Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумабоев Акмал Мурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшлар ташкилотларини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2000.
Илмий раҳбар: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бибисора Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Додиев Фозил Уткурович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ёшлар ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасини мустақил нодавлат-нотижорат ташкилот сифатида қайта ташкил этиш ҳамда жамғарма лойиҳаларини ҳар йили Давлат бюджетига қайтариладиган қисми ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилган;
ёшлар ташкилотлари тавсиясига кўра ёш оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича уй-жой учун бюджетдан субсидия ажратиш таклиф этилган;
олий таълим муассасалари ёшлар ташкилотларига аъзо битирувчиларининг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда “Ёшлар экспортда”, “Ёшлар инвестицияда”, “Ёшлар фермерликда”, “Ёшлар қурилишда” йўналишлари бўйича бизнес акселераторлар ташкил этиш ва улар фаолиятини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилган;
маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча манбаларнинг камида
15 фоизи миқдорида маблағларни ҳар чоракда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёшлар ташкилотларини молиялаштириш бўйича тадқиқот натижалари давомида ишлаб чиқилган услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасини мустақил нодавлат-нотижорат ташкилот сифатида қайта ташкил этиш ҳамда жамғарма лойиҳаларини ҳар йили Давлат бюджетига қайтариладиган қисми ҳисобидан молиялаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021 йил 20 декабрдаги 04-13/1827-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури доирасида сарфланадиган маблағларни тўғри сарфлаш орқали ёшлар ташкилотлари томонидан сарфланадиган маблағларни қўшимча равишда молиялаштириш механизмини такомиллаштиришга имконият яратилган;
ёшлар ташкилотлари тавсиясига кўра ёш оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича уй-жой учун бюджетдан субсидия ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 30 мартдаги 05/21-03-32/1058-сон маълумотномаси). Натижада Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун 12,7 млрд. сўм маблағ ажратилган;
олий таълим муассасалари ёшлар ташкилотларига аъзо битирувчиларининг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда “Ёшлар экспортда”, “Ёшлар инвестицияда”, “Ёшлар фермерликда”, “Ёшлар қурилишда” йўналишлари бўйича бизнес акселераторлар ташкил этиш ва улар фаолиятини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
18 январдаги 23-сон қарори ва унинг 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилга ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”га Қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 24 декабрдаги 4-01-21-3359-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши натижасида ёшлар ташкилотларини молиялаштириш механизмининг самарадорлигини оширилиши ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини берган;
маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча манбаларнинг камида 15 фоизи миқдорида маблағларни ҳар чоракда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни 
қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92 сонли “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 30 мартдаги 
05/21-03-32/1058-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий бюджетлардан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини доимий равишда молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш имконияти юзага келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish