Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишонов Абдурашид Абдурасуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шайбонийлар ҳукмронлиги даврида Фарғона водийсидаги сиёсий жараёнлар», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tar322.
Илмий раҳбар: Ўлжаева Шохиста Мамажановна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Комилов Ойбек Камилович, тарих фанлари доктори, профессор; Замонов Акбар Турғунович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шайбонийлар даврида Фарғона водийсида юз берган сиёсий    жараёнлар ва уларнинг ривожига таъсир этган омилларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсининг Шайбонийлар сулоласи тасарруфига ўтиши уч босқичда амалга ошганлиги ҳамда унинг биринчи босқичи (1503 й.) Фарғона ҳокими Аҳмад Танбалнинг Шайбонийхон ҳукмронлигини эътироф этиши, иккинчи босқичи (1504 й.) Аҳмад Танбал ҳокимиятини тугатилиши ва водий бошқарувининг шайбоний султонлар қўлига ўтиши, учинчи босқичи (1510-1514 йй.) Шайбонийхон ҳалокатидан кейинги сиёсий жараёнлар таъсирида Фарғонада мўғул хони Султон Саидхон ҳукмронлигининг ўрнатилиши ва Тошкент ҳокими Севинчхожахон томонидан водийда Шайбонийлар ҳукмронлигининг қайта тикланиши билан изоҳланиши асосланган;
Фарғона водийсида Султон Саидхон ҳукмронлигининг ўрнатилиши ва тугатилиши Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан шайбоний султонларга қарши олиб борилган кураш натижаларига боғлиқ бўлганлиги далилланган; 
Шайбонийлар даврида Фарғона водийси маъмурий жиҳатдан Ахси ва Андижон вилоятларига бўлиб бошқарилганлиги, бунинг тарихий илдизлари Самонийлар ҳамда Темурийлар даврига бориб тақалиши асосланган;
Фарғона водийсида ҳокимлик қилган шайбоний султонларнинг (Жонибек султон (Ахсида), Маҳмудшоҳ султон (Андижонда), Жумонмардалихон султон (Андижонда), Амин султон (Андижонда), Дўстмуҳаммад султон (Ахсида), Мўмин султон (Андижонда), Ҳошим султон (Ахсида), Исфандиёр султон (Андижонда), Поянда Муҳаммад султон (Ахсида), Ҳазора султон (Ахсида), Ўзбек султон ва Муҳаммадқули султон (Фарғона водийсида)) шахсига ва уларнинг сиёсий фаолиятига аниқлик киритилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шайбонийлар даврида Фарғона водийсида кечган сиёсий жараёнлар тарихини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Фарғона водийсининг Шайбонийлар сулоласи тасарруфига ўтиши уч босқич амалга ошганлиги ҳамда унинг биринчи босқичи (1503 й.) Фарғона ҳокими Аҳмад Танбалнинг Шайбонийхон ҳукмронлигини эътироф этиши, иккинчи босқичи (1504 й.) Аҳмад Танбал ҳокимиятини тугатилиши ва водий бошқарувининг шайбоний султонлар қўлига ўтиши, учинчи босқичи (1510-1514 йй.) Шайбонийхон вафотидан кейинги сиёсий жараёнлар таъсирида Фарғонада мўғул хони Султон Саидхон ҳукмронлигининг ўрнатилиши ва Тошкент ҳокими Севинчхожахон томонидан водийда Шайбонийлар ҳукмронлигининг қайта тикланиши билан изоҳланиши, Фарғона водийсида Султон Саидхон ҳукмронлигининг ўрнатилиши ва тугатилиши Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан шайбоний султонларга қарши олиб борилган кураш натижаларига боғлиқ бўлганлиги каби илмий хулосалар асосида тайёрланган харита, жадвал ва бошқа нашрий манба кўринишидаги музей ҳужжатлар фондига тақдим этилган маълумотлардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи экспозицион режаларини тузишда, кўргазмалар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигининг 2022 йил 31 январдаги 02-01/286-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар музей фондини бойитишга, илмий-оммабоп маълумотномалар тузишга, уларни илмий жиҳатдан асослашга манба сифатида хизмат қилган;
Шайбонийлар даврида Фарғона водийси маъмурий жиҳатдан икки қисмга, Ахси ва Андижон вилоятларига бўлиб бошқарилганлиги, Фарғона водийсида ҳокимлик қилган шайбоний султонларнинг (Жонибек султон (Ахсида), Маҳмудшоҳ султон (Андижонда), Жумонмардалихон султон (Андижонда), Амин султон (Андижонда), Дўстмуҳаммад султон (Ахсида), Мўмин султон (Андижонда), Ҳошим султон (Ахсида), Исфандиёр султон (Андижонда), Поянда Муҳаммад султон (Ахсида)) номларига аниқлик киритилганлиги каби илмий хулосалардан 2021 йилда намойиш этилган “Тарихий савол” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 20 октябрдаги 08-14-433-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувнинг Шайбонийлар ҳукмронлиги даврида Фарғона водийсидаги сиёсий жараёнлар юзасидан илмий далилларга бой ва халқчил бўлиши таъминланган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish