Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойматова Дилноза Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Мураккаблашган содда гапларда аксиологик модалликнинг семантик-прагматик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Fil936.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Маматов Абдугафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02. 
Расмий оппонентлар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор; Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади мураккаблашган содда гапларда ифодаланган қадрият семасига эга концепт ва аксиологик баҳонинг лингвистик хусусиятларини аниқлаш, шахс омилининг маълум синтаксемалар орқали аксиологик мазмун ифодалашдаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мураккаблашган содда гапли матнлар семантик-прагматик мазмунининг таркиб топишида “эзгулик”, “яхшилик”, “меҳр-оқибат”, “дўстлик”, “гўзаллик”, “бахт-саодат”, “она тили” каби аксиологик тушунчаларнинг лексик-семантик, синтактик каби лингвистик хусусиятлари, фалсафий,  ижтимоий, маданий омиллар ва тил структуралари билан боғлиқ бўлган баҳолаш фаолиятининг лингвокогнитив жиҳатлари очиб берилган;   
аксиологик модаллик ифодасини таъминловчи лисоний ҳодисаларнинг когнитив, семантик ва прагматик хусусиятлари ҳамда “хўжайин”, “дадаси”, “бегим”, “ҳазратим” каби  мурожаат бирликлари, “у киши”, “улар” каби мурожаат шакллари этномаданий нутқ жараёни эканлиги асосланган; 
аксиологик модалликнинг мураккаблашган содда гаплар қатнашган бадиий матнда ифодаланиши баҳолаш фаолияти натижаси, баҳолаш объектнинг энг муҳим жиҳатларига танқидий ёндашиши сабабли лингвопрагматика билан боғлиқ эканлиги, унинг адресант ва адресат фаолияти доирасида кечадиган лисоний когнитив фаолият эканлиги очиб берилган; 
умумқадрият сифатидаги “яхшилик” ва “ёмонлик” архисемали лексик-семантик майдонга мансуб тил бирликлари “чақмоқ хулқли”, “қатъиятли”, “чорпахил” каби ижобий қиёфа, “латтамижоз”, “ланж”, “қўпол” сингари салбий қиёфа семаси билан боғлиқ эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мураккаблашган содда гапларда ифодаланган аксиологик модалликнинг семантик-прагматик тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
мураккаблашган содда гапли матнлар семантик-прагматик мазмунининг таркиб топишида аксиологик модалликнинг ўрни ҳамда “эзгулик”, “яхшилик”, “меҳр-оқибат”, “дўстлик”, “гўзаллик”, “бахт-саодат”, “она тили” каби аксиологик тушунчаларнинг лексик-семантик, синтактик каби лингвистик хусусиятлари, фалсафий,  ижтимоий, маданий омиллар ва тил структуралари билан боғлиқ бўлган баҳолаш фаолиятининг лингвокогнитив жиҳатларига оид хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган №FA-FI-G007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 24 мартдаги 17.01/83-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг қадрият маъно-мазмунини англатувчи лингвистик бирликларнинг ҳар бир тилда мавжуд бўлиши ва уларнинг семантик қатлам эканлиги ҳақидаги илмий қарашлар билан бойишига асос бўлган; 
аксиологик модаллик ифодасини таъминловчи лисоний ҳодисаларнинг когнитив, семантик ва прагматик хусусиятлари ҳамда “хўжайин”, “дадаси”, “бегим”, “ҳазратим” каби  мурожаат бирликлари, “у киши”, “улар” каби мурожаат шакллари этномаданий нутқ жараёни эканлиги ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020 йилларда амалга оширилган №ПЗ-20170927147 “Қадимги туркий ёзувлар ва XIII асргача бўлган фолклор тадқиқи” мавзусидаги фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 11 апрелдаги 04/1-649-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг қадимги туркий тил ва ёзувларда ифодаланган аксиологик модаллик маъносини  ёритувчи тушунчалар билан бойитилишига эришилган;
аксиологик модалликнинг мураккаблашган содда гаплар қатнашган бадиий матнда ифодаланиши баҳолаш фаолияти натижаси, баҳолаш – объектнинг энг муҳим жиҳатларига танқидий ёндашиши сабабли лингвопрагматика билан боғлиқ эканлиги, унинг адресант ва адресат фаолияти доирасида кечадиган лисоний когнитив фаолият эканлиги ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020 йилларда амалга оширилган №ПЗ-20170927147 “Қадимги туркий ёзувлар ва XIII асргача бўлган фольклор тадқиқи” мавзусидаги фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 11 апрелдаги  04/1-649-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа XIII асргача бўлган фольклор асарлардаги аксиологик баҳо бирликларининг когнитив ҳодиса эканлиги ҳақидаги фикрлар билан бойитилган; 
умумқадрият сифатидаги “яхшилик” ва “ёмонлик” архисемали лексик-семантик майдонга мансуб тил бирликлари “чақмоқ хулқли”, “қатъиятли”, “чорпахил” каби ижобий қиёфа, “латтамижоз”, “ланж”, “қўпол” сингари салбий қиёфа семаси билан боғлиқ эканлиги ҳақидаги хулосалардан Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Жиззах!” дастурида фойдаланилган (Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 6 апрелдаги 10-12/243-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили ва адабиёти ихлосмандларида қадр-қиймат семасига эга тушунчаларга нисбатан фахрланиш туйғуси ҳамда у орқали шахсий муносабат билдириш кўникмасини юксалтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish