Sayt test rejimida ishlamoqda

Бузруков Муҳаммадихон Жамоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Темурийлар даври Самарқанд илмий-маънавий муҳитида тасаввуф намояндаларининг тутган ўрни (XIV аср охири – XV асрнинг биринчи ярми)», 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tar131.
Илмий раҳбар: Каримов Эльёр Эрикович, тарих фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Очил Бўриев, тарих фанлари номзоди, профессор; Усмонов Баҳриддин Аҳмедович, тарих фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIV аср охири – XV асрнинг биринчи ярми Самарқанд илмий-маънавий муҳитида тасаввуф олимларининг тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
“Неъматуллоҳия” тариқатининг асосчиси Шоҳ Неъматул-лоҳ Валийнинг (1330-1431 йй.) Самарқандда Амир Темур даврида қурилган хонақоҳи ва унга оид тарихий ҳужжатлар, Саййид Шариф Журжонийнинг бу шаҳарда нақшбандия таълимотини Алоуддин Аттор ва Низомиддин Хомушдан ўргангани ҳақидаги маълумотлар аниқланган; 
Амир Темур даврида ҳурфикрлилик ва диний бағрикенглик натижасида шаклланган янги тариқатлар хусусан, “неъматуллоҳия” таълимотини Шоҳ Неъматуллоҳ Валий, нақшбандия таълимотини эса Алоуддин Аттор олиб киргани  исботланган; 
Саййид Шариф Журжонийнинг “Таълийқатун аъла Аворифул Маъориф лис-Суҳравардий”, “Шарҳул Одоб ли Азудуддин Ийжий”, “Рисолаи Шавқия”, “Маноқиби шайх Баҳоуддин Нақшбанд”, “Рисола фи таҳқиқи маъно ул-ҳарф” асарлари асосида Амир Темур саройи олимларининг мамлакатдаги мавжуд тасаввуф тариқатларини, уларнинг таълимотларини махсус ўрганиб, тегишли хулосалар чиқариб борганликлари далилланган; 
Амир Темур давридаёқ Самарқандда хожагон-нақшбандия тариқатининг пиру муршиди “Дар баёни тариқаи нақшбандия” номли рисола муаллифи бўлган Низомиддин Хомушнинг таржимаи ҳоли илк маротаба манбалар асосида тикланиб, Мирзо Улуғбек мадрасасида мударрислик қилгани ҳамда Шовдор туманидаги “Талли ота” зиёратгоҳи унинг хонақоҳи ўрнида вужудга келиб, авлодларига мерос қолгани асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд илмий-маънавий муҳитида тасаввуф алломаларининг тутган ўрнини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Неъматуллоҳия” тариқатининг асосчиси Шоҳ Неъматул-лоҳ Валийнинг (1330-1431 йй.) Самарқандда Амир Темур даврида қурилган хонақоҳи ва унга оид тарихий ҳужжатлар, Саййид Шариф Журжонийнинг бу шаҳарда нақшбандия таълимотини Алоуддин Аттор ва Низомиддин Хомушдан ўргангани ҳақидаги маълумотлар аниқланганлиги ҳамда Амир Темур даврида ҳурфикрлилик ва диний бағрикенглик натижасида шаклланган янги тариқатлар хусусан, “неъматуллоҳия” таълимотини Шоҳ Неъматуллоҳ Валий, нақшбандия таълимотини эса Алоуддин Аттор олиб киргани  исботланганлиги хусусидаги илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тад-қиқот марказида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2021 йил 9 апрелдаги 02/124-сон маълумотномаси). Бу эса марказнинг илмий фаолиятида конференциялар ўтказиш, зиёрат туризмига оид дастурлар яратишда, буклетлар тайёрлашга хизмат қилган;
Саййид Шариф Журжонийнинг “Таълийқатун аъла Аворифул Маъориф лис-Суҳравардий”, “Шарҳул Одоб ли Азудуддин Ийжий”, “Рисолаи Шавқия”, “Маноқиби шайх Баҳоуддин Нақшбанд”, “Рисола фи таҳқиқи маъно ул-ҳарф” асарлари асосида Амир Темур саройи олимларининг мамлакатдаги мавжуд тасаввуф тариқатларини, уларнинг таълимотларини махсус ўрганиб, тегишли хулосалар чиқариб борганликлари далилланганлиги ҳамда Амир Темур давридаёқ Самарқандда хожагон-нақшбандия тариқатининг пиру муршиди “Дар баёни тариқаи нақшбандия” номли рисола муаллифи бўлган Низомиддин Хомушнинг таржимаи ҳоли илк маротаба манбалар асосида тикланиб, Мирзо Улуғбек мадрасасида мударрислик қилгани ҳамда Шовдор туманидаги “Талли ота” зиёратгоҳи унинг хонақоҳи ўрнида вужудга келиб, авлодларига мерос қолгани асосланганлигига оид натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Tarixiy savol”, “Moziyga sayohat” кўрсатувларини тайёрлашда, сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 2021 йил 30 сентябрдаги 01-13-1545-сон маълумотномаси). Натижада Саййид Шариф Журжонийга Баҳоуддин Нақшбанд таълимотини ўргатган Низомиддин Хомушнинг Улуғбек мадрасасида мударрислик қилгани, “Дар баёни тариқаи нақшбандия” номли асар ёзгани, машҳур мутасаввиф Саййид Қосим Табрезийнинг Улуғбек академиясининг энг етук олими Қозизода Румий ва унинг шогирди Фатҳуллоҳ Табризий билан алоқалари каби маълумотларни оммалаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish