Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Рустам Эшонкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шахснинг психологик ҳимоя механизмлари ва диндорлик типларининг ўзаро боғлиқлиги», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/P126.
Илмий раҳбар: Кадиров Камолиддин Батирович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат
педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Хайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Жабборов Хазрат Хусенович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади психологик ҳимоя механизмлари ва диндорлик типларининг ўзаро боғлиқлиги қонуниятларини эмпирик жиҳатдан очиб бериш ва деструктив диний хулқнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба-ёшлар ўртасида деструктив диний хулқ-атворни шакллантирувчи «уйғунлашмаган» диндорлик типлари ўрнига «уйғунлашган» диндорлик типларининг намоён бўлишининг онг ости фаолиятига таъсири жиҳатидан конструктив диний хулқ-атворни шакллантирувчи муҳим омил эканлиги асосланган; 
талаба-ёшлардаги «уйғунлашмаган» диндорлик типлари салбий эмоционал хусусиятларнинг намоён бўлишига, «уйғунлашган» диндорлик типлари эса когнитив жараёнларга таъсир этган ҳолда ижобий шахсий фазилатларнинг шаклланишига олиб келиши исботланган; 
талаба-ёшларнинг ташқи муҳит талаблари натижасида юзага келувчи ички зиддиятларни заифлаштирувчи психологик ҳимоя механизмлари ташқи ва ички воқеликни бузиб идрок эттирилишига кўра шахсий жавобгарликдан озод қилувчи, ўзини оқлашга ёрдам берувчи, салбий ҳиссиётлардан халос этувчи функционал компонентлар бўйича дифференциaцияланиш модели яратилган; 
талаба-ёшлар шахсида «уйғунлашмаган» диндорлик типларининг намоён бўлиши жавобгарликдан озод қилувчи ҳамда салбий ҳиссиётлардан халос этувчи ҳимоя механизмларининг деструктив функциялари билан шартланган бўлса, «уйғунлашган» диндорлик типларининг шаклланиши, аксинча, нисбатан конструктив характердаги ўзини оқлашга ёрдам берувчи ҳимоя механизмлари билан детерминaцияланганлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахснинг психологик ҳимоя механизмлари ва диндорлик типлари орасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талаба-ёшлар ўртасида деструктив диний хулқ-атворни шакллантирувчи «уйғунлашмаган» диндорлик типлари ўрнига «уйғунлашган» диндорлик типларининг намоён бўлишининг онг ости фаолиятига таъсири жиҳатидан, конструктив диний хулқ-атворни шакллантирувчи муҳим омил эканлигига доир илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг “Ўзбекистон ёшларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларга нисбатан ишонч даражсини ўрганиш” номли лойиҳасига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 2 июлдаги 4-17-23-1768-сон маълумотномаси). Натижада 2016 йил 16 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонунда белгиланган тамоиллардан бири «маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларнинг устуворлиги»ни таъминлаш ҳамда «ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларига эга қилиб тарбиялаш» каби вазифаларни амалиётга тадбиқ этишга оид лойиҳаларда амалиётга тадбиқ этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
талаба-ёшлардаги «уйғунлашмаган» диндорлик типлари салбий эмоционал хусусиятларнинг намоён бўлишига, «уйғунлашган» диндорлик типлари эса когнитив жараёнларга таъсир этган ҳолда ижобий шахсий фазилатларнинг шаклланишига олиб келишини исботлашга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги 48-сонли буйруғи билан «Этнопсихология ва дин психологияси», «Девиантология асослари» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 26 сентябрдаги П-М-48а-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида диний-маърифий соҳа ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курслари ўқув дастурларининг ишлаб чиқилишида фойдаланишга эришилган;
талаба-ёшларнинг ташқи муҳит талаблари натижасида юзага келувчи ички зиддиятларни заифлаштирувчи психологик ҳимоя механизмлари ташқи ва ички воқеликни бузиб идрок эттирилишига кўра шахсий жавобгарликдан озод қилувчи, ўзини оқлашга ёрдам берувчи, салбий ҳиссиётлардан халос этувчи функционал компонентлар бўйича дифференциaцияланиш модели яратилганлигига оид янгиликлар Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти амалиётига татбиқ этилган (Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 02-03/4234-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида диний-маърифий соҳа ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курслари ўқув дастурларининг ишлаб чиқилишида фойдаланишга эришилган;
талаба-ёшлар шахсида «уйғунлашмаган» диндорлик типларининг намоён бўлиши жавобгарликдан озод қилувчи ҳамда салбий ҳиссиётлардан халос этувчи ҳимоя механизмларининг деструктив функциялари билан шартланган бўлса, «уйғунлашган» диндорлик типларининг шаклланиши, аксинча, нисбатан конструктив характердаги ўзини оқлашга ёрдам берувчи ҳимоя механизмлари билан детерминaцияланганлигини далиллашга оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти фаолиятига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 2 июлдаги 4-17-23-1768-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясининг 2-боб 5-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда, Ёшлар сиёсатини она Ватанга, оилага, мустақиллик ғояларига муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларида ва 2021 йилда ўтказилган тадқиқот ишлари натижаларини илмий жиҳатдан таҳлил ва талқин этиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish