Sayt test rejimida ishlamoqda

Махамматов Отабек Сайдаалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув жараёнларида Ўзбекистон ёшларининг маънавий-мафкуравий хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари”, 09.00.04 – “Ижтимоий фалсафа” (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fal629.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд   давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02. 
Илмий раҳбар: Самадов Актамкул Рафикович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент. 
Расмий оппонентлар: Ҳажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Исроилов Бектош Эркинович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.  
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув жараёнларида Ўзбекистон ёшларини маънавий-мафкуравий хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий-фалсафа хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар онгида шаклланган ҳуқуқий нигилизм глобал миграция, ҳуқуқий қадриятлар янгланиши каби детерминатлар билан корреляцион боғланганлиги сабабли ижтимоий-маданий хавф-хатар, маънавий-мафкуравий хавфсизликни келтириб чиқариши исботланган;
Янги Ўзбекистон шароитида ёшлар маънавий хавфсизлигининг муҳим ижтимоий омиллари (ҳуқуқий нигилизм, этноэгоизм, мафкуравий тарбия, демографик портлаш) ва янги ижтимоий муносабатларга таъсир этувчи индивидуал (ижтимойлашув, ўзини ўзи англаш, қадриятлар ва шахсиятдаги қарама-қаршиликлар) хусусиятлари янги қадриятлар трансформацияси даврида  диалектик алоқадорлиги далилланган;
Ўзбекистонда жамиятнинг маънавий-мафкуравий хавфсизлигини таъминлаш йўналишлари, воситалари, усуллари, ҳуқуқий, илмий-ахборотлашган ва мафкуравий кураш механизмларини ишлаб чиқилиши эҳтимолий таҳдид (деструктивлик, девиант хулқ, виртуал салбий тенденция)ларни олдини олишда  зарурий омил эканлиги асосланган;
бугунги дунё мафкуравий манзарасини ўзгариши ва янги ахборот қобиғини юзага келиши сабабли ёшлар онгида маънавий вандализм хусусиятлари (маъносизлик, ваҳшийлик, вайронкорлик, космополитизм)нинг қасддан шакллантирилишига ҳамда уларнинг онгида эзгулик, ҳақиқат ва гўзаллик қадриятлари бир бутунлигининг бузилишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув жараёнларида Ўзбекистон ёшларининг маънавий-мафкуравий хавфсизлигини ижтимоий-фалсафий хусусиятини ўрганишга доир ишлаб чиқилган фалсафий-концептуал таклифлар асосида: 
ёшлар онгида шаклланган ҳуқуқий нигилизм глобал миграция, ҳуқуқий қадриятлар янгланиши каби детерминатлар билан корреляцион боғланганлиги ижтимоий-маданий хавф-хатар, маънавий-мафкуравий хавфсизликни келтириб чиқаришига оид  ғоялардан  Республика  маънавият  ва  маърифат марказининг “Интернет тармоқларидан фойдаланиш маданиятини ошириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари”, “Янгиланаётган жамиятда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги”, “Маънавий хавфсизлик масаласи миллатни мавжудлигини белгиловчи муҳим вазифадир” мавзусида ташкил этилган  тадбирлар    сценарийсини ишлаб  чиқишда  фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказиниг 2022 йил 18 мартдаги 02/02/433-сон маълумотномаси).  Бу  эса,  Республика Маънавият  ва  маърифат  маркази  томонидан  амалга  оширилган  маънавий-маърифий  тарғибот-ташвиқот  ишларининг  самарадорлигини  мустаҳкамлашга,  айниқса  ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия, спортга кенг жалб қилиш, ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ривожлантириш амалиётида илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон шароитида ёшлар маънавий хавфсизлигининг муҳим ижтимоий омиллари (ҳуқуқий нигилизм, этноэгоизм, мафкуравий тарбия, демографик портлаш) ва янги ижтимоий муносабатларга таъсир этувчи индивидуал (ижтимойлашув, ўзини ўзи англаш, қадриятлар ва шахсиятдаги қарама-қаршиликлар) хусусиятлари янги қадриятлар трансформацияси даврида  диалектик алоқадорлигига оид таклиф-тавсияларидан “Кўп қутбли дунё ва геосиёсат асослари” ўқув қўлланманинг “Марказий Осиё регионидаги геосиёсий жараёнлар янги катта ўйин концепцияси ва унинг геосиёсий моҳияти” деб номланган VII боб “Марказий Осиё регионидаги геосиёсий жараёнлар” ва “Янги катта ўйин” концепцияси ва унинг геосиёсий моҳияти” номли мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2022 йил 27 январдаги 10-334-сон далолатномаси.) Натижада, ўқув қўлланманинг мавзулари ҳамда назарий-методологик изчиллиги ошиб, глобаллашув жараёнларида Ўзбекистон ёшларининг маънавий ҳавфсизлигини таъминлаш билан бирга ҳуқуқий маданиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда жамиятнинг маънавий-мафкуравий хавфсизлигини таъминлаш йўналишлари, воситалари, усуллари, ҳуқуқий, илмий-ахборотлашган ва мафкуравий кураш механизмларини ишлаб чиқилиши эҳтимолий таҳдид (деструктивлик, девиант хулқ, виртуал салбий тенденция)ларни олдини олишга оид илмий асосланган таклиф-тавсияларидан “Геосиёсат асослари” ўқув қўлланмасининг “Миллий манфаатлар ва миллий хавфсизлик” деб номланган V боб “Миллий манфаатнинг таркибий қисмлари, шакллари ва уларни амалга ошириш усуллари” ва “Миллий хавфсизлик тушунчаси ва унинг таркибий қисмлари” номли мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2022 йил 27 январдаги 10-335-сон далолатномаси.) Натижада, ўқув қўлланманинг мавзулари назарий-методологик изчиллиги ошиб, ёш авлоднинг ҳуқуқий дунёқарашини ривожлантириш ва маънавий-мафкуравий хавфсизлигини таъминлаш, жамиятимиздаги юзага келаётган салбий иллатларни олдини олишга, мафкуравий иммунитетини шакллантириш ва уларни Ватанга содоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
бугунги дунё мафкуравий манзарасини ўзгариши ва янги ахборот қобиғини юзага келиши сабабли ёшлар онгида маънавий вандализм хусусиятлари (маъносизлик, ваҳшийлик, вайронкорлик, космополитизм)нинг қасддан шакллантирилишига ҳамда уларнинг онгида эзгулик, ҳақиқат ва гўзаллик қадриятлари бир бутунлигининг бузилишига олиб келишига оид илмий-амалий таклиф ва тавсияларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 10 август куни эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” кўрсатуви ҳамда 2021 йил 15 октябрда эфирга узатилган “Маънавият кўзгуси” кўрсатувининг навбатдаги сони сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 29 декабрдаги 01-11/603-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу кўрсатувларнинг бадиий самарадорлиги ошиб, телетомашабинга ёшлар онгида маънавий вандализмни шаклланиши Янги Ўзбекистон муҳитида ижтимоий хавф эканлиги, жамият маънавий-мафкуравий хавфсизлигини таъминлашда нималарга кўпроқ аҳамият қаратиш кераклиги ҳақида кенгроқ маълумотлар берилган ва шу билан бирга илмий тадқиқотда илгари сурилган илмий фикр-мулоҳазалар ёшларни маънавий-маданий инқироздан ва маънавий-мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилувчи яратилган тизимни янада мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish