) фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 28 июндаги 15-2156-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иши унда кўзда тутилган инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири электрон луғатда берилишининг назарий ва амалий жиҳатдан бойитилишига асос бўлган;
А.Орипов ва Э.Воҳидов шеърларининг ассоциатив майдони белгиланиб, майдоннинг ядро ва чегара қисмларидан ўрин олган ассоциатив бирликларнинг ассоциатив-маъновий боғланишига оид маълумотларидан Ўзбекистон телерадиокомпаниясида 2021-2022 йиллар давомида “O‘zbekiston” ДМ телерадиоканали орқали эфирга узатилган "Миллат ва маънавият", "Таълим ва тараққиёт" номли эшиттиришлар сценарийларини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2022 йил 27 июндаги 04-36-1000-сон маълумотномаси). Натижада ушбу радиоэшиттириш дастурлари янги материаллар,илмий сосланган далиллар  билан бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish