Sayt test rejimida ishlamoqda

Го Тяньюйнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XIX асрнинг иккинчи ярми рус шеъриятида сатирик мойилликлар”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тиллари ва адабиёти. (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD /Fil1764.
Илмий раҳбар: Лиходиевский Анатолий Степанович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Садиков Зохиджан Якубжанович, филология фанлари доктори, доцент; Акобирова Сарвара, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Д.Минаев ва В.Курочкинларнинг сатирик шеъриятида рус воқелигининг табиатини, унинг рус адабиёти тарихидаги бадиий ўзига хослигини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Д.Минаев ва В.Курочкин асарларидаги сатиранинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг шеъриятидаги ижтимоий-ахлоқий муаммолари ҳамда XIX аср рус жамиятидаги муносабатларни тасвирлаш орқали ўша даврдаги сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда рус ҳаётининг иллатлари жамият тараққиётига тўсқинлик қиладиган муҳим омил бўлганлиги исботланган;
Д.Минаев ва В.Курочкин асарларидаги жанрлар типологияси ёзувчи томонидан ўз даврининг ижтимоий иллатларини очиб бериш, муаллиф ғоясининг мантиғи, муаллиф ва жамият зиддиятлари асосида юзага келган бадиий нутқнинг хилма-хиллиги каби поэтик мезонлар ишлаб чиқилган;
Д.Минаевнинг рус ҳаёти реалиялари, реализм, замонанинг долзарб муаммоларига бўлган муносабатни акс эттиришга интилиш, шунингдек, масал, пародия, эпиграммма каби сатирик жанрларнинг киноя, гротеск каби сатирик кулгу воситаларидан фойдаланишга асосланган сатирик усуллари очиб берилган;
Д.Минаев ва В.Курочкинлар тили ва услубининг ўзига хос хусусиятларини очиш орқали замонавий воқелик иллатларини масхара қилишда муаллифларнинг индивидуал ёндашувлари ҳамда жанрлар (эпиграмма, пародия)нинг турли талқинлари бадиий-тасвирий воситалар (сатирик эпитетлар, метафора, гипербола ва қиёслаш) орқали очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XIX асрнинг иккинчи ярми рус шеъриятида сатирик мойилликлар мавзусида олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
 XIX аср рус комик шеърияти, хусусан, таниқли рус шоирлари Д. Минаев ва В.Курочкиннинг ижоди, улар асарларининг ғоявий ва бадиий аҳамияти, сатирик услубининг ўзига хослиги, сатирик образлар яратиш усули, сатирик танқид нишони, тил ва услубий хусусиятлари ҳақидаги хулоса ва натижалардан Хитой Фанлар академияси Таълим ва илм-фан институтининг «Жаҳон классикаси электрон форматда» инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Хитой Фанлар академияси Таълим ва илм-фан институтининг 2018 йил 20 сентябрдаги маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари Д. Минаев ва В. Курочкинларнинг сатирик шеъриятида рус воқелигининг акс этиши, унинг бадиий ўзига хослиги ва рус адабиёти тарихидаги аҳамияти ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган;
Хитой русистикаси контекстида XIX аср рус комик шеърияти муаммолари: Хитойда рус адабиётининг аҳамияти, сатира ва юморнинг назарияси сифатида категориянинг асосий муаммолари ҳақидаги илмий хулосалардан Марказий-Жанубий ўрмон хўжалиги университети ўқитувчиларининг ўқув ва ишчи дастурлари, ўқув-услубий мажмуалари, электрон кутубхонасини яратишда фойдаланилган (Марказий-Жанубий ўрмон хўжалиги университетининг 2020 йил 20 апрелдаги 2020109-сон маълумотномаси). Натижада XIX аср иккинчи ярми сатирик шеърияти ҳақидаги аниқ маълумотлар ўқитувчиларнинг ўқув-услубий мажмуаларини мазмунан бойитган ва электрон маъруза ва амалий ресурслар тайёрлаш учун манба бўлиб хизмат қилган;
XIX аср иккинчи ярми сатирик шоирлари Д. Минаев ва В. Курочкинлар ижодида комик эффектни яратиш воситалари ҳақидаги илмий хулоса ва таклифлардан Ўзбекистондаги Рус маданият марказининг «Рус тили ва адабиётини ўқитишда янги технологиялар» номли илмий-амалий конференция ишини доирасида фойдаланилган (Ўзбекистондаги Рус маданият марказининг 2021 йил 28 майдаги 02-84-сон маълумотномаси). Натижада илмий-амалий конференция материаллари XIX аср иккинчи ярми сатирик жанри вакиллари Д. Минаев ва В. Курочкинлар ижоди ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган;
Д. Минаев ва В. Курочкиннинг рус адабиётига қўшган ҳиссаси ҳамда уларнинг ғоявий-эстетик позицияси масалаларига бағишланган таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O’zbekiston» телерадиоканали давлат муассасаси «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририяти томонидан тайёрланган «Адабий жараён», «Жаҳон адабиёти» радиоэшиттиришлари сценарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O’zbekiston» телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 31 январдаги 04-36-145-сон маълумотномаси). Натижада эфирга узатилган радиоэшиттиришлар мазмуни XIX аср рус адабиёти сатирик жанрига оид маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish