Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабова Феруза Позиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Вояга етмаганларда хулқ оғишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/P126.
Илмий раҳбар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Фарфиева Комола Атхамджоновна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда сахийлик ва хасислик намоён бўлишининг психологик хусусиятларини очиб бериш ва хасисликни коррекция қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вояга етмаганларда хулқ оғиши келиб чиқишида асосий психологик ҳолатлардан иродавий зўриқиш, рефлексия, кайфиятнинг ўзгарувчанлиги, эмансипациянинг пубертат ёши даврига таъсири «психик беқарорлик», «депрессивлик», «қайсарлик»ни юзага келишига асосланиб, уларнинг хулқида намоён бўлиши, шахс сифатида ривожланиш жараёнига кўп векторли таъсир кўрсатиши  далилланган; 
вояга етмаганларда тенгқурлари, мактаб,  оила ҳамда ижтимоий муҳит таъсирида «мулоқотчанлик», «депрессия», «психик бақарорлик», «асоциаллик» каби психологик хусусиятларни семантик дифференциациялаш орқали хулқ оғишганликни келтириб чиқарувчи омиллар тизимлаштирилган; 
вояга етмаганларда муҳит, турмуш тарзи, маълумотлилик даражаси, мустақилликка интилиши ҳиссининг таъсирида эҳтиёжлар иерархиясидаги ўзини тан олдириш истагининг доминант ривожланиши асосида гипертим типни кучайиши орқали хулқдаги оғишишларни келиб чиқиши далилланган; 
вояга етмаганлардаги хулқ оғишининг психопрофилактик чора-тадбирлари самарадорлиги боланинг ижтимоий-психологик тасаввурлари, тафаккур услуби, индивидуал психологик хусусиятларига мос ижтимоий талабларни қўллашга йўналтирилган «Вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича тизимли психопрофилактика» муаллифлик моделини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Вояга етмаганлар хулқ оғишининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий тадқиқот иши натижалари асосида: 
вояга етмаганларда хулқ оғиши келиб чиқишида асосий психологик холатлардан иродавий зўриқиш, рефлексия, кайфиятнинг ўзгарувчанлиги, эмансипациянинг пубертат ёши даврига таъсири «психик беқарорлик», «депрессивлик», «қайсарлик»ни юзага келишига асосланиб, уларнинг хулқида намоён бўлиши, шахс сифатида ривожланиш жараёнига кўп векторли таъсир кўрсатишига оид маълумотлар Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2020 йил 2 октябрдаги №49-к буйруғига асосан марказ амалий фаолиятига “Вояга етмаганларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳалараро ёндашувнинг илмий-услубий асослари яратиш” лойиҳаси доирасида “Ахборот консалтинг хизматига” жорий этилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2020 йил 14 ноябрдаги 01-247-сон маълумотнома). Мазкур тавсияларнинг жорий этилиши натижасида марказнинг амалиётчи психологларида вояга етмаганларда хулқ оғишига доир илмий-назарий билимлар ва амалий кўникмалар шакллантирилган;
вояга етмаганларда тенгқурлари, мактаб,  оила ҳамда ижтимоий муҳит таъсирида «мулоқотчанлик», «депрессия», «психик бақарорлик», «асоциаллик» каби психологик хусусиятларни семантик дифференциациялаш орқали хулқ оғишганликни келтириб чиқарувчи омилларга оид маълумотлар  Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2020 йил 2 октябрдаги №49-к буйруғига асосан марказ амалий фаолиятига “Вояга етмаганларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳалараро ёндашувнинг илмий-услубий асослари яратиш” лойиҳаси доирасида “Алоҳида эҳтиёжли болаларнинг муаммоларини ўрганиш” вазифасига жорий этилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2020 йил 14 ноябрдаги 01-247-сон маълумотнома). Натижада хулқ оғишига эга бўлган вояга етмаганлар шахсининг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш механизмлари яратилган;
вояга етмаганларда муҳит, турмуш тарзи, маълумотлилик даражаси, мустақилликка интилиши ҳиссининг таъсирида эҳтиёжлар иерархиясидаги ўзини тан олдириш истагининг доминант ривожланиши асосида гипертим типни кучайиши орқали хулқдаги оғишишларни келиб чиқишига оид тавсиялар Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2020 йил 2 октябрдаги №49-к буйруғига асосан марказ амалий фаолиятига “Вояга етмаганларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳалараро ёндашувнинг илмий-услубий асослари яратиш” лойиҳаси доирасида “Ахборот консалтинг хизматига” жорий этилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2020 йил 14 ноябрдаги 01-247-сон маълумотнома). Натижада психолог кадрларнинг хулқ оғишига эга бўлган вояга етмаганларга психологик хизмат кўрсатиш, оила ҳамда мактаб жамоасида ижтимоий соғлом муҳитни шакллантириш учун зарур илмий-амалий ҳамда услубий тайёргарлиги такомиллаштирилган;
вояга етмаганлардаги хулқ оғишининг психопрофилактик чора-тадбирлари самарадорлиги боланинг ижтимоий-психологик тасаввурлари, тафаккур услуби, индивидуал психологик хусусиятларига мос ижтимоий талабларни қўллашга йўналтирилган тавсиялар Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2020 йил 2 октябрдаги №49-к буйруғига асосан марказ амалий фаолиятига “Вояга етмаганларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳалараро ёндашувнинг илмий-услубий асослари яратиш” лойиҳаси доирасида “Ахборот консалтинг хизматига” жорий этилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2020 йил 14 ноябрдаги 01-247-сон маълумотнома). Натижада бўлғуси педагог-психолог ва амалиётчи психологларга «Консультатив психология ва психокоррекция» фанини ўқитишда услубий таъминот такомиллаштирилган ҳамда назария ва амалиёт узвийлиги кучайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish