Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалилов Ихтиёр Ғаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қашқадарё воҳаси аҳолисининг халқ ўйинларининг трансформацияси (тарихий-этнологик  таҳлил)”, 07.00.07 – “Этнография, этнология ва антропология” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tar742.
Илмий раҳбар: Бўриев Очил, тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02. 
Расмий оппонентлар: Убайдуллаева Барно Машрабжоновна, тарих фанлари доктори, профессор; Файзуллаева Мавлюда Ҳамзаевна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё воҳаси халқ ўйинлари миллий кураш ва кўпкарининг ўзига хос этноҳудудий хусусиятлари ва трансформация жараёнларини тарихий-этнологик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё воҳасига хос кураш, кўпкари каби анъанавий ўйинларнинг тарихий илдизлари илк темир даврига оид Ерқўрғон, Кеш ва Насаф сингари обидаларга бориб тақалиши ва “ҳалол”, “ёнбош”, “чала”, “улоқ”, “чопағон”, “баковул” каби атамаларнинг миллий халқ ўйинларида акс этиши аждодлардан авлодларга ўтиб келганлиги аниқланган;
воҳа халқ ўйинларига хос ор-номус, шижоат, тантилик, мардлик, ботирлик каби тушунчаларнинг бошқа минтақалардан ўзига хос тартиблари билан ажралиб турганлиги, ушбу ўйинлар ёшларда чаққонлик, ҳушёрлик, ҳалоллик, рақибни ҳурмат қилиш, меҳмоннавозлик, бағрикенглик каби инсонийлик фазилатларни шакллантирганлиги далилланган;
 Қашқадарё воҳасида  ўзбек миллий кураши ўзига хос қатъий қоида ва меъёрларга асосланиб, ёш авлодни жисмонан ва маънан баркамол қилиб тарбиялашга қаратилган этномаданий мерос сифатида қадрланиши далилланган;
минтақада кечган тарихий, этник, табиий-географик ва хўжалик-маданий жараёнлар натижасида кенг оммалашган кўпкари ўйини асосида мардлик, жасурлик, ботирлик, ҳалоллик, меҳр-оқибат каби хусусиятлар мужассамлашгани асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё воҳаси аҳолисининг халқ ўйинларининг трансформациясининг тарихий-этнологик таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаси асосида:
Қашқадарё воҳасига хос кураш, кўпкари каби анъанавий ўйинларнинг тарихий илдизлари илк темир даврига оид Ерқўрғон, Кеш ва Насаф сингари обидаларга бориб тақалиши ва “ҳалол”, “ёнбош”, “чала”, “улоқ”, “чопағон”, “баковул” каби атамаларнинг миллий халқ ўйинларида акс этиши аждодлардан авлодларга ўтиб келганлиги тўғрисидаги илмий маълумотлардан жамоатчиликни, хусусан ёш авлодни соғлом, баққувват, маънавий пок ва ватанпарвар қилиб тарбиялаш бўйича тарғибот ишларида ташкилотнинг маънавий-маърифий соҳа бўйича кўрсатувларни тайёрлаш фаолиятида  фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг 2022 йил 3 июндаги 01-06-821-сон, 2022 йил 15 июндаги 02-06-932-сон маълумотномалари). Бу эса, аҳоли ўртасида воҳа халқ ўйинларига хос ор-номус, шижоат, тантилик, мардлик, ботирлик каби тушунчаларнинг шаклланишига хизмат қилган; 
кураш ва кўпкарининг Қашқадарё воҳасига хос турлари, от билан боғлиқ анжомлари, чавандознинг кийиниш маданияти, замонавий спорт билан уйғунлашуви, трансформацияси, унинг тарихий-маданий ҳамда  локал хусусиятларини сақлаб қолиш йўлларини аниқлашга оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қарши, Шаҳрисабз шаҳарларида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларини уюштиришда  фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 29 июндаги 187-сон маълумотномаси). Натижада кураш ва кўпкарининг Қашқадарё воҳасига хос қадимий ва замонавий қонун-қоидалар уйғунлаштирилиб, ёшларни ушбу жараёнга жалб этиш бўйича  ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар яратилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish