Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўроқова Ойсулув Жамолиддиновнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарқ романтизмининг эстетикаси: тадрижий таҳлил ва замонавий ёндашувлар иерархиясининг фалсафий асослари”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/Fa167.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
Илмий маслаҳатчи: Махмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Расмий оппонентлар: Самадов Актамкул Рафикович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Акилова Камола Балтабоевна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Қаххарова Матлюба Маннафовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқ романтизмининг хусусиятлари, генезиси ва эволюцияси фалсафий компаративистика орқали Шарқ эстетик тафаккури тараққиёти, тарихи ва санъатида романтизм хусусиятлари қай тарзда намоён бўлишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
романтизмнинг асосий белгиси ижодкорнинг воқеликка мушоҳадали муносабати орқали ҳиссий юксакликда намоён бўлганлиги ва ижтимоий-фалсафий тафаккурига қараб ривожланиб борганлиги фалсафий жиҳатдан исботланган; 
 Шарқ эстетик романтизми Ғарб романтизмидан қадимийроқ генезисга эга эканлиги, исломгача бўлган давр моддий ва маънавий қадриятлари (зардуштийлик, монийлик, маздакизм кабилар) мисолида персонажлар, ғоялар ва дунёқарашларнинг антитетик техникаси тақдимот образини кучайтириш ёки инсониятнинг мураккаб кечинмаларини очиб бериш учун қўлланилгани фалсафий далилланган;
Шарқ романтизмининг дунёқараш муаммосини ва унинг ижтимоий-фалсафий негизларини ҳаёт оқимидан, инсон ва жамият муаммоларидан, ижодкор ҳаёлоти ва қалбидан излаш зарурлиги, у адабиёт, санъат, дин, фалсафа ва эстетик тафаккурнинг жумбоқли ва мураккаб захираларида ўрин эгаллаган чуқур фалсафий тафаккур сифатида ўзида барча эстетик мезонларни жамлаган фаол жараён эканлиги очиб берилган;
ХХ аср тасвирий санъатининг фалсафий-романтик йўналишдаги ҳаётдаги дўстлик ва мухаббат, эркинлик, ғайриоддий шаклдаги сентиментал ҳиссиёт ғояларида ҳиссий мушоҳадага асосланиш, ҳаёлот образлари билан қизиқиш, идеални воқеликдан эмас, балки ўтмишдан қидирилганлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
романтизм фалсафада пантеистик дунёқараш, социологияда инсоният жамияти ҳақидаги утопик таълимот, санъатда маънавий шахснинг фаол яратувчанлигига асосланган воқеликни бадиий ўзлаштириш методологияси шаклида намоён бўлиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқ романтизми эстетикаси ҳамда унинг тадрижий таҳлили ва иерархияси орқали замонавий ёндашувларнинг фалсафий асосларини ўрганиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Шарқ романтизмининг дунёқараш муаммосини ва унинг ижтимоий-фалсафий негизларини ҳаёт оқимидан, инсон ва жамият муаммоларидан, ижодкор ҳаёлоти ва қалбидан излаш зарурлиги, у адабиёт, санъат, дин, фалсафа ва эстетик тафаккурнинг жумбоқли ва мураккаб захираларида ўрин эгаллаган чуқур фалсафий тафаккур сифатида ўзида барча эстетик мезонларни жамлаган фаол жараён эканлигига оид таклиф ва тавсияларидан Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейидаги экспозициялар бўлимларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 1 мартдаги 01-12-05-783-сон маълумотномаси). Натижада музей экспоцияларини бойитишга, шунингдек ёшларни жамиятда эстетик маданият, санъатга муҳаббат каби эстетик мезонлар ва миллий умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
ХХ аср тасвирий санъатининг фалсафий-романтик йўналишдаги ҳаётдаги дўстлик ва мухаббат, эркинлик, ғайриоддий шаклдаги сентиментал ҳиссиёт ғояларида ҳиссий мушоҳадага асосланиш, ҳаёлот образлари билан қизиқиш, идеални воқеликдан эмас, балки ўтмишдан қидирилганлиги фалсафий жиҳатдан асосланганганлигига оид таклиф-тавсияларидан республика маънавият ва маърифат марказининг «Ўзбекистон фалсафаси тарихининг III жилдини нашр этиш» мавзусидаги лойиҳа ижросини таъминлашда ва Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури III йўналишига оид Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг татбиқ этиш, аждодларга муносиб қилиб тарбиялашда адабиёт, санъат намуналаридан кенг фойдаланиш чора-тадбирларининг 19-банди — «Буюк алломаларимизнинг машҳур асарларининг қисқача шарҳи ва мазмунини очиб берувчи мобиль илова яратиш ва ишга тушириш» лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 23 февралдаги 22-сон маълумотномаси). Натижада эзгу ғояларнинг мазмун-моҳияти бугунги жамиятимизда янги дунёқараш ва замонавий тафаккурни шакллантириш билан боғлиқ назарий ёндашувларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
фалсафада романтизм бу пантеистик дунёқараш; романтизм социологияда одамзод жамияти хақидаги утопик таълимот; романтизм санъатда маънавий шахснинг фаол-яратувчанлигига асосланган, хақиқатни бадиий ўзлаштиришдаги маълум бир методология эканлигига оид илмий-назарий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университети қошидаги ОТ-Ф1-95 рақамли лойиҳа доирасида тайёрланган «Фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларни тадқиқ этишдаги имконият ва истиқболлари» мавзусидаги (2017-2020 йилларда бажарилган) фундаментал лойиҳа ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2021 йил 3 декабрдаги 04/11-7894-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг маънавий дунёқараши юксалишига, замонавий санъат парадигмасини англашига, фалсафий мушоҳадаси кенгайишига хизмат қилган;
Шарқ эстетик романтизми Ғарб романтизмидан қадимийроқ генезисга эга эканлиги, исломгача бўлган давр моддий ва маънавий қадриятлари (зардуштийлик, монийлик, маздакизм кабилар) мисолида персонажлар, ғоялар ва дунёқарашларнинг антитетик техникаси тақдимот образини кучайтириш ёки инсониятнинг мураккаб кечинмаларини очиб бериш учун қўлланилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг «Кун мавзуси» телекўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 19 январдаги 18-21/16-сон маълумотномаси). Бу эса Шарқ алломаларининг фалсафий-эстетик таълимотлари оммалашувига, томошабинлар ва ёшларнинг фалсафий дунёқаришини кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish