Sayt test rejimida ishlamoqda

Сирлиев Эркин Назаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўспирин ёшидаги дзюдочилар шахсий сифатлари ривожланишининг психологик омиллари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/P170.
Илмий раҳбар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, доцент; Тўйчиева Саодат Мелиқўзиевна, психология фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўспирин ёшидаги дзюдочилар шахсий сифатлари ривожланишининг психологик омиллари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дзюдочиларнинг ғалабага эришишида муваффақиятга интилиш мотиви асосий омил эканлигига кўра рақиб «усули»га тушиб қолмаслик, экстремал вазиятдан оқилона чиқиш билан боғлиқ ижобий установкаларни эмоционал турғунликка устуворлик бериш орқали шакллантириш натижасида улардаги потециал имкониятларни мобилизация қилиш муҳимлиги далилланган;
дзюдочиларнинг мусобақа жараёнидаги натижадорлигини оширишда старт олди психофизиологик ҳолатини барқарорлаштириш муҳим омил эканлигига кўра, кучли стрессни ижтимоий тафаккур эгилувчанлигининг иродавий компонентини кучайтириш орқали бартараф этишга қаратилган «Ҳозир ва шу ерда» муаллифлик психорелаксацион машқларни қўллаш асосида жисмоний ва руҳий ишчанлик қобилиятини оптимал ҳолатда таъминланиши асосланган; 
дзюдочиларнинг мусобақа жараёнидаги экстремал вазиятларга психологик тайёргарлигини оширишда «мақсадга йўналганлик», «саботлилик ва қатъиятлилик», «журъат ва мардлик», «вазминлик ва ўзини тута билиш» сифатларини ривожланишига устуворлик бериш орқали қабул қилинган қарор масъулиятидан қўрқмаслик ҳиссининг таъминланганлиги аниқланган;
«Спортчиларнинг машғулот ҳамда мусобақа жараёнларидаги шахсий сифатлари модел»и дзюдочиларда интеллектуал-тактик ва ҳиссий-иродавий соҳани шакллантириш муҳимлигига кўра, шахс хусусиятларининг аутопсихологик компонентига «стратегик новаторлик», «стрессга барқарорлик» сифатларини бириктириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўспирин ёшидаги дзюдочиларнинг шахсий сифатлари ривожланишининг психологик омилларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
дзюдочиларнинг ғалабага эришишида муваффақиятга интилиш мотиви асосий омил эканлигига кўра, рақиб «усули»га тушиб қолмаслик, экстремал вазиятдан оқилона чиқиш билан боғлиқ ижобий установкаларни эмоционал турғунликка устуворлик бериш орқали шакллантириш натижасида улардаги потециал имкониятларни мобилизация қилиш муҳимлиги далилланган илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-2а-сон маълумотномаси). Мазкур амалий мажмуаларнинг қўлланилиши натижасида психологлар фаолиятида ёшларнинг шахсий ижобий сифатларини шакллантиришга оид илмий, ўқув-услубий таъминоти бойитилган, бу эса ўз навбатида уларнинг ўз фаолиятида юқори натижаларни таъминлашга оид шахсий сифатларни шакллантиришга алоқадор билимларини янада бойитишга имконият яратилган;
дзюдочиларнинг мусобақа жараёнидаги натижадорлигини оширишда старт олди психофизиологик ҳолатини барқарорлаштириш муҳим омил эканлигига кўра, кучли стрессни ижтимоий тафаккур эгилувчанлигининг иродавий компонентини кучайтириш орқали бартараф этишга қаратилган «Ҳозир ва шу ерда» муаллифлик психорелаксацион машқларни қўллаш асосида жисмоний ва руҳий ишчанлик қобилиятини оптимал ҳолатда таъминланиши асосланган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 6-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг назарий ва методологик асосларини яратиш» модулига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 1 июндаги 04-07-08/2060-сон маълумотномаси). Натижада Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтида спорт психологлари учун мўлжалланган психологик машғулотлар амалиёти базаси бойитилган;
дзюдочиларнинг мусобақа жараёнидаги экстремал вазиятларга психологик тайёргарлигини оширишда «мақсадга йўналганлик», «саботлилик ва қатъиятлилик», «журъат ва мардлик», «вазминлик ва ўзини тута билиш» сифатларини ривожланишига устуворлик бериш орқали қабул қилинган қарор масъулиятидан қўрқмаслик ҳиссининг таъминланганлиги аниқланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-2а-сон маълумотномаси). Мазкур дастур университетда фаолият олиб бораётган психологлар, дзюдо мураббийларининг ўз шогирдларини психологик тайёрлаш жараёни учун хизмат қилиб, натижада ушбу тажриба синалувчиларидан Ш. Бахтиёров, М. Мансуров Ўзбекистон чемпиони, M. Тўрабоев ҳалқаро турнир совриндори ҳамда П. Мансуров спорт устаси талабини бажарган;
«Спортчиларнинг машғулот ҳамда мусобақа жараёнларидаги шахсий сифатлари модел»и дзюдочиларда интеллектуал-тактик ва ҳиссий-иродавий соҳани шакллантириш муҳимлигига кўра, шахс хусусиятларининг аутопсихологик компонентига «стратегик новаторлик», «стрессга барқарорлик» сифатларини бириктириш асосида такомиллаштирилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 6-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг «Спортчиларни психодиагностика ҳамда психокоррекциялаш тизимини йўлга қўйиш» модулига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 1 июндаги 04-07-08/2060-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларнинг муваффақиятга эришиш мотивацияси ривожлантирилди ҳамда муваффақиятсизликдан қочиш мотивацияси меъёрлаштирилиб, ушбу синалувчилар С. Пўлатов ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони ҳамда А. Атабоев Олимпия чўққилари ғолиблигини қўлга киритган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish