Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 4 август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 61-сонли баёнининг 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида Олий аттестация комиссияси томонидан Ёш мутахассисларни танлаш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ОАК Раёсатининг 2022 йил 30 сентябрдаги 325/9.2-сон қарори бидан тасдиқланди.
Дастурнинг мақсади – олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси бўйича ташкилот фаолиятига энг муносиб кадрларни танлаш ва истиқболли кадрларни тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш ҳамда ОТМ битирувчиларини фаолияти самарадорлигини оширишдан иборат.
Мазкур дастур билан https://oak.uz/pages/5230 манзили орқали танишиш мумкин.
Ёш мутахассисларни ОАК Ахборот-таҳлил бўлими, Мониторинг бўлими ҳамда Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази ДУКда стажировкадан ўтказиш кўзда тутилган.
Талабгорларга қўйиладиган асосий талаблар: компьютер технологиялари, дастурлаш тиллари ҳамда маълумотлар базалари билан ишлашни билиши; иқтисодий билим асосларини мукаммал билиши; давлат тили ва хорижий тилни билиши.
Стажировкадан ўтиш бўйича аризаларни info@oak.uz электрон почта орқали тақдим этиш мумкин.
Изоҳ: Аризада қуйидаги маълумотлар келтирилади: Ф.И.О, туғилган йили, таҳсил олаётган олий таълим муассасаси номи, таълим босқичи ва магистратура (бакалавриатура) мутахассислиги (йўналиши), талабларда кўрсатилган масалаларга қисқача тасниф ва боғланиш маълумотлари.