Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиева Матлуба Жўраевнанинг
педагогика фанлари доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Акмеологик ёндашув асосида бошланғич синф ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Ped313.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Махмудов Сарвар Юлдашевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акмеологик ёндашув асосида бошланғич синф ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантириш компонентлари ўқитувчининг жараёнли-ташкилий босқичларни идрок этиш, трансляция, касбий мониторинг йўналиш динамиклиги рефлексив позициясининг интеллектуал ривожланиш даражаси билан ички интеграциясини адекват фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқитувчиларини “lifelong learning” тамойили асосида узлуксиз касбий ривожлантириш модели мустақил ва узлуксиз касбий ривожланишнинг кўп векторли шароитини таъминлаш ҳамда бошқариш имкониятларини педагогик, методик, техник, ташкилий шарт-шароитларни реал таълимий муҳитга мослаштириш орқали такомиллаштирилган;
ўқитувчиларни турли таълим шакллари орқали расмий, норасмий, информал ўқитишда фойдаланишга доир технологиялар ва акметехнологиялар анъанавий ва электрон таълим технологиялари интеграциясининг дидактик имкониятларига бошланғич синф ўқувчиларининг дивергент фикрлаш кўникмаларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
узлуксиз касбий ривожлантириш технологияларини қўллаш алгоритми педагогик фаолият ва касбий ривожлантириш комбинацияси имкониятлари ҳамда қайта алоқани таъминловчи мажмуани мужассамлаштирган объект ва субъект ўртасидаги ўзаро таъсир тизими диагностик функцияларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий ривожланганлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари бошланғич синф ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг репродуктив, талқиний, ижодий ва акме даражаларини индивидуал таълим траекториясига функционал уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акмеологик ёндашув асосида бошланғич синф ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришга дoир тaдқиқoт нaтижaлaри aсoсидa: 
бошланғич синф ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантириш компонентлари ўқитувчининг жараёнли-ташкилий босқичларни идрок этиш, трансляция, касбий мониторинг йўналиш динимиклиги рефлексив позициясининг интеллектуал ривожланиш даражаси билан ички интеграциясини адекват фаоллаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “Бошланғич синф ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантириш” номли дарслик яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи, 664-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқитувчиларни узлуксиз касбий ривожлантиришга доир илғор хорижий тажрибалар ва замонавий тенденцияларни таҳлил қилиш, Ўзбекистонда татбиқ қилиш имкониятларини аниқлаш, акмеологик ёндашув асосида бошланғич синф ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантириш компонентларини такомиллаштириш имкони оширилган;
бошланғич синф ўқитувчиларини “lifelong learning” тамойили асосида узлуксиз касбий ривожлантириш модели мустақил ва узлуксиз касбий ривожланишнинг кўп векторли шароитини таъминлаш ҳамда бошқариш имкониятларини педагогик, методик, техник, ташкилий шарт-шароитларни реал таълимий муҳитга мослаштириш орқали такомиллаштиришга оид хулосалардан ПЗ-2017927124-рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 8 сентябрдаги 02-07-1457/04-сон далолатномаси). Натижада, “lifelong learning” тамойили асосида бошланғич синф ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантириш моделини такомиллаштиришга эришилган;
узлуксиз касбий ривожлантириш технологияларини қўллаш алгоритми педагогик фаолият ва касбий ривожлантириш комбинацияси имкониятлари ҳамда қайта алоқани таъминловчи мажмуани мужассамлаштирган объект ва субъект ўртасидаги ўзаро таъсир тизими диагностик функцияларини босқичма-босқич тадбиқ этиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Бошланғич синф ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантириш” номли дарслик яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи, 664-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг турли таълим шакллари орқали расмий, норасмий, информал ўқитишда фойдаланишга доир таълим технологиялари ва акметехнологияларини такомиллаштириш кўлами кенгайтирилган;
узлуксиз касбий ривожлантириш технологияларини қўллаш алгоритми педагогик фаолият ва касбий ривожлантириш комбинацияси имкониятлари ҳамда қайта алоқани таъминловчи мажмуани мужассамлаштирган объект ва субъект ўртасидаги ўзаро таъсир тизими диагностик функцияларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “Бошланғич синф ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантириш” номли дарслик яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи, 664-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантириш технологияларини қўллаш алгоритмини анъанавий ва электрон таълим интеграцияси асосида такомиллаштириш имкони яратилган;
бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий ривожланганлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари бошланғич синф ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг репродуктив, талқиний, ижодий ва акме даражаларини индивидуал таълим траекториясига функционал уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан ПЗ-2017927124-рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 8 сентябрдаги 02-07-1457/04-сон далолатномаси). Натижада, акмеологик ёндашув асосида бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий ривожланганлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини илмий-педагогик жиҳатдан аниқлаш имкони оширилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish