Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Шахноза Абдухафизовнанинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мустақил таълим жараёнида инглиз тилини ўқитишда оммавий очиқ онлайн курслардан фойдаланиш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1585.
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil/Ped 83.01. 
Расмий оппонентлар: Лутфуллаев Махмуд Хасанович, педагогика фанлари доктори (DSc); Абдуганиева Джамила Рустамовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақил таълим жараёнида инглиз тилини ўқитишда оммавий очиқ онлайн курслардан фойдаланиш жараёнини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг оммавий очиқ онлайн курслардан фойдаланиб инглиз тилини ўқитиш бўйича мустақил ишларини ташкил этиш (мотивацион, когнитив-операцион, фаолиятга оид) технологиялари умумдидактик ва хусусий методик тамойилларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
мустақил таълим жараёнида оммавий очиқ онлайн курслардан фойдаланишнинг мустақил ишлашда талаб, изланиш, ижодий каби адаптив ва кўргазмали тушунтириш, тинглаш, хотирада сақлаш, хатосиз талаффуз қилиш каби репродуктив методларига кўра интегратив-ривожлантирувчи фаолият такомиллаштирилган;
оммавий очиқ онлайн курсларда инглиз тилини муаммоли, лойиҳавий ва рефлексив ўқитиш шакллари тилни ўқитиш технологиясини аниқлаш ҳамда таксономия, интенсивлик ва ассимиляция каби босқичларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
мустақил таълим жараёнида инглиз тилини шахсга йўналтирилган ҳолда ўқитишда оммавий очиқ онлайн курслардан фойдаланишнинг дидактик ва методик таъминоти Smart технологияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақил таълим жараёнида инглиз тилини ўқитишда оммавий очиқ онлайн курслардан  фойдаланиш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
талабаларнинг оммавий очиқ онлайн курслардан фойдаланиб инглиз тилини ўқитиш бўйича мустақил ишларини ташкил этиш (мотивацион, когнитив-операцион, фаолиятга оид) технологиялари умумдидактик ва хусусий методик тамойилларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулоса ва таклифлардан И-204-4-5 рақамли «Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш» мавзусидаги инновацион лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 1076/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, оммавий очиқ онлайн курслардан фойдаланиб инглиз тилини ўқитиш технологияси ишлаб чиқилган;
мустақил таълим жараёнида оммавий очиқ онлайн курслардан фойдаланишнинг мустақил ишлашда талаб, изланиш, ижодий каби адаптив ва кўргазмали тушунтириш, тинглаш, хотирада сақлаш, хатосиз талаффуз қилиш каби репродуктив методларига кўра интегратив-ривожлантирувчи фаолият такомиллаштирилганлигига оид хулоса ва таклифлардан ОТ-Атех-2018-519-рақамли «Компьютер имитацион моделлар асосидаги виртуал ресурсларни Веб-иловасини дастурий таъминотини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 22 сентябрдаги 2269/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини мустақил ўқитишга доир  таркибий-функционал тузулмалари такомиллаштирилган;
оммавий очиқ онлайн курсларда инглиз тилини муаммоли, лойиҳавий ва рефлексив ўқитиш шакллари тилни ўқитиш технологиясини аниқлаш ҳамда таксономия, интенсивлик ва ассимиляция каби босқичларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулоса ва таклифлардан 544161-TEMPUS-1-2013-1-UK-TEMPUS-JPCR Aston Uneversity DeTEL «Developing the Teaching of European Languages: Modernising Language Teaching through the development of blended Masters Programmes» мавзусидаги халқаро лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 1077/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, мустақил таълимда оммавий очиқ онлайн курсларни танлаш, инглиз тилини ўқитиш мезонлари ва босқичлари аниқлаштирилган;
мустақил таълим жараёнида инглиз тилини шахсга йўналтирилган ҳолда ўқитишда оммавий очиқ онлайн курслардан фойдаланишнинг дидактик ва методик таъминоти Smart технологияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулоса ва таклифлардан И-204-4-5 рақамли «Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш» мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 1076/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, мустақил таълим жараёнида инглиз тилини ўқитишда оммавий очиқ онлайн курслардан фойдаланишга доир интерфаол топшириқлар тўплами ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish