Sayt test rejimida ishlamoqda

Умматова Ситора Шавкатуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Рашк феноменининг оила муносабатларидаги гендер ва ёш фарқлари», 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/P174.
Илмий раҳбар: Акрамова Феруза Акмаловна, психология фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Абдусаматов Хасанбой Усмонжон ўгли, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рашк феноменининг оила шахслараро муносабатлардаги гендер ва ёш фарқларида намоён бўладиган ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш, рашк билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга хизмат қиладиган профилактик-коррекцион чора-тадбирларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оила муносабатларидаги рашк ҳиссининг онтогенетик, аксиологик жиҳатларига кўра, шахс психологик  компонентлари орасида психологик кайфият, руҳий ҳолат, ўзига ишончни юқори даражада ифодаланиши оила муносабатларига таъсир этишига асосланиб, унинг ёш ва жинсга, маънавий савияга боғлиқ хусусиятлари исботланган;
ҳиссий-эмоционал тизимда рашкнинг шахсга конструктив таъсири ўз-ўзига адекват баҳо беришни ривожланиши асосида оила қадриятларини трансформацияланишига олиб келганлиги туфайли, ёш хусусиятларига боғлиқ эканлиги далилланган;
шахслараро муносабатларни психологик уйғунлаштиришда шахснинг эмпатик, перцептив, конструктив ёндашувини таркиб топтириш муҳимлигига кўра, лидерлик хусусиятларини «супер Эго»нинг ахлоқий таъсирини кучайтириш асосида  никоҳга қадар рашк ҳиссининг когнитив жиҳатини ривожлантириш зарурлиги асосланган;
оила муаммоларининг юзага келишида рашк ҳиссини динамик эволюциясига мувофиқ «ўзини ўзи баҳолаш», «ўз-ўзига ишонч», «баҳолаш даражалари», «ишонч даражалари»ни амбивалент намоён бўлишини кучайишига асосланиб,  эмоционал муносабатларни барқарорлаштириш учун «психологик имунитет» усулини қўллаш оптимал эканлиги даллинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рашк феноменининг оилавий муносабатларда намоён бўлишининг гендер ва ёш фарқларини илмий тадқиқ ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оила муносабатларида рашк ҳиссининг онтогенетик, аксиологик хусусиятларига таяниб, шахс психологик тизими компонентлари орасида рашкнинг психологик кайфият, руҳий холат, мотив, ўзига ишонч каби компонентларнинг оила муносабатларида акс этишига оид илмий хулосалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги 23-сонли буйруғига асосан «Умумий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-23a-сон маълумотномаси). Натижада марказнинг амалиётчи психологларида эмоционал муносабатларга доир илмий-назарий билимлар ва амалий кўникмалар шакллантирилган;
ҳиссий-эмоционал тизимда рашкнинг шахсга конструктив таъсири ўз-ўзига адекват баҳо беришни ривожланиши асосида оила қадриятларини трансформацияланишига олиб келганлиги туфайли, ёш хусусиятларига боғлиқ эканлигига доир хулосалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги 23-сонли буйруғига асосан «Ижтимоий психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-23a-сон маълумотномаси). Натижада психологик амалий фаолиятда касбий компетенциялар самарадорлигига таъсир этишига эришилган; 
шахслараро муносабатларни психологик уйғунлаштиришда шахснинг эмпатик, перцептив, конструктив ёндашувини таркиб топтириш муҳимлигига кўра, лидерлик хусусиятларини «супер Эго»нинг ахлоқий таъсирини кучайтириш асосида  никоҳга қадар рашк ҳиссининг когнитив жиҳатини ривожлантириш зарурлигига оид таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги 23-сонли буйруғига асосан «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган ва ва Республика болалар ижтимоий мослашув Маркази Самарқанд филиалининг амалий фаолиятига жорий қилинган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-23a-сон, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиалининг 2021 йил 5 апрелдаги 01/57-сон маълумотномалари). Натижада психологик механизм сифатида шахснинг ўзини ўзи баҳолаши ҳамда рашк даражаси орасидаги низоли холатларни олдини олиш имкониятлари асосланган ва амалиётга тадбиқ этилган; 
оила муаммоларининг юзага келишида рашк ҳиссини динамик эволюциясига мувофиқ «ўзини ўзи баҳолаш», «ўз-ўзига ишонч», «баҳолаш даражалари», «ишонч даражалари»ни амбивалент намоён бўлишини кучайишига асосланиб,  эмоционал муносабатларни барқарорлаштириш учун «психологик имунитет» усулини қўллаш оптимал эканлигига оид таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги 23a-сонли буйруғига асосан «Социал психологик тренинг» модулига киритилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-23a-сон маълумотномаси). Натижада оила муҳити барқарорлигига таҳдид этиши нуқтаи назардан низоли хулқ ривожланишини олдини олиш имкониятлари асосланган ва амалиётда тадбиқ этилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish