Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Нурмухаммад Равшанбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
«Оғир кварконий КХД вакуумнинг инстантон моделида», 01.04.02 – Назарий физика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/FM607.
Илмий раҳбар: Мусаханов Мирзаюсуф Мирзамахмудович, физика-математика фанлари доктори, академик;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети,DSc.03/30.12.2019.FM.01.09
Расмий оппонетлар: Расулова Мухайё Юнусовна, физика-математика фанлари доктори, профессор; Луговой Владимир Вилевич физика-математика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: Назарий физика.
Тадқиқотнинг мақсади оғир кварклар хоссаларини КХД вакуумнинг инстатон суюқлик моделида ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғир кварк корреляторларини инстантон модели доирасида ҳисоблашнинг пертурбатив ва нопертурбатив таъсирларни ўз ичига олувчи тизимли усули ишлаб чиқилди;
инстантонлар билан ўзаро таъсир туфайли оғир кварклар массанинг ўзгаришига олиб келадиган тўғридан-тўғри ҳисса ва модификатцияланган пертурбатив глюонлардан ҳисса олиши кўрсатилди. Пертурбатив глюонларнинг оғир кварк массасига қўшган ҳиссаси ҳисоблаб чиқилди; 
оғир кварк-антикварк жуфтлигининг инстантонлар билан таъсирлашиш натижасида ҳосил бўладиган ўзаро таъсир потенциаллари ҳисоблаб чиқилди. Ушбу ҳиссаларни биринчи тартибли ғалаёнланиш деб ҳисоблаш мумкинлиги кўрсатилди;
глюоннинг динамик массаси ва оғир кваркнинг антикварк билан ўзаро таъсир потенциали инстантон суюқлик моделида чекли ҳароратларда ҳисоблаб топилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация ишида ишлаб чиқилган усуллар ЎзМУнинг “Ночизиқли кўп заррали квант ва классик системалар” мавзусидаги илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилди. Тадқиқот натижалари Инҳа Университети(Жанубий Корея)да “Оғир адронлар ва ядровий материя” (№2020R1F1A1067876) илмий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. Бундан ташқари, scopus.com ва webofscience.com сайтларига кўра, диссертация мавзуси бўйича муаллифнинг мақолаларига 3 та ҳавола мавжуд.

Yangiliklarga obuna bo‘lish