Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайитхонов  Акмалхон Ахатжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик маданиятини ривожлантиришда инновацион фаолиятнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fal331.
Илмий раҳбар: Маматов Мамажон Ахмаджанович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Убайдуллаев Исломжон Абдуллаевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик маданиятини ривожлантиришда инновацион фаолиятнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс инновацион фаолиятида новаторликнинг фундаментал хусусиятидаги илмий гносеологик қизиқишнинг ижтимоий борлиққа прогрессив таъсири  амалий- эмпирик  фаолиятнинг тадбиркорлик маданияти юксалиши орқали  иқтисодий билимлар генерацияси, миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига интеграциялашуви очиб берилган; 
инновацион фаолият субъектларида тадбиркорлик маданиятини  инновацион лойиҳанинг техникавий ёки иқтисодий хусусиятларига кўра унинг амалга ошиш ёки ошмаслик хавфларини сциентив баҳолаш асосида социум ҳаётини илмий-технологик такомиллаштиришга йўналтириш зарурати эпистемологик жиҳатдан асосланган;
тадбиркорлик маданиятини ривожлантиришда инновацион фаолият моделларининг ижтимоий инновацион муҳитдаги трансформацияси миллий идентикликка мос анъанавийлик ва замонавий   диалектикаси фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
ёшларда тадбиркорлик маданиятини юксалтириш орқали янги иннновацион ва инвестицион муҳитни шакллантиришда инновацион фаолиятнинг ижтимоий-маданий асослари бўлган инновацион интеллект ва бизнес-креатив фаолликни экстровертив ва интровертив тарзда намоён бўлиши исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик маданиятини ривожлантиришда инновацион фаолиятнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шахс инновацион фаолиятида новаторликнинг  фундаментал хусусиятидаги илмий гносеологик қизиқишнинг ижтимоий борлиққа прогрессив таъсирининг  амалий- эмпирик  фаолиятнинг тадбиркорлик маданияти юксалиши орқали  иқтисодий билимлар генерацияси, миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига интеграциясига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг “Бизнес ва ёшлар” деб номланган дастур лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 7 январдаги 3-13-23-19-сон маълумотномаси). Натижада ёш тадбиркорларни инновацион фаолияти асосида тадбиркорлик маданиятини ривожлантириш ва миллий ўзликни англаган маънавиятли авлодни тарбиялашга доир тарғибот тадбирларини методологик асоси такомиллашишига хизмат қилган;
инновацион фаолият субъектларида тадбиркорлик маданиятини  инновацион лойиҳанинг техникавий ёки иқтисодий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унинг амалга ошиш ёки ошмаслик хавфларини сциентив баҳолаш  асосида социум ҳаётини илмий-технологик такомиллаштиришга йўналтириш зарурати эпистемологик жиҳатдан асослашга оид хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирларининг 46-банди «Замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш мамалакат тараққиётининг гаровидир» мавзусида ижтимоий тармоқлар ва ОАВда кўрсатув ва реклама роликлари тайёрлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 4 августдаги 02/08-892 сон далолатномаси). Натижалар мамлакатда тадбиркорларнинг касбий маданиятини юксалтириш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий билим даражасини оширишга хизмат қилган;
тадбиркорлик маданиятини ривожлантиришда инновацион фаолият моделларининг ижтимоий инновацион муҳитдаги трансформацияси миллий идентикликка мос анъанавийлик ва замонавий   диалектикаси праксиологик ёндашув асосида  очиб беришга oид xулocaлapидан ЎзЛиДеП Фарғона вилоят кенгаши ҳудудий дастурининг 6-бўлим 2-бандидаги «Туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ўрганиш ва ижросини таъминлаш» деб номланган вазифалар ижросини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаш ижроия қўмитасининг 2021 йил 27 декабрдаги 01-27/984-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон либерал-демократик партия фаолиятидаги долзарб масалаларни ҳал этишга хизмат қилган;
ёшларда тадбиркорлик маданиятини юксалтириш орқали янги иннновацион ва инвестицион муҳитни шакллантиришда инновацион фаолиятнинг ижтимоий-маданий асослари бўлган инновацион интеллект ва бизнес-креатив фаолликни экстровертив ва интровертив тарзда намоён бўлишига оид хулосаларидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг “Якка тартибдаги тадбиркорларнинг хизмат сифати ва самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар” қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 11/05-15-9238-сон маълумотномаси). Натижада жамият иқтисодий тараққиётини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий фаровонликни яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish