Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбошева Мақсуда Ачиловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактабгача ёшдаги боланинг мулоқот субъекти сифатида ижтимоий-психологик хусусиятларининг ривожланиш хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Р130.
Илмий раҳбар: Умаров Бахриддин Мингбоевич, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Умарова Навбахор Шокировна,  психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги боланинг мулоқот субъекти сифатида ижтимоий-психологик ривожланиш хусусиятларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача тарбия давридаги боланинг катталар (ота-оналар, тарбиячилар) билан пайдо бўладиган носитуатив мулоқотини нутқ ривожланишига бевосита таъсири шахслараро муносабатларда ижтимоий идрокнинг танловчанлик сифатини кучайиши, хаёлий образларни вербализациялашда нутқий фантазия хусусиятларини намоён этиши натижасида сўз-мантиқий тафаккурнинг шаклланиши далилланган;
ота-она–бола муносабатларидаги ҳиссий сезгирликнинг юқорилиги таъсирида тенгдошлари билан муносабатларидаги идентификация механизмининг ижтимоий ҳарактерга эга бўлган «биз-мотиви» билан уйғун ҳолда шаклланиши орқали, боладаги коммуникатив сифатларнинг ривожланишига эришиш мумкинлиги аниқланган;
мактабгача тарбия ёшидаги болаларда «самимийлик», «кечиримлилик» хусусиятларини аффектив ривожланганлиги сабабли «ота-она-бола» муносабатларида боланинг ижтимоий борлиқни билишга нисбатан қизиқувчанлигини эгоцентрик нутқни «шахсга эмпатик йўналганлик»ка ўзгартириши асосида кучайтириш уларнинг шахслараро муносабатларда мулоқот субъекти сифатида шаклланишига хизмат қилиши далилланган;
мактабгача ёшдаги боланинг ижтимоийлашувига ота-она ва тарбиячиларнинг ҳиссий-эмоционал муносабатлари таъсирида аффиляция мотивларига устуворлик бериш орқали нутқ сензитивлиги ва сўз-мантиқий хотиранинг кучайишига асосланиб фаол ва позитив нутқни ривожлантириш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларда мулоқот жараёнининг уларда шахс хусусиятларини ривожлантиришдаги психологик омилларини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
мактабгача тарбия давридаги боланинг катталар (ота-оналар, тарбиячилар) билан пайдо бўладиган носитуатив мулоқотини нутқ ривожланишига бевосита таъсири шахслараро муносабатларда ижтимоий идрокнинг танловчанлик сифатини кучайиши, хаёлий образларни вербализациялашда нутқий фантазия хусусиятларини намоён этиши натижасида сўз-мантиқий тафаккурнинг шаклланиши далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2020 йил 7 июлдаги 7-сонли буйруғига асосан «Оила психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 7 июлдаги 7-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотларнинг жорий этилиши натижасида бўлғуси педагог-психолог ва амалиётчи психолог мутахассисларни оила психологияси йўналишида ўқитишда назария ҳамда амалиёт узвийлиги кучайтирилган;
ота-она–бола муносабатларидаги ҳиссий сезгирликнинг юқорилиги таъсирида тенгдошлари билан муносабатларидаги идентификация механизмининг ижтимоий ҳарактерга эга бўлган «биз-мотиви» билан уйғун ҳолда шаклланиши орқали, боладаги коммуникатив сифатларнинг ривожланишига эришиш мумкинлиги аниқланганлигига доир тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2020 йил 7 июлдаги 7-сонли буйруғига асосан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 7 июлдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларда мактабгача ёшдаги болалар гуруҳларидаги мулоқот ва шахслараро муносабатларнинг психологик мезонлари ҳақида илмий тасаввурларининг ортишига хизмат қилган;
мактабгача тарбия ёшидаги болаларда «самимийлик», «кечиримлилик» хусусиятларини аффектив ривожланганлиги сабабли «ота-она-бола» муносабатларида боланинг ижтимоий борлиқни билишга нисбатан қизиқувчанлигини эгоцентрик нутқни «шахсга эмпатик йўналганлик»ка ўзгартириши асосида кучайтириш уларнинг шахслараро муносабатларда мулоқот субъекти сифатида шаклланишига хизмат қилиши далилланган тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2020 йил 7 июлдаги 7-сонли буйруғига асосан «Оила психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 7 июлдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси психологларда мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳлари доирасида мулоқот ва шахслараро муносабатларнинг шахс хусусиятлари ривожланишига таъсирига доир назарий ва амалий билимлари ортган;
мактабгача ёшдаги боланинг ижтимоийлашувига ота-она ва тарбиячиларнинг ҳиссий-эмоционал муносабатлари таъсирида аффиляция мотивларига устуворлик бериш орқали нутқ сензитивлиги ва сўз-мантиқий хотиранинг кучайишига асосланиб фаол ва позитив нутқни ривожлантириш мумкинлиги асосланган таклифлар Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ҳамда унинг минтақавий филиалларида болалар билан ишлаш фаолиятига жорий этиш бўйича таклифлар Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2020 йил 18 декабрдаги 33-сонли буйруғига асосан «Ахборот-консалтинг Хизмати» 2021 йил учун иш режасига киритилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2020 йил 18 декабрдаги  33-сон буйруғи). Натижада бўлғуси мактабгача таълим ташкилотлари психологларининг бу ёшдаги болалар билан ишлашда услубий таъминоти кучайтирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish