Sayt test rejimida ishlamoqda

Неъматова Самияхон Илҳомжоновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш механизмлари” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped558.
Илмий раҳбар: Шаюсупова Азиза Асфандиёровна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03. 
Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёр Ҳудайбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида  тингловчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари касбий компетентликнинг амалий ҳамда назарий жиҳатдан ўзлаштиришга қаратилган тажрибалар йиғиндисини умумпедагогик талаблар билан замонавий инновацион компетенциявий ёндашувларнинг ретроспектив жиҳатларига устиворлик бериш  асосида  такомиллаштирилган;
малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий компетентлигини ривожланганлик даражаси шахснинг ўзида касбий тажриба, малака ва маҳоратни такомиллаштириш йўлида аниқ мақсад ва пухта ўйланган вазифаларга кўра мустақил равишда амалий ҳаракатларни ташкил этишга доир педагогик релаксацияни юзага келтириш асосида  такомиллаштирилган;
тингловчилар  касбий компетентлигини ривожлантиришнинг фаолиятга доир инновацион, креатив, информацион, методик, коммуникатив, технологик каби махсус компонентлари амалий педагогик фаолият жараёнида мақсадли, изчил, тизимли, амалий ҳаракатларни ташкил  этишга қаратилган ижодий ёндашувни юзага келтириш асосида такомиллаштирилган;
тингловчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари педагогик фаолиятга нисбатан  танқидий ва ижодий ёндашиш, қулай вазиятларни танлай олиш, унумли ижодий фикрлашга қаратилган механизмларини интеграцион тизимга хос хусусиятларга  мувофиқ  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш механизмлари бўйича илмий тадқиқот натижаларидан: 
малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари касбий компетентликнинг амалий ҳамда назарий жиҳатдан ўзлаштиришга қаратилган тажрибалар йиғиндисини умумпедагогик талаблар билан замонавий инновацион компетенциявий ёндашувларнинг ретроспектив жиҳатларига устиворлик бериш  асосида  такомиллаштиришга доир таклифлардан Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 3 январдаги “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 3-сонли буйруғи билан тасдиқланган тингловчилар касбий компетентлигига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 20 ноябрдаги 01/11-02/02-1617-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг касбий компетентлигига қўйилган талаблар уйғунлаштирилган ва минимал мазмуни белгиланган;
малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий компетентлигини ривожланганлик даражаси шахснинг ўзида касбий тажриба, малака ва маҳоратни такомиллаштириш йўлида аниқ мақсад ва пухта ўйланган вазифалар асосида мустақил равишда амалий ҳаракатларни ташкил этишга доир педагогик релаксацияни юзага келтириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 3 январдаги  2-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумкасбий фанлари” блоки таркибига кирувчи умумий ўрта таълим  мактаблари ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари  педагоглари  курси тингловчилари учун “Педагогнинг  касбий  компетентлиги  ва маҳорати” ўқув дастури мазмунига  сингдирилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 20 ноябрдаги 01/11-02/02-1617-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларда касбий компетентликни такомиллаштиришнинг дидактик-методик таъминоти такомиллаштирилган ҳамда ўзлаштириш сифатининг ошишига хизмат қилган;
тингловчилар касбий компетентлигини ривожлантиришнинг фаолиятга доир инновацион, креатив, информацион, методик, коммуникатив, технологик каби махсус компонентлари амалий педагогик фаолият жараёнида мақсадли, изчил, тизимли, амалий ҳаракатларни ташкил этишга қаратилган ижодий ёндашувни юзага келтириш асосида такомиллаштиришга ҳамда тингловчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари педагогик фаолиятга нисбатан  танқидий ва ижодий ёндашиш, қулай вазиятларни танлай олиш, унумли ижодий фикрлашга қаратилган механизмларини интеграцион тизимга хос ҳусусиятларга   мувофиқ  такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Педагогнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг инновацион  технологиялари” номли услубий қўлланма мазмунига сингдирилган ва  амалиётга жорий этилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 20 ноябрдаги 01/11-02/02-1617-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг ташкилий босқичларини аниқланиб, инновацион технологиялар малака ошириш жараёнига татбиқ этилган ва унинг самарадорлигини ошишига  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish