Sayt test rejimida ishlamoqda

Иргашев Дилмурод Икромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналарда фойданинг шаклланиши ва тақсимланишини бошқариш тизимини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1132.
Илмий раҳбар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарда фойданинг шаклланиши ва тақсимланишини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жорий активлар таркибидаги дебиторлик қарзлар ҳолати ва пул маблағлари сарфини оптималлаштириш, муомала фондларини камайтириш асосида молиявий эксплуатацион эҳтиёжларни минималлаштириш орқали акциядорлик жамиятлари рентабеллигини ошириш таклифи асосланган;
“Янгийўл ёғ-мой” акциядорлик жамиятида соф фойданинг йиллик ўсиши (Tсф), маҳсулот реализациясидан тушумнинг йиллик ўсиши (Tт) ва активларнинг йиллик ўсиши (Tа) ўртасидаги ўзаро функционал боғлиқликнинг Tсф>Tт>Tа>100 қоидасига мувофиқлигини таъминлаш бўйича тавсиявий меъёрлари таклиф этилган;
узоқ муддатли шартномаларда даромадларни амалдаги тахминий маълумотномалар асосида эмас, бевосита бажарилган ишлар (натижалар) даражаси ҳамда амалга оширилган харажатлар (сарфланган ресурслар) ҳиссаси асосида аниқлаш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларида дивиденд тўлаш амалиётини «тизимли парадигма», «дивиденд ва реинвестиция коридори», «соф фойда базаси ва тўловлар частотаси» ва «ахборотлар шаффофлиги» мезонлари асосида баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхонaлaрдa фойдaнинг шaкллaниши вa тaқсимлaнишини бошқaриш тизимини тaкомиллaштириш бўйичa ишлaб чиқилгaн тaклифлaр aсосидa:
жорий активлар таркибидаги дебиторлик қарзлар ҳолати ва пул маблағлари сарфини оптималлаштириш, муомала фондларини камайтириш асосида молиявий эксплуатацион эҳтиёжларни минималлаштириш орқали акциядорлик жамиятлари рентабеллигини ошириш бўйича таклиф «Янгийўл ёғ-мой» АЖ фаолиятини 2021 йилда янада ривожлантиришга оид чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда ва «АЖнинг 2021-2022 йилларга мўлжалланган тараққиёт дастури»ни тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 16 июндаги КС/1-601-сон маълумотномаси). Натижада, дебиторлик қарзлар ва пул маблағларига жорий эҳтиёждан ортиқча резервларни қисқартириш ҳисобига пассивлар таркибида жорий кредиторлик қарзларини 2019 йилда 51,1 фоизга, номинал мазмунда 3,65 млрд. сўмга қисқартиришга эришилган;
соф фойданинг йиллик ўсиши (Tсф), маҳсулот реализациясидан тушумнинг йиллик ўсиши (Tт) ва активларнинг йиллик ўсиши (Tа) ўртасидаги ўзаро функционал боғлиқликнинг Tсф>Tт>Tа>100 қоидасига мувофиқлигини таъминлаш бўйича таклифи «Янгийўл ёғ-мой» АЖ бошқарув қарорига киритилган  (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 16 июндаги КС/1-601-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, 2020 йилдан бошлаб корхонанинг бизнес стратегиясида тушумнинг ошишини таъминловчи янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш бозорини ўзлаштириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилган;
узоқ муддатли шартномаларда даромадларни амалдаги тахминий маълумотномалар асосида эмас, бевосита бажарилган ишлар (натижалар) даражаси ҳамда амалга оширилган харажатлар (сарфланган ресурслар) ҳиссаси асосида аниқлаш бўйича таклифи «Янгийўл ёғ-мой» акциядорлик жамияти ҳисоб сиёсатига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 16 июндаги КС/1-601-сон маълумотномаси). Бу таклифни амалиётга жорий этиш орқали, 2019 йилда автономия коэффициенти 0,76 ни ташкил қилган бўлиб, белгиланган норматив кўрсаткичдан 0,06 га юқори бўлиши ва молиялаштириш коэффициенти 3,11 ни ташкил қилиб, норматив кўрсаткичдан 2,11 га юқори бўлишига эришилган. Натижада корхоналарда тушумларни бажарилган ишларга мутаносиб равишда тан олиш имкониятини берган;
акциядорлик жамиятларида дивиденд тўлаш амалиётини «тизимли парадигма», «дивиденд ва реинвестиция коридори», «соф фойда базаси ва тўловлар частотаси» ва «ахборотлар шаффофлиги» мезонлари асосида баҳолаш бўйича таклифи «Янгийўл ёғ-мой» акциядорлик жамиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 16 июндаги КС/1-601-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида, оддий акциялар бўйича барқарор дивиденд тўлаш амалиёти жорий қилиниб, 2019 йилдаги фаол дивиденд сиёсати натижасида битта оддий акциялар бўйича тўланган дивиденд 237,7 сўмни, яъни акциялар номинал қийматига нисбатан 84,95 фозини ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish