Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Мафтуна Мухитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак сурдопедагогларнинг имо-ишора нутқи воситасидаги коммуникатив компетенциясини ривожлантириш», 13.00.03 - Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD /3702.
Илмий раҳбар: Мамаражабова Зулфия Нарбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Феруза Усмановна, педагогика фанлари доктори (DSc), Хайитов Лазиз, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак сурдопедагогларни имо-ишора нуқти воситасидаги коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак сурдопедагогларнинг имо-ишора нутқи воситасидаги коммуникатив компетенциялари  кодлаш ва декодлашни таъминловчи ишора нутқининг махсус ёзма тизими ва унинг график шаклларини коррекцион жараёнларга яхлит интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
коммуникатив компетенцияни ривожлантириш модели металингвистик ахборотни ташкил этиш, нутқий материал танлаш, имо-ишора нутқи воситасида педагогик стратегияларни танлаш тамойилларига имо-ишора тасаввурларини иерархик бирлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак сурдопедагогларни имо-ишора нутқи воситасидаги коммуникатив компетенциялари ўз-ўзини таҳлил қилиш ва қайта алоқага йўналтиришга асосланган ижтимоий ҳаётнинг рефлексив муҳит талабларига уйғун ҳолда ишораларни ёзув орқали кодлаш ва декодлаш асосида такомиллаштирилган;
имо-ишора нутқи воситасида коммуникатив компетенцияларни баҳолаш мезонлари имо-ишора нутқини тушуниш, гапириш, ўқиш, таржима қилиш даражаларининг лексик-семантик бирликлар таркиби мустақил фикрлашини интенсив ривожлантиришга қаратилган  коррекцион-ривожлантирувчи фаолият монологик ва диалогик нутқини ўстириш  асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак сурдопедагогларни имо-ишора нутқи воситасидаги коммуникатив компетенцияларини ривожлаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари: 
бўлажак сурдопедагогларни имо-ишора нутқи воситасидаги коммуникатив компетенциялари  кодлаш ва декодлашни таъминловчи ишора нутқининг махсус ёзма тизими ва унинг график шаклинини коррекцион интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “Она тили ўқитиш махсус методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 20 вгустдаги 515-сонли буйруғи, 123-234-сон нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак сурдопедагогларни имо-ишора нутқи воситасидаги коммуникатив компетенцияларни ривожлантириш имкони оширилган;
коммуникатив компетенцияни ривожлантириш модели металингвистик ахборотни ташкил этиш, нутқий материал танлаш, имо-ишора нутқи воситасида педагогик стратегияларни танлаш тамойилларига имо-ишора тасаввурларини иерархик бирлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 23 ноябрдаги 02-07-3541/04- сон маълумотномаси). Натижада бўлажак сурдопедагогларни имо-ишора нутқи воситасидагикоммуникатив компетенцияларини ривожлантириш моделини такомиллаштириш имкони яратилган;
бўлажак сурдопедагогларни имо-ишора нутқи воситасидаги коммуникатив компетенциялари ташкилий-дидактик механизмлар индивидуал ёндашув, ўз-ўзини таҳлил қилиш ва қайта алоқага йўналтиришга асосланган рефлексив муҳит талабларига уйғун ҳолда ишораларни ёзув орқали кодлаш ва декодлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Дактил ва имо-ишора нутқини ривожлантириш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 20 вгустдаги 515-сонли буйруғи, 123-234-сон нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак сурдопедагогларни имо-ишора нутқи воситасидаги коммуникатив компетенцияларини ривожлантиришнинг  гуруҳли (жамоавий), индивидуал, мультимедиа ва тармоқ технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
имо-ишора нутқи воситасида коммуникатив компетенцияларни баҳолаш мезонлари имо-ишора нутқини тушуниш, гапириш, ўқиш, таржима қилиш даражаларининг лексик-семантик бирликлар таркиби мустақил фикрлашини интенсив ривожлантиришга қаратилган  коррекцион-ривожлантирувчи фаолият монологик ва диалогик нутқини ўстириш  асосидата комиллаштиришга доир ишланмалар “Дактил ва имо-ишора нутқини ривожлантириш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 20 вгустдаги 515-сонли буйруғи, 123-234 сон нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак сурдопедагогларни имо-ишора нутқи воситасидаги коммуникатив компетенцияларини  ривожлантирилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish