Sayt test rejimida ishlamoqda

Лутфуллаев Жахонгир Амирович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Ўзбек болалар адабиёти романчилигининг тараққиёт тамойиллари ва Худойберди Тўхтабоев ижоди”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil456.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Баракаев Раҳматулла Баракаевич, филология фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02. 
Расмий оппонентлар: Пардаева Зулфия Жўраевна, филология фанлари доктори, профессор; Ашуров Бахшилло Шаропович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек болалар адабиётида роман жанрининг майдонга келиш хусусиятлари, тараққиёт тамойиллари ва унда Худойберди Тўхтабоев ижодининг ўрнини аниқлаш, ёзувчининг адабий анъанага ижодий ёндашув йўсини ва услубий индивидуаллигини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Худойберди Тўхтабоев ўзбек болалар романчилигининг мавзуий доирасини мутлақо янгилаб ва кенгайтириб, айниқса, ҳаёт ҳақиқатининг бадиий ҳақиқатга айлантирилиши нуқтаи назаридан замонавий ўзбек болалар романчилигини янги поғонага кўтаргани асослаб берилган;
ёзувчининг халқ оғзаки ижодидан ижодий фойдаланиш маҳорати, адабий қаҳрамон яратиш ва характерлар руҳиятини бадиий далиллаш йўсини, қаҳрамонларга ҳиссий таъсир этадиган табиат манзаралари антитеза принципида берилганлиги, портретга хос характеристикаларда хатти-ҳаракат, ички динамика кузатилиши, қаҳрамонлардаги “ички фаоллик”ка катта эътибор берилгани далилланган;
Худойберди Тўхтабоев ижодида анъанавийлик ва бадиий маҳорат муаммоси саргузашт асарларида халқ оғзаки ижодидаги сеҳрли буюм, яъни сеҳрли қалпоқчадан фойдаланишда намоён бўлиши, “Ширин қовунлар мамлакатида” романида унинг ёнига мутлақо кутилмаган янги буюм, яъни сеҳрли бурун қўшилишида янада янги ҳолатда акс этиши, “Қасоскорнинг олтин боши” романида бахшиларнинг Намоз ботирга бағишланган термаларида, “Жаннати одамлар”да “энамнинг эртаги”, “бувимнинг эртаги”, “бобомнинг ривояти” тарзида халқ эртаклари ва ривоятларини асар мавзуига мос тарзда қайта ишлашида ёрқин намоён бўлиши асосланган;
Х.Тўхтабоев ўзбек болалар романчилигини саргузашт, фантастик ва детектив элементлари уйғунлашган ҳолдаги янги йўналиш билан бойитгани, болалар адабиётига тарихий ва биографик роман йўналишларини олиб киргани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек болалар адабиёти романчилигининг тараққиёт тамойиллари ва Худойберди Тўхтабоев ижоди мавзуси тадқиқи натижалари асосида:
Худойберди Тўхтабоев ўзбек болалар романчилигининг мавзуий доирасини мутлақо янгилаб ва кенгайтириб, айниқса, ҳаёт ҳақиқатининг бадиий ҳақиқатга айлантирилиши нуқтаи назаридан замонавий ўзбек болалар романчилигини янги поғонага кўтаргани асосланганлигига доир хулосаларидан ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий тадқиқот институтида бажарилган ҒА-Ғ1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 26 апрелдаги 17-01/99-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг ижодкор романларига халқ оғзаки ижодининг таъсири бениҳоя улкан эканлиги, улар, аввало, халқ эртак ва достонларидаги сеҳрли буюмлар, хусусан, сеҳрли қалпоқча воситасини ўринли қўллашда намоён бўлишига доир хулосалари муайян даражада асосланишига хизмат қилган;
ёзувчининг халқ оғзаки ижодидан ижодий фойдаланиш маҳорати, адабий қаҳрамон яратиш ва характерлар руҳиятини бадиий далиллаш йўсини, қаҳрамонларга ҳиссий таъсир этадиган табиат манзаралари антитеза принципида берилганлиги, портретга хос характеристикаларда хатти-ҳаракат, ички динамика кузатилиши, қаҳрамонлардаги “ички фаоллик”ка катта эътибор берилгани далилланганлиги ҳақидаги хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган PZ-20L70927I47 “Қадимги даврлардан XIII асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2022 йил 20 майдаги  04/1-962-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг қадимги туркий ёзма манбалардаги халқ оғзаки ижоди билан боғлиқ маълумотлари янада мукаммаллашишига хизмат қилган;
Худойберди Тўхтабоев ижодида анъанавийлик ва бадиий маҳорат муаммоси саргузашт асарларида халқ оғзаки ижодидаги сеҳрли буюм, яъни сеҳрли қалпоқчадан фойдаланишда намоён бўлса, “Ширин қовунлар мамлакатида” романида унинг ёнига мутлақо кутилмаган янги буюм, яъни сеҳрли бурун қўшилишида янада янги ҳолатда акс этиши, “Қасоскорнинг олтин боши” романида бахшиларнинг Намоз ботирга бағишланган термаларида, “Жаннати одамлар”да “энамнинг эртаги”, “бувимнинг эртаги”, “бобомнинг ривояти” тарзида халқ эртаклари ва ривоятларини асар мавзуига мос тарзда қайта ишлашида ёрқин намоён бўлганлиги хусусидаги хулосаларидан ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий тадқиқот институтида бажарилган ҒА-Ғ1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 26 апрелдаги 17-01/99-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал тадқиқот лойиҳасининг назарий қисмининг манбалар билан бойитилишига эришилган;
Х.Тўхтабоев ўзбек болалар романчилигини саргузашт, фантастик ва детектив элементлари уйғунлашган ҳолдаги янги йўналиш билан бойитгани, болалар адабиётимизга тарихий ва биографик роман йўналишларини олиб кирганлиги ҳақидаги фикрлардан Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг “Ижоднинг сеҳрли олами” кўрсатуви ҳамда “Ассалом, Жиззах” тонгги дастури сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 11 апрелдаги 01-08/434-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув орқали ёшлар орасида китобхонлик маданиятининг шаклланишига, уларнинг маънавий оламини бойитишга, дунёқарашининг кенгайишига замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish