Sayt test rejimida ishlamoqda

Шоназаров Асрор Махмаисоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг ижтимоий-психологик компетентлигини такомиллаштириш», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/P45.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, доцент; Фарфиева Камола Атхамджановна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим тизими раҳбарларининг ижтимоий-психологик компетентлигини шакллантирувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш асосида уни ривожлантиришнинг амалий имкониятларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«раҳбар-ходим-жамоа» муносабатларига когнитив ва ижтимоий (мулоқотчанлик, ижтимоий масъулият) сифатларнинг дифференциал таъсири натижасида «вазиятга йўналганлик»ни мулоқотнинг интерактив томони орқали интенсивлашувига  асосланиб, раҳбарлардаги ижтимоий-психологик компетентликни иш стажига боғлиқ холда динамик ривожланиши далилланган; 
шахслараро муносабатларда эмпатия, рефлексия, идентификация каби ижтимоий перцепция механизмларини интегратив намоён бўлишига кўра, эмпатиянинг рационал ва интуитив каналини ижтимоий фаоллик ҳисси билан уйғун ривожланишига асосланиб, раҳбарларда касбий психологик компетентликнинг ижтимоий-аффектив компоненти устувор характерга эга эканлиги исботланган; 
касбий компетентликнинг бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнига бевосита таъсири натижасида шахс интеграл ташкилий қобилиятларини марказга қўйиш тамойилига мувофиқ трансформацияланишига кўра, мактаб директорларидаги ижтимоий-психологик компетентликни репрезентацияланиш имконияти кучайиши аниқланган;
умумий ўрта таълим мактаб директорларининг ижтимоий-психологик компетентлигини ривожлантириш муҳимлигига кўра, рефлексив эмпатияни ҳиссиётларни идентификациялаш кўникмасини кучайтириш орқали шакллантиришга қаратилган «Раҳбар ва жамоа муносабатлари» муаллифлик мотивацион тренинг дастурини киритиш зарурати асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг ижтимоий-психологик компетентлигини такомиллаштириш масаласини тадқиқ этиш натижасида:
«раҳбар-ходим-жамоа» муносабатларига когнитив ва ижтимоий (мулоқотчанлик, ижтимоий масъулият) сифатларнинг дифференциал таъсири натижасида «вазиятга йўналганлик»ни мулоқотнинг интерактив томони орқали интенсивлашувига  асосланиб, раҳбарлардаги ижтимоий-психологик компетентликни иш стажига боғлиқ холда динамик ривожланишига оид илмий маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 23 мартдаги П-15-сонли буйруғи билан  «Бошқарув ва маркетинг психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 23 мартдаги П-15-сон маълумотномаси). Натижада педагог-психологларнинг раҳбар ходимларда ижтимоий-психологик компетентлик ривожланишининг динамик хусусиятларини прогнозлаш имкониятини такомиллаштиришга эришилган;
шахслараро муносабатларда эмпатия, рефлексия, идентификация каби ижтимоий перцепция механизмларини интегратив намоён бўлишига кўра, эмпатиянинг рационал ва интуитив каналини ижтимоий фаоллик ҳисси билан уйғун ривожланишига асосланиб, раҳбарларда касбий психологик компетентликнинг ижтимоий-аффектив компоненти устувор характерга эга эканлиги далилланган илмий таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 23 мартдаги П-15-сонли буйруғи билан  «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 23 мартдаги П-15-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида педагог-психологларнинг раҳбар ходимларни компетентлик даражасини диагностика қилиш, ижтимоий-психологик компетентлик компонентлари, уларнинг шаклланиш шарт-шароитлари ва механизмларини ривожлантиришга оид билимларини бойитиш имконияти пайдо бўлган;
касбий компетентликнинг бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнига бевосита таъсири натижасида шахс интеграл ташкилий қобилиятларини марказга қўйиш тамойилига мувофиқ трансформацияланишига кўра, мактаб директорларидаги ижтимоий-психологик компетентликни репрезентацияланиш имконияти кучайиши асосланган илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 23 мартдаги П-15-сонли буйруғи билан  «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 23 мартдаги П-15-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагог-психолог мутахассисларни бошқарув психологиясига оид ўқув машғулотлари мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
умумий ўрта таълим мактаб директорларининг ижтимоий-психологик компетентлигини ривожлантириш муҳимлигига кўра, рефлексив эмпатияни ҳиссиётларни идентификациялаш кўникмасини кучайтириш орқали шакллантиришга қаратилган «Раҳбар ва жамоа муносабатлари» муаллифлик мотивацион тренинг дастури Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 23 мартдаги П-15-сонли буйруғи билан «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 23 мартдаги П-15-сон маълумотномаси). Мазкур моделнинг жорий этилиши натижасида бўлажак психолог кадрларнинг «раҳбар ходимларда ижтимоий-психологик компетентликни ривожлантириш» борасидаги амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида «Бошқарув психологияси» ўқув фани доирасидаги мавзулар мазмуни ва ўқув услубий мажмуа такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish