Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимарданова Раъно Нарбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ёш келин-куёв ўртасидаги соғлом психологик муносабатларни таъминлашнинг ижтимоий-этник асослари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/P111.
Илмий раҳбар: Жабборов Азим Мелиқулович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, доцент; Лутфуллаева Нигора Халимбаевна, психология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбeк oилaлaридa ёш кeлин-куёв ўртaсидaги соғлом псиxoлoгик мунoсaбaтлaрни тaъминлaшнинг ижтимoий-этник жиҳатларини очиб бериш асосида оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш келин-куёвларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги ижтимоий тасаввурларига эмпатиявий ўзаро таъсир ҳиссини сингдирилиши ижтимоий ролларни реал ва идеал «Мен»нинг рефлексивлик жиҳатини альтруизм (раҳмдиллик-беғаразлик) мотивларини ривожлантириш орқали кучайтириши оиладаги соғлом психологик муносабатларни ўрнатишнинг ижтимоий-этник асоси эканлиги далилланган;
ўзбек оилаларидаги «қайнона-келин» муносабатларига келиннинг психологик кутувларини бевосита таъсири ижтимоий фаоллик, жуфтига нисбатан шахсий идентификация вазифаларини қадриятлар интеграцияси орқали намоён этиши ёш оилалар ўзаро мулоқотини конструктив ривожланишига олиб келиши исботланган; 
ўзаро роллар тақсимотининг эр ва хотин томонидан баҳоланишида гендер фарқларни мавжудлиги туфайли оилавий муносабатларда «ўзаро тушуниш», «эмоционал интилиш», «ўзаро ҳурмат» ҳисларини аффилиация мотивига устуворлик бериш орқали шаклланиши натижасида ёш келин-куёвлар учун этник қадриятларга асосланган ижтимоий позицияни ривожлантириш зарурати далилланган;
ёш келин-куёвлар ўртасида оила мустаҳкамлигини таъминлаш учун шахснинг ҳиссий-коммуникация, ижтимоий роллар трансформациясига толерант мослашишини таъминловчи эмпатияни ривожлантириш асосида кўп бўғинли оилаларда конструктив мулоқотни шакллантириш муҳимлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш келин-куёв ўртасидаги соғлом психологик муносабатларни таъминлашнинг ижтимоий-этник асосларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёш келин-куёвларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги ижтимоий тасаввурларига эмпатиявий ўзаро таъсир ҳиссини сингдирилиши ижтимоий ролларни реал ва идеал «Мен»нинг рефлексивлик жиҳатини альтруизм (раҳмдиллик-беғаразлик) мотивларини ривожлантириш орқали кучайтириши оиладаги соғлом психологик муносабатларни ўрнатишнинг ижтимоий-этник асоси эканлиги далилланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 август ПМ-38-а-сонли буйруғи билан  «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 26 август ПМ-38-а-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психолог мутахассисларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишига шунингдек, низоли оилалар билан ишлаш маҳоратини такомиллаштиришга эришилган;
ўзбек оилаларидаги «қайнона-келин» муносабатларига келиннинг психологик кутувларини бевосита таъсири ижтимоий фаоллик, жуфтига нисбатан шахсий идентификация вазифаларини қадриятлар интеграцияси орқали намоён этиши ёш оилалар ўзаро мулоқотини конструктив ривожланишига олиб келиши исботланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 август ПМ-38-а-сонли буйруғи билан  «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 26 август ПМ-38-а-сон маълумотномаси). Натижада оилалар билан ишлайдиган амалиётчи психологларнинг ёш келин-куёвлар муҳитини соғломлаштириш ҳамда ижобий омилларининг ривожланишига таъсир этувчи ҳолатларни илмий прогнозлаш кўникмасини шакллантириш имконияти яратилган;
ўзаро роллар тақсимотининг эр ва хотин томонидан баҳоланишида гендер фарқларни мавжудлиги туфайли оилавий муносабатларда «ўзаро тушуниш», «эмоционал интилиш», «ўзаро ҳурмат» ҳисларини аффилиация мотивига устуворлик бериш орқали шаклланиши натижасида ёш келин-куёвлар учун этник қадриятларга асосланган ижтимоий позицияни ривожлантириш зарурати далилланганлигига оид таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 август ПМ-38-а-сонли буйруғи билан  «Ижтимоий  психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 26 август ПМ-38-а-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар томонлама мустаҳкам, соғлом фикрлар билан турмушга қадам қўядиган ёшларни шакллантириш борасида илмий-методик таъминотнинг бойитилишига эришилган;
ёш келин-куёвлар ўртасида оила мустаҳкамлигини таъминлаш учун шахснинг ҳиссий-коммуникация, ижтимоий роллар трансформациясига толерант мослашишини таъминловчи эмпатияни ривожлантириш асосида кўп бўғинли оилаларда конструктив мулоқотни шакллантириш муҳимлиги далилланган хулоса ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси  Маҳалла  ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 22 январдаги 02-09/151-сон маълумотномаси «Оила психологияси» модулига киритилган. Натижада, амалиётчи психологларнинг оилавий психологик хизмат, оилавий маслаҳатни ташкил этишга оид билимларини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish