Sayt test rejimida ishlamoqda

Дзугаева Зарина Руслановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тиббиёт олий таълимида талабаларнинг акмелингвистик компетентлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.PhD/Ped402.
Илмий раҳбар: Уразова Марина Батыровна, педагогика фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт олий таълимида талабаларнинг акмелингвистик компетентлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш буйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларнинг акмелингвистик компетентлиги прогрессив касбий-когнитив мотивациялар ҳамда нутқ воситалари ички ва такрорий алоқаларининг интегратив хоссаларга мослигини босқичма-босқич таъминлаш  асосида такомиллаштирилган; 
талабаларнинг акмелингвистик компетенциясини такомиллаштириш модели таълим жараёни субъектларининг функционал блоклар билан бирлигини ўқитишнинг адаптив муҳити талабларига идиентив мослаштириш ҳамда нутқни қайта яратиш билан боғлиқ ахборотни излашга йўналтирилган ривожлантирувчи амалий нутқий машқларни киритиш орқали такомиллаштирилган; 
талабаларнинг шахсий таълим эҳтиёжлари педагогик шарт-шароитлар инфратузилмасини грамматик компетенцияларнинг интегратив-фасилитацион таълим стратегияларига векторли мутаносиблигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
акмелингвистик компетентликка тайёрлаш технологиялари визуал ва кинестетик фикрлашга эга бўлган талабаларни полисенсор ўқитишнинг  манзилли ривожлантиришга қаратилган адекват эмоционал-қадриятли мотивларга мутаносиб миқдорий ҳамда сифат кўрсаткичлари репрезентативлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббиёт ОТМ талабаларини акмелингвистик компетентликни ривожлантиришга тайёрлашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларнинг акмелингвистик компетентлиги прогрессив касбий-когнитив мотивациялар ҳамда нутқ воситалари ички ва такрорий алоқаларининг интегратив хоссаларга мослигини босқичма-босқич таъминлаш  асосида такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлар А-1-197 рақамли “Инглиз тили, немис ва ўзбек тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 89-03-5427-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни инглиз тилига ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак врачларнинг акмелингвистик компетенциясини такомиллаштириш модели тузилмавий ўқув ахборот, коммуникация воситалари, таълим жараёни субъектлари ва функционал блоклар ўртасида барқарор алоқалар омилларининг бирлиги илмий, мантиқий, амалий ва ижодий фикрлашни босқичли ва мақсадли таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар А-1-100 рақамли «Тиббиёт ходимлари учун чет тили, ахборот коммуникациялари ва таълим технологиялари бўйича узлуксиз малака ошириш тизимини ишлаб чиқиш» лойиҳаси доирасида вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 89-03-5427-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мутахассислар учун рус ва инглиз тиллари қурилишининг мувофиқликларин аниқлашнинг таълимий моҳияти ишлаб чиқилган;  
талабаларнинг шахсий таълим эҳтиёжлари педагогик шарт-шароитлар инфратузилмасини грамматик компетенциялаирнинг интегратив-фасилитацион таълим стратегияларига векторли мутаносиблигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид талабалар «Умумий педагогика» ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ҳамда А-1-197 рақамли “Инглиз тили, немис ва ўзбек тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 сентябрдаги 89-03-3175-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мазкур технологияга оид билимлари даражасини оширишга эришилган; 
акмелингвистик компетентликка тайёрлаш технологиялари визуал ва кинестетик фикрлашга эга бўлган талабаларни полисенсор ўқитишнинг  манзилли ривожлантиришга қаратилган адекват эмоционал-қадриятли мотивларга мутаносиб миқдорий ҳамда сифат кўрсаткичлари репрезентативлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид натижалари ва тавсияларидан «Ўзбекистон» телерадиоканали «Бедорлик» ҳамда «Миллат ва маънавият» кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 04-25-1913-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилидаги норасмий билимлари доираси кенгайтирилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish