Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Маҳлиё Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда ёлғизлик ҳиссининг ижтимоий-психологик детерминантлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/P101.
Илмий раҳбар: Рухиева Халида Арипжановна, психология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Лутфуллаева Нигора Халимбаевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда ёлғизлик тушунчасининг этимологик англаниши ва ҳаётий бардошлиликка оид ўзаро муносабатини аниқлаш асосида ёлғизлик ҳиссининг типологик детерминантлари рейтингига биноан профилактик-коррекцион чора-тадбирларни такомиллаштиришга доир зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг «ёлғизлик», «яккаланиш» ва «танҳолик» тушунчаларини  этимологик англашига кўра, индивидуал семантик тасаввурларни «баҳолаш», «кучлилик», «фаоллик» омиллари таъсирида идентификацияланиши орқали уларда «Мен» образи рефлексиясининг экзистенциал-субъектив тарзда бинар (иккиёқлама) ифодаланиши далилланган;
талабаларнинг бихевиориал маконига оид омиллар таъсирида  ўқув фаолиятини праксик хислар билан уйғунлаштириш асосида эмоционал ўз-ўзини назорат қилишни кучайишига кўра, улардаги «ҳаётий бардошлилик» диспозициясини ёшга боғлиқ динамик тарзда ривожланиши исботланган;
ёлғизлик ҳиссининг дифференциацияланиши «мулоқотдаги тобелилик»нинг  аутокоммуникацион ифодаланишида рефлексив ўз-ўзини англаш механизмини кучайтирганлиги сабабли ижтимоий-психологик ёлғизликка ижобий таъсир этиши исботланган;
талабаларда ёлғизлик ҳисси билан боғлиқ ҳолатлар (фрустрация, стресс, ижтимоий яккаланиш, остракизм) мавжудлигига кўра, «ўзини ўзи баҳолаш ва социал муносабатлардаги номутаносиблик», «шахс ва қадриятлар уйғунлигининг таъминланмаганлиги» каби шахслилик детерминантларини ҳиссий-эмоционал трансформацияланиши асосида ёлғизлик кечинмасини реабилитациялаш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда ёлғизлик ҳиссининг ижтимоий-психологик детерминантларини ўрганиш  бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг «ёлғизлик», «яккаланиш» ва «танҳолик» тушунчаларини  этимологик англашига кўра, индивидуал семантик тасаввурларни «баҳолаш», «кучлилик», «фаоллик» омиллари таъсирида идентификацияланиши орқали уларда «Мен» образи рефлексиясининг экзистенциал-субъектив тарзда бинар (иккиёқлама) ифодаланиши далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 20 августдаги П-М-8 б-сонли буйруғи билан  «Шахс психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2020 йил 20 августдаги П-М-8 б-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим тизими талабаларининг ёлғизлик ҳиссини ижтимоий-психологик детерминантлари, уларнинг намоён бўлиш жиҳатлари, қонуниятлари борасидаги  касбий билимларини ривожлантиришга эришилган;
талабаларнинг бихевиориал маконига оид омиллар таъсирида  ўқув фаолиятини праксик хислар билан уйғунлаштириш асосида эмоционал ўз-ўзини назорат қилишни кучайишига кўра, улардаги «ҳаётий бардошлилик» диспозициясини ёшга боғлиқ динамик тарзда ривожланиши исботланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 20 августдаги П-М-8 б-сонли буйруғи билан «Тараққиёт психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2020 йил 20 августдаги П-М-8 б-сон маълумотномаси). Натижада талабалар билан ишлаш бўйича услубий таъминот такомиллаштирилиб, уларнинг амалий-касбий тайёргарликлари сифат жиҳатдан ошириш имконияти яратилган;
ёлғизлик ҳиссининг дифференциацияланиши «мулоқотдаги тобелилик»нинг  аутокоммуникацион ифодаланишида рефлексив ўз-ўзини англаш механизмини кучайтирганлиги сабабли ижтимоий-психологик ёлғизликка ижобий таъсир этиши исботланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 20 августдаги П-М-8 б-сонли буйруғи билан  «Шахс психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 20 августдаги П-М-8 б-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим тизими талабаларида ёлғизлик ҳиссининг ижтимоий-психологик детерминантларининг ривожланишига таъсир этувчи ҳолатларни илмий прогнозлаш кўникмасини шакллантириш имконияти яратилган;
талабаларда ёлғизлик ҳисси билан боғлиқ ҳолатлар (фрустрация, стресс, ижтимоий яккаланиш, остракизм) мавжудлигига кўра, «ўзини ўзи баҳолаш ва социал муносабатлардаги номутаносиблик», «шахс ва қадриятлар уйғунлигининг таъминланмаганлиги» каби шахслилик детерминантларини ҳиссий-эмоционал трансформацияланиши асосида ёлғизлик кечинмасини реабилитациялаш мумкинлиги асосланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 20 августдаги П-М-8 б-сонли буйруғи билан  «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 20 августдаги П-М-8 б-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим тизимида талабалар билан ишлаш бўйича психодиагностик, психотерапевтик ҳамда психокоррекцион ишлар таъминоти такомиллаштирилиб, амалий-касбий тайёргарлигини сифат жиҳатдан ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish