Sayt test rejimida ishlamoqda

Норқўзиев Дониёрбек Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шахсда ҳаётий стратегия шаклланишининг психологик хусусиятлари», 19.00.01 – Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Psi41.
Илмий раҳбар: Шоумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори, доцент; Арзиқулов Дилшод Неъматович, психология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахсда ҳаётий стратегиялар шаклланишининг психологик хусусиятларини аниқлаш орқали ҳаётий стратегияларни белгилашда самарали ёндашишни ўрганиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 шахс ҳаётий стратегиясининг мотивацион компонентларини («келажак образи», «ҳаёт мазмуни», «хулқ-атвор меъёрлари», «ҳаётий мақсадлар») «эго назорат» омили таъсирида дифференциал намоён бўлиши «экзистенциал фаоллик»ни ахлоқий-праксик ҳислар таъсирида ривожлантириш орқали уларда оптимистик ҳаётий стратегияларни таркиб топишига олиб келиши далилланган;   
шахс ҳаётий стратегияларини адекват шакллантиришда фаолият, мулоқотга йўналганлик, ўзига ишонч ҳисси, альтруистик мотивларни «мақсад-жараён-натижа» қадриятлари негизида тафаккур услуби орқали Эго-идентификацияланишининг таъсирини ҳисобга олиб, индивидуал-психологик хусусиятларнинг муҳим омил эканлиги далилланган;
илк ўспиринлик даврида қобилиятнинг маълум бир соҳага кучли йўналганлиги келажакка нисбатан ишонч, ички ва ташқи фаоллик, мақсадли интилишларини уйғун ҳолда ривожланиши туфайли уларнинг ҳаётий стратегиясида касб танлаш мотивига нисбатан адекват ижобий таьсир этиши мумкинлиги далилланган;
шахс ҳаётий стратегиясининг шаклланишига ёшга оид хусусиятларни таъсири натижасида ўсмирларда мақсадга интилувчанлик, ижтимоий интеллект, илк ўспиринларда эса ўз имкониятларини  реал баҳолаш ҳамда ижтимоий фаоллик билан боғлиқ хусусиятларни терминал қадриятларга устуворлик бериш асосида ривожланиши туфайли  ижтимоий стратегия (оила, гуруҳдаги муносабатлар)ни намоён бўлишига таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахсда ҳаётий стратегия шаклланишининг психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
шахс ҳаётий стратегиясининг мотивацион компонентларини («келажак образи», «ҳаёт мазмуни», «хулқ-атвор меъёрлари», «ҳаётий мақсадлар») «эго назорат» омили таъсирида дифференциал намоён бўлиши «экзистенциал фаоллик»ни ахлоқий-праксик ҳислар таъсирида ривожлантириш орқали уларда оптимистик ҳаётий стратегияларни таркиб топишига олиб келиши далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-амалий марказининг 2020 йил 26 августдаги П-М-10-сон буйруғига асосан «Умумий психология»  модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги П-М-10в-сон маълумотномаси). Мазкур хулосаларнинг жорий этилиши натижасида амалиётчи психологлар фаолиятида мақсадли ҳаётий стратегияларни шакллантиришнинг комплекс психологик манбалари аниқланди ва бойитилган;
шахс ҳаётий стратегияларини адекват шакллантиришда фаолият, мулоқотга йўналганлик, ўзига ишонч ҳисси, альтруистик мотивларни «мақсад-жараён-натижа» қадриятлари негизида тафаккур услуби орқали Эго-идентификацияланишининг таъсирини ҳисобга олиб, индивидуал-психологик хусусиятларнинг муҳим омил эканлиги далилланганлигига оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-амалий марказининг 2020 йил 26 августдаги П-М-10-сон буйруғига асосан «Шахс психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги П-М-10в-сон маълумотномаси).  Мазкур тавсияларнинг илмий-педагогик жараёнга татбиқ этилиши натижасида шахснинг ҳаётий стратегияларни ривожлантириш имкониятлари оширилган;
илк ўспиринлик даврида қобилиятнинг маълум бир соҳага кучли йўналганлиги келажакка нисбатан ишонч, ички ва ташқи фаоллик, мақсадли интилишларини уйғун ҳолда ривожланиши туфайли уларнинг ҳаётий стратегиясида касб танлаш мотивига нисбатан адекват ижобий таьсир этиши мумкинлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-амалий марказининг 2020 йил 26 августдаги П-М-10-сон буйруғига асосан «Шахс психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги П-М-10в-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида шахсда ҳаётий стратегияларни шакллантиришнинг ёш ва психологик омилларини инобатга олган ҳолда илмий маълумотлар асосида методик таъминотни кучайтириш имконияти оширилган;
шахс ҳаётий стратегиясининг шаклланишига ёшга оид хусусиятларни таъсири натижасида ўсмирларда мақсадга интилувчанлик, ижтимоий интеллект, илк ўспиринларда эса ўз имкониятларини  реал баҳолаш ҳамда ижтимоий фаоллик билан боғлиқ хусусиятларни терминал қадриятларга устуворлик бериш асосида ривожланиши туфайли  ижтимоий стратегия (оиладаги, гуруҳдаги муносабатлар)ни намоён бўлиши мумкинлиги исботланган илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-амалий марказининг 2020 йил 26 августдаги П-М-10-сон буйруғига асосан «Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги П-М-10в-сон маълумотномаси). Мазкур илмий хулоса  ва таклифларнинг  жорий этилиши натижасида таълим соҳаси учун тайёрланадиган психологларнинг касбий фаолиятидаги аҳамиятли таянч компетенцияларни такомиллаштириш сифат жиҳатидан ўсишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish