Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманова Махфуза Садиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
“Алишер Навоий асарларидаги фитонимларнинг лексик-семантик ва стилистик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fil388.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ҳусанов Нишонбой Абдусатторович, филология фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02. 
Расмий оппонентлар: Ўринбоева Дилбар Бозоровна, филология фанлари доктори, доцент; Абдушукуров Бахтиёр Бўронович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий асарлари тилидаги фитонимларни лексик-семантик, тарихий-этимологик (генеологик) ва семантик-услубий аспектларда очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий асарларида қўлланилган фитонимлар ва уларга алоқадор сўзларнинг  гул, сабзавот, полиз, резавор, донли экин, мевали ва манзарали дарахтларни ифодалашига кўра лексик-семантик, содда, ясама ва қўшма фитонимларнинг деривацион хусусиятлари, ўсимлик оламига мансуб умумтуркий ва ўзбекча, арабча, форсча ҳамда аралаш таркибли сўзларнинг генеологик жиҳатлари очиб берилган;
Алишер Навоий асарлари луғат таркибидаги ўз ва ўзлашган қатламга оид умумтуркий ва ўзбекча, арабча, форсча ҳамда аралаш таркибли лексик бирликларнинг сақланганлик ва сақланмаганлик даражасига кўра айни ўша шакл ва маънода етиб келган, фонетик шакли бироз ўзгарган, маъносида ўзгариш юз берган, шоир тилида мавжуд бўлиб, ҳозирги тилда мавжуд бўлмаган сўзларнинг лингвостатистикаси аниқланган;
шоир асарларидаги фитонимларнинг бадиий тасвир учун хизмат қилиши, уларнинг бадиий санъатларни ҳосил қилишдаги аҳамияти мева, анор, гул, савсани, сумбул, сарв, норанжи, бинафша, наргис, лола, шамшод, буғдой, арпалар каби ўхшатиш, ташбеҳ, ташхис, ийҳом, тажнис, ирсоли масал каби шеърий санъатларни яратишда муҳим лексик восита вазифасини бажарганлиги далилланган; 
Алишер Навоий асарлари тилида қайд қилинган фитонимлар табиий бўлинишига кўра гуллар, уларнинг турлари, маданий ва ёввойи ўсимликлар, сабзавотлар, полиз экинлари, мевали ва мевасиз дарахт номлари, уларнинг маъно хусусиятлари функционал-семантик жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий асарларидаги лексик-семантик ва стилистик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Алишер Навоий асарларида қўлланилган фитонимлар ва уларга алоқадор сўзларнинг  гул, сабзавот, полиз, резавор, донли экин, мевали ва манзарали дарахтларни ифодалашига кўра лексик-семантик,  содда, ясама ва қўшма фитонимларнинг деривацион хусусиятлари, ўсимлик оламига мансуб умумтуркий ва ўзбекча, арабча, форсча ҳамда аралаш таркибли сўзларнинг  генеологик жиҳатлари ҳақидаги хулосаларидан  Ўзбекистон  Республикаси Фанлар  академияси Қорақалпоғистон  бўлими Қорақалпоқ гуманитар  фанлар  илмий-тадқиқот институтида 2018-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003 рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги  фундаментал тадқиқотни бажаришда унумли фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 10 апрелдаги 17.01/80-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг фитонимларга оид сўзларнинг шаклланиши ва ўзгариш даражаси ҳақидаги илмий-назарий фикрлар билан бойитилишига эришилган; 
Алишер Навоий асарлари луғат таркибидаги ўз ва ўзлашган қатламга оид умумтуркий ва ўзбекча, арабча, форсча ҳамда аралаш таркибли лексик бирликларнинг сақланганлик ва сақланмаганлик даражасига кўра айни ўша шакл ва маънода етиб келган, фонетик шакли бироз ўзгарган, маъносида ўзгариш юз берган, шоир тилида мавжуд бўлиб, ҳозирги тилда мавжуд бўлмаган сўзларнинг лингвостатистикаси тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-А1-Г007 рақамли «Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида» мавзусидаги илмий-амалий лойиҳасида (2017-2020 йй.) (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 10 апрелдаги 17.01/80-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг ўз ва ўзлашган қатламга оид умумтуркий ва ўзбекча, арабча, форсча ҳамда аралаш таркибли лексик бирликлар ҳақидаги маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
шоир асарларидаги фитонимларнинг бадиий тасвир учун хизмат қилиши, уларнинг бадиий санъатларни ҳосил қилишдаги аҳамияти мева, анор, гул, савсани, сумбул, сарв, норанжи, бинафша, наргис, лола, шамшод, буғдой, арпалар каби ўхшатиш, ташбеҳ, ташхис, ийҳом, тажнис, ирсоли масал каби шеърий санъатларни яратишда муҳим лексик восита вазифасини бажарганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар  академияси Қорақалпоғистон  бўлими Қорақалпоқ гуманитар  фанлар  илмий-тадқиқот институтида 2018-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003 рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги  фундаментал тадқиқотни бажаришда унумли фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 10 апрелдаги 17.01/80-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий асарлари тилидаги фитонимлар ва уларга алоқадор бўлган сўзларнинг эски ўзбек тилидаги муқобилини ўрганиш имконини берган;
Алишер Навоий асарлари тилида қайд қилинган фитонимлар табиий бўлинишига кўра гуллар, уларнинг турлари, маданий ва ёввойи ўсимликлар, сабзавотлар, полиз экинлари, мевали ва мевасиз дарахт номлари, уларнинг маъно хусусиятлари тарихий манбалар, луғатлар асосида функционал-семантик жиҳатдан қиёсланганлиги юзасидан олинган натижалардан Жиззах вилояти телерадиокомпанияси ижодкорлари томонидан эфирга узатилган «Ассалом Жиззах» мусиқий дам олиш  кўрсатувининг «Илмий тадқиқот» саҳифасида фойдаланилган (Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг  2022 йил 8 февралдаги 02-03/103-сон маълумотномаси). Натижада Навоий асарларининг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка етказилган, телекўрсатувларни янги манбалар билан маърифий ва амалий жиҳатдан бойиши таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish