Sayt test rejimida ishlamoqda

Караев Ғулом Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиззах вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқларида сояни қўшқатор усулида етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш”, 06.01.01−Умумий дехқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Qx488.
Илмий раҳбар: Намозов Фазлиддин Бахромович, қишлоқ xўжалиги фанлари доктори, катта илмий xодим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр yниверситети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Шухрат Худойбердиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Хатамов Салимжон Рахимжон ўғли, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Шоличилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жиззах вилоятининг суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида сояни асосий экин сифатида қўшқатор усулида парваришлашнинг мақбул экиш тизими, кўчат қалинлиги ҳамда суғориш тартибларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жиззах вилоятининг суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида қўшқатор усулида сояни “Севинч” ҳамда “Селекта-201” навларидан юқори дон ҳосили етиштириш учун 90х(60х30)х8х2 экиш тизимларида 500-550 минг туп/га кўчат қолдирилиб, 70-75-70% суғориш тартибида парваришлаш мақбул эканлиги аниқланган;
соя навларини қўшқатор усулида парваришлаш агротехника элементларини тупроқнинг ҳажм массаси 0-30 см қатламда 70-75-70% тартибида 60-65-65% суғориш тартибига нисбатан 0,2-0,3 г/см3, мавсум бошига нисбатан 0,9-0,11 г/см3 зичроқ бўлганлиги, микроорганизмлардан эса аммонификаторлар 70-75-70% тупроқ намлигида суғорилган вариантларда тупроққа хос 1,8x107 кое/г меъёрда бўлиб, мавсум бошига ва 60-65-65% суғориш тартибида суғорилган вариантларга нисбатан 1 тартибга ортганлиги аниқланган;
қўшқатор усулида экилган соя навларидан “Севинч” нави 90х(60х30)х12х2 экиш тизимида гектарига 350-370 минг туп қолдириб, ЧДНС га нисбатан 70-75-70% тартибида суғорилганда бўйи 112,2 см, ҳосил шохи 2,4 дона ва дуккаклар сони 52,5 дона, “Селекта-201” навида эса бўйи 90,4 см, ҳосил шохи 2,4 дона ва дуккаклари сони 51,4 донани ташкил этгани аниқланган;
энг юқори дон ҳосилдорлиги соянинг “Севинч” навида суғоришни ЧДНС га нисбатан 70-75-70% да гектарига 500-550 минг туп кўчат қолдириб парваришланганда олиниб, 90х(60х30)х12х2 экиш тизимида 350-370 минг туп/га кўчат қалинлигига нисбатан 3,5 ц/га, назорат навга нисбатан тегишлича 6,3; 8,0 ц/га юқори дон ҳосили олинганлиги, “Селекта-201” нави бўйича ҳар иккала суғориш тартибларида ҳам 90х(60х30)х8х2 экиш тизимида 500-550 минг туп/га кўчат қалинлигида 3,1; 3,5 ц/га, суғориш тартиблари бўйича 70-75-70% суғориш тартибида 1,5-1,8 ц/га қўшимча дон ҳосили олинганлиги ҳамда мой миқдори 1,3-1,8 % га ортганлиги аниқланган;
қўшқатор усулида парваришланган соя навларини 90х(60х30)х8х2 экиш тизимида гектарига 500-550 минг туп кўчат қолдирилиб, ЧДНС га нисбатан 70-75-70% тартибида суғорилганда илдиз-анғиз қолдиқлари “Севинч” навида 4,27 т/га, “Селекта-201” навида эса 3,65 т/га бўлганлиги, “Севинч” навида умумий азот 67,6 кг/га, фосфор 28,0 кг/га ва калий миқдори 58,7 кг/га, “Селекта-201” навида умумий азот 54,5 кг/га, фосфор 22,6 кг/га ва калий 47,3 кг/га миқдорда тупроққа қайтиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиззах вилояти ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида қўшқатор усулида соя етиштириш технологияси ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
соя навларини қўшқатор усулида парваришлашда мақбул экиш тизимлари ва суғориш тартиблари юзасидан “Жиззах вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида қўшқатор усулида соя етиштириш технологияси бўйича тавсиялар” тасдиқланган (қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 9 мартдаги №02/27-04/1087-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома республикадаги мавжуд фермер хўжаликлари ва кластерларида соя етиштириш учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
қўшқатор усулида соянинг “Севинч” ҳамда “Селекта-201” навларини асосий экин сифатида гектарига 500-550 минг туп қолдирилиб, суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНСга нисбатан 70-75-70% суғориш тартибида парваришлаш технологияси Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 29,0 гектар, Зафаробод туманида 25,0 гектар ҳамда ПСУЕАИТИ Жиззах илмий тажриба станциясида 3,0 гектар майдонида жорий этилган (қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 9 мартдаги №02/27-04/1087-сон маълумотномаси). Натижада, қўшқатор усулида асосий экин сифатида 90х(60х30)х8х2 экиш тизимида кўчат қалинлигини гектарига 500-550 минг туп қолдирилиб, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-70% тартибида парваришланган соянинг “Севинч” навидан 34,2 ц/га ҳамда “Селекта-201” навидан 28,9 ц/га дон ҳосили олинган;
соянинг “Севинч” ва “Селекта-201” навларини асосий экин сифатида қўшқатор усулида етиштириш технологияси Жиззах вилоятининг Пахтакор ва Зафаробод туманларида жами 57,0 гектар майдонга жорий этилган (қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 9 мартдаги №02/27-04/1087-сон маълумотномаси). Натижада, юқори иқтисодий самарадорликка эришилиб, рентабеллик даражаси соянинг “Севинч” навида 56,6 % ва “Селекта-201” навида 47,8 % га тенг бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish