Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусурманкулова Мадина Носировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак рус тили ўқитувчиларни қиёсий-диалектологик компетенциясини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1537. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
Илмий раҳбар: Мусурманова Айниса, профессор, педагогика фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак рус тили ўқитувчиларининг қиёсий-диалектологик компетенциясини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак рус тили ўқитувчиларини қиёсий-диалектологик компетентлик мазмуни ўзлаштирилган рус тили фонетик, лексик ва грамматик бирликларини нутқий фаолиятга дидактик имкониятларини ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак рус тили ўқитувчиларининг қиёсий-диалектологик компетенциясини шакллантириш кўникмалари мазмуни лингвистик, дискурсив, стратегик, ижтимоий-маданий, ижтимоий компетенцияларни социолингвистик уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;  
бўлажак рус тили ўқитувчиларининг қиёсий-диалектологик компетенцияларини ривожлантиришнинг тузилмавий-функционал модели педагогик имкониятларига кўра шахсийлаштирилган таълимнинг баҳсли, лингвистик, стратегик, ижтимоий принципларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак рус тили ўқитувчиларининг қиёсий-диалектологик компетенциясини ривожлантириш даражасининг педагогик имкониятлари blended learning технологиясини фаолиятли йўналтирилган вариатив қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус тили йўналиши талабаларининг қиёсий-диалектологик компетенция такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари қўйидагилар асосида:
олий таълимда филология йўналиши талабаларини нутқ кўникмаларини ривожлантиришда blended learning технологиясини қўллашга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялар 2021/2022 ўқув йилида ишлаб чиқилган “60111700 – Ўзга тилли гуруҳларда рус тили” малака талаби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги 2022 йил 27 апрелдаги 02/01-01-06–сон маълумотномаси). Натижада, таққослама-диалектологик компетенцияни ривожлантиришга, талабаларнинг диалектологик компетентлигини ва таълим сифатини оширишга эришилган ҳамда талабаларнинг ижодий фаоллиги ошган;
бўлажак рус тили ўқитувчиларини қиёсий-диалектологик компетентлик мазмуни ўзлаштирилган рус тили фонетик, лексик ва грамматик бирликларини нутқий фаолиятга дидактик имкониятларини ўзаро интеграциялашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016-йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 8 июлдаги 170/3-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак рус тили ўқитувчиларининг қиёсий-диалектологик компетенциясини шакллантириш самарадорлигининг ошишига эришилган;
бўлажак рус тили ўқитувчиларининг қиёсий-диалектологик компетенцияларини ривожлантиришнинг тузилмавий-функционал модели педагогик имкониятларига кўра шахсийлаштирилган таълимнинг баҳсли, лингвистик, стратегик, ижтимоий принципларига устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган таклифлардан ЎзРФА ҚҚА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 8 июлдаги 170/3-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак рус тили ўқитувчиларининг дарс машғулотлари самарадорлиги ва талабалар билим сифати ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish