Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Акмал Маннонжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг ижтимоий-сиёсий фаолияти», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2. PhD/Tar 911.
Илмий раҳбар: Хайитов Шодмон Аҳмадович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муасса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.0505.
Расмий оппонетлар: Расулов Абдулла Нуриддинович, тарих фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Музробжон Гуломович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Бухоро тараққийпарварлик ва жадидчилик ҳаракатининг вакили Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг ижтимоий-сиёсий фаолияти тарихини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг Туркистон ўлкаси бўйлаб қилган саёҳати ҳамда 1898 йил Андижон қўзғолонидаги иштироки ижтимоий-сиёсий қарашларининг шаклланишига таъсир этгани, Боғчасарой, Қозон ва Уфа, Истанбулга сафар қилгани, «Ёш турклар»нинг ўнлаб вакиллари билан шахсий мулоқот олиб борганлиги аниқланган;
Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг Бухоро амирлиги ҳукмронлиги даврида татар мактаблари фаолиятидаги иштироки, янги усул мактабига асос солгани ва маориф соҳасида ўқувчиларни саводини чиқаришдаги фаолияти, Туркистон ўлкаси ҳамда Бухоро амирлигида озодлик учун курашлардаги ташвиқот-тарғибот соҳасидаги йўлбошчилардан бири бўлгани, етакчи жадид мунавварлари билан бир сафда турганлиги асосланган;
БХСР миллий ҳукумати таркибида Усмон Хўжа Пўлатхўжаев «Молия нозири», «Ҳарбий нозир муовини», «Иқтисодиёт ишлари нозири», «Иқтисодиёт Кенгаш аъзоси», «Марказий ижроия қўмитаси раиси» каби масъул вазифаларда бўлганлиги, Афғонистонга ўтиб кетган кўп минг сонли муҳожирларни ўз юртига қайтаришдаги хизмати, БХСР манфаати йўлида муҳожирликка чиқиб кетишининг сабаблари далилланган;
Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг хорижда Туркистон мустақиллиги учун миллий муҳолифат курашларида иштирок этганлиги, Туркистон Миллий Бирлиги Комитетида фаолият юритганлиги, «Yeni Turkistan (Янги Туркистон)» журналининг таъсисчиси, муҳожир ўзбеклар (туркистонликлар) миллий уюшмаларининг илк раҳбари ва ташкилотчиси бўлганлиги исботланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг ёшликда Туркистон ўлкаси бўйлаб қилган саёҳатлари, 1898 йил Андижон қўзғолонидаги иштироки ижтимоий-сиёсий қарашларининг шаклланишига таъсир этгани, Боғчасарой, Қозон ва Уфа, Истанбулга сафар қилгани, унинг жадид намоёндалари ва «Ёш турклар»нинг ўнлаб вакиллари билан шахсий мулоқотлари, унинг жадидчилик ҳаракатларида фаолияти, татар мактаблари фаолиятидаги иштироки, янги усул мактабига асос солгани ва ўқувчиларни саводини чиқаришдаги фаолияти, Туркистон ўлкаси ҳамда Бухоро амирлигида озодлик учун курашлардаги ташвиқот-тарғибот соҳасидаги йўлбошчилардан бири бўлгани оид янги далиллар ва илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи экспозициясини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2021 йил 12 июлдаги 167-сон маълумотномаси). Натижалар Усмон Хўжа Пўлатхўжаев ҳақидаги экспозициянинг янада қизиқарли ва таъсирчан бўлишида, ташриф буюрувчиларнинг тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилган;
БХСР миллий ҳукумати таркибида масъул вазифалардаги фаолияти, жумладан, муҳожирларни ўз юртига қайтаришдаги хизмати, БХСР манфаати йўлида муҳожирликка чиқиб кетишининг сабаблари, хорижда Туркистон мустақиллиги учун миллий муҳолифат курашларида иштирок этгани, Туркистон Миллий Бирлиги Комитетида фаолият юритгани, «Yeni Turkistan (Янги Туркистон)» журналининг таъсисчиси муҳожир ўзбеклар (туркистонликлар) миллий уюшмаларининг илк раҳбари ва ташкилотчиси бўлгани билан боғлиқ илмий янгиликлар доирасидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Тақдимот» кўрсатуви сценарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 15 декабрдаги 02-40-1891-сон маълумотномаси). Натижалар телетомошабинларга Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг адолатли ва миллатпарвар шахс бўлганлиги, Туркистон Миллий Бирлигидаги фаолияти тўғрисида янги тарихий маълумотлар етказиб берилишида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish