Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманова Шаҳноза Икромжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Усмон Азим шеъриятида пейзаж типологияси», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2190.
Илмий раҳбар: Кобилова Зебохон Бакировна, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Қосимов Абдуғофир Абдукаримович, филология фанлари доктори, профессор; Муллахўжаева Раъно Тошхўжаевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Усмон Азим шеъриятида пейзаж тасвирининг бадиий ифодада тутган ижтимоий, ахлоқий, маънавий ўрни ҳамда табиат ҳодисалари билан боғлиқ фасллар, ойлар, ўсимликлар дунёси, сув, ҳаво, ой, қуёш, иқлим ўзгаришлари каби тушунчалар ва унсурларнинг шоирнинг эстетик ҳамда адабий-фалсафий дунёқараши шаклланишидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пейзаж, яъни табиат тушунчасининг лирикадаги тасвир кўлами, таносуб, ташбеҳ, тазод, ружуъ, муболаға каби шеърий санъатларнинг ифода имкониятлари, параллелизм, кўчим сингари бадиий тамойиллари, китобхоннинг руҳий-маънавий оламига эстетик таъсири, шеърий матн мазмунини юзага чиқарувчи дарахт, сув, тоғ, тун, тонг каби қатор образларнинг назарий жиҳатлари асосида очиб берилган; 
пейзажнинг ижтимоий, ахлоқий, фалсафий тамойилларини аниқлаш чақмоқ, ёмғир, қор, булут, изғирин, саратон иссиғи каби турли-туман табиат ҳодисаларининг бадиийлаштириш қонуниятларини тушуниш учун муҳим саналиши, ҳар бир ижодкорнинг индивидуал “нигоҳ”и: табиатни кўриш, кузатиш, идрок қилиш ва образли тафаккурда жонлантириш хусусияти унинг янгиланишини таъминлаши ойдинлаштирилган;
Усмон Азим шеъриятида пейзажнинг юзага келиш макони ва содир бўлиш замонига кўра мавсумий пейзаж тури, миллийлик, умумбашарийлик, замонавийлик каби мавзуларига кўра миллийликни ифодаловчи пейзаж тури кўзга кўпроқ ташланиши; шоир ижодида “куз”, “баҳор”, “қиш”, “ёз”, “ҳут”, “жавзо”, “ҳамал”, “қаҳратон” каби йил фаслларига доир мавсумий пейзажлар етакчилик қилиши; шоир қўллаган миллий пейзажларнинг марказида “Бойсун” топоними туриши,  Бойсун тоғлари, қир-адирлари, сойлари, жилғалари, йўллари билан боғлиқ табиат манзаралари шоирнинг ғоявий-бадиий концепциясини бойитиши лирик пафосни кўтаришда асосий омил экани далилланган;
Усмон Азим шеърларида она ватан, юрт, одамлар тақдирининг табиат ҳодисалари билан боғлиқликда талқин этилиши, лирик қаҳрамоннинг қувноқ, сокин, ғамгин, жўшқин характерини ифодалашда табиат манзаралари эстетик категория сифатида намоён бўлиши асосланган.
IV. Тaдқиқот нaтижaлaрининг жорий қилиниши. Усмон Азим шеъриятидаги пейзаж типологиясини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
пейзаж, яъни табиат тушунчасининг лирикадаги тасвир кўлами, таносуб, ташбеҳ, тазод, ружуъ, муболаға каби шеърий санъатларнинг ифода имкониятлари, параллелизм, кўчим сингари бадиий тамойиллари, китобхоннинг руҳий-маънавий оламига эстетик таъсири, шеърий матн мазмунини юзага чиқарувчи дарахт, сув, тоғ, тун, тонг каби қатор образларнинг назарий қонуниятлари мумтоз адабиётимиздан то бугунги замонавий шеъриятгача яратилган лирик асарлар мисолида очиб берилган такифлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Онажоним – шеърият”  ижодий тўгарагидаги ёш ижодкорларга пейзаж тушунчасининг бадиий тамойиллари, қамрови ва кўлами, назарий қонуниятлари, вазифаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил 5 июлдаги 01-03/874-сон маълумотномаси). Натижалар ёш ижодкорларнинг миллий шеъриятимизда кечган поэтик янгиланиш жараёнлари ҳақидаги тасаввурлари кенгайгайишига ва китобхонлик маданияти юксалишига хизмат қилган;
пейзажнинг ижтимоий, ахлоқий, фалсафий тамойилларини аниқлаш чақмоқ, ёмғир, қор, булут, изғирин, саратон иссиғи каби турли-туман табиат ҳодисаларининг бадиийлаштириш қонуниятларини тушуниш учун муҳим саналиши, ҳар бир ижодкорнинг индивидуал “нигоҳ”и: табиатни кўриш, кузатиш, идрок қилиш ва образли тафаккурда жонлантириш хусусияти унинг янгиланувини таъминлаши ойдинлаштирилган таклифлар Ўзбек тили, aдaбиёти вa фольклори институтидa бажарилган (2017-2020 йй.) ОТ-Ф1-77 рақамли “Ўзбек aдaбиёти дурдонaлaри» 100 жилдлигини нaшргa тaйёрлaш» фундаментал лойиҳaсидa  фойдаланилган (ЎзР Фaнлaр aкaдемиясининг 2022  йил 4 августдаги 3/1255-1884-сон мaълумотномaси). Натижада ўзбек шеъриятида пейзаж ва унинг турларига оид қарашлар илмий жиҳатдан бойиган;
 Усмон Азим шеъриятида пейзажнинг юзага келиш макони ва содир бўлиш замонига кўра мавсумий пейзаж тури, миллийлик, умумбашарийлик, замонавийлик каби мавзу кўламига кўра миллийликни ифодаловчи пейзаж тури кўзга кўпроқ ташланиши, шоир ижодида “куз”, “баҳор”, “қиш”, “ёз”, “ҳут”, “жавзо”, “ҳамал”, “қаҳратон” каби йил фаслларига доир мавсумий пейзажлар етакчилик қилиши; шоир қўллаган миллий пейзажларнинг марказида “Бойсун” топоними туриши,  Бойсун тоғлари, қир-адирлари, сойлари, жилғалари, йўллари билан боғлиқ табиат манзаралари шоирнинг ғоявий-бадиий концепциясини бойитиши лирик пафосни кўтаришда асосий омил экани далилланган; Усмон Азим шеърларида ватан, юрт, одамлар тақдирининг табиат ҳодисалари билан боғлиқликда талқин этилиши, лирик қаҳрамоннинг турли: қувноқ, сокин, ғамгин, жўшқин характерини ифодалашда табиат манзаралари эстетик категория сифатида намоён бўлиши асосланган таклифлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Маърифий суҳбатлар”  “Ғазал бўстони” номли илмий-маърифий эшиттиришларида фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2022 йил 17 июндаги 04-36-939-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларда ҳозирги адабий жараён ва унда Усмон Азимнинг тутган ўрни ҳақида яхлит тасаввур пайдо бўлган, эшиттириш сценарийлари илмий ва маърифий жиҳатдан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish