Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулатова Светлана Юлдашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Вояга етмаганларда ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлашнинг шахс хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/P138.
Илмий раҳбар: Рухиева Холида Арифжановна психология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02. 
Расмий оппонентлар Камилова Нодира Ғайратовна, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Жабборов Хазрат Хусеинович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади вояга етмаганларда ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашда шахс хусусиятларининг ролини эмпирик очиб бериш ва уларда ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вояга етмаганларда ахборотни саралаб қабул қилиш ва қайта ишлаш кўникмасини етишмаслиги туфайли ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлашда шахс ўзини-ўзи муҳофаза қилиш, ўзини англаш мативларини шакллантиришга қаратилганпсихологик усулларни қўллаш орқали ахборотни адекват идрок этишга эришиш мумкинлиги асоаланган;
ўсмирлик давридаги ижтимоий, маконий автономиялар ва алоҳидалик ҳиссининг мавжудлигидан улар ахборотни идрок этишга нисбатан  хавф ва интернетга қарамликни юзага келишига ўлиб келишини аниқлаган факторли таҳлилга асосланиб  улар психологиясидаги қаршилик кучи , даҳлсизлик қадряти каби хусусиятларни коррексиялаш мумкинлиги исботланган;
вояга етмаган ўсмирларнинг  хоҳиш-истаклари ва хулқ-атвори ўзгариши сабабли виртуал оламга оламга қарамликка берилиб кетмаслигида ва қизиқиш эҳтиёжини таъминлашда шахс психикасида намоён бўладиган сублимация механизмининг таъсирига кўра улар хоҳишини таъминлайдиган бошқа ахборот манбаларига диққатини кучайтириш муҳимлиги далилланган;
компьютер ўйинлари, ижтимоий тармоқдаги турли ахборотларга қизиқиш сабабли ўсмирларнинг  интернетга тобелик намоён бўлишини аниқлашда  бир семантик майдонда фазо, вақтни идрок этишдаги устиворликларини таққослаш имконини  берувчи кластер моделини қўллаш орқали  психодиагностик прогнозни амалга ошириш зарурлиги асосланиб, «виртуал  оламга қизиқувчанлик», «интернетга ўртиқча иштиёқ» каби мотивларнинг таъсири исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Вояга етмаганларда ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлашнинг шахс хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
вояга етмаганларда ахборотни саралаб қабул қилиш ва қайта ишлаш кўникмасини етишмаслиги туфайли ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлашда шахс ўзини-ўзи муҳофаза қилиш, ўзини англаш мативларини шакллантиришга қаратилганпсихологик усулларни қўллаш орқали ахборотни адекват идрок этишга эришиш мумкинлиги асоаланган таклифлар Республика болалар ижтимоий мослашув Марказининг 2020 йил 18 июнидаги 42-П-сонли буйруғи билан «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳга кирадиган болаларнинг психологик реабилитациясини, жумладан, бирламчи ва иккиламчи профилактика фаолиятини такомиллаштириш» методикасига киритилган (Республика болалар ижтимоий мослашув Марказининг 2020 йил 10 июлидаги 01/148-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ўсмирларда ахборот хуружига нисбатан ҳимоя механизмини шакллантиришга ва ахборот оқими билан ишлаш кўникмаларини такомиллаштиришга эришилган;
ўсмирлик давридаги ижтимоий, маконий автономиялар ва алоҳидалик ҳиссининг мавжудлигидан улар ахборотни идрок этишга нисбатан  хавф ва интернетга қарамликни юзага келишига ўлиб келишини аниқлаган факторли таҳлилга асосланиб  улар психологиясидаги қаршилик кучи, даҳлсизлик қадряти каби хусусиятларни коррексиялаш мумкинлиги исботланган таклифлар Республика болалар ижтимоий мослашув Марказининг 2020 йил 18 июнидаги 42-П-сонли буйруғи билан «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳга кирадиган болаларнинг психологик реабилитациясини, жумладан, бирламчи ва иккиламчи профилактика фаолиятини такомиллаштириш» методикасига киритилган (Республика болалар ижтимоий мослашув Марказининг 2020 йил 10 июлидаги 01/148-сон маълумотномаси). Ушбу тaклифнинг қўлланилиши натижасида ўсмирлик даври инқирозига хос хусусиятлар коррекцияси билан боғлиқ илмий-методик таъминотни бойитилишига эришилган;
вояга етмаган ўсмирларнинг  хоҳиш-истаклари ва хулқ-атвори ўзгариши сабабли виртуал оламга оламга қарамликка берилиб кетмаслигида ва қизиқиш эҳтиёжини таъминлашда шахс психикасида намоён бўладиган сублимация механизмининг таъсирига кўра улар хоҳишини таъминлайдиган бошқа ахборот манбаларига диққатини кучайтириш муҳимлиги далилланган таклифлар Республика болалар ижтимоий мослашув Марказининг 2020 йил 18 июнидаги 42-П-сонли буйруғи билан «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳга кирадиган болаларнинг психологик реабилитациясини, жумладан, бирламчи ва иккиламчи профилактика фаолиятини такомиллаштириш» методикасига киритилган (Республика болалар ижтимоий мослашув Марказининг 2020 йил 10 июлидаги 01/148-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи орқали вояга етмаган ўсмирларнинг ахборот истеъмолчиси сифатида ўзини ўзи бошқариш ҳамда ахборотни саралаш билан боғлиқ қарорларни қабул қила олишкўникмаларини муваффақиятли намоён қилиш имкони яратилган;
компьютер ўйинлари, ижтимоий тармоқдаги турли ахборотларга қизиқиш сабабли ўсмирларнинг  интернетга тобелик намоён бўлишини аниқлашда  бир семантик майдонда фазо, вақтни идрок этишдаги устиворликларини таққослаш имконини  берувчи кластер моделини қўллаш орқали  психодиагностик прогнозни амалга ошириш зарурлиги асосланиб, «виртуал  оламга қизиқувчанлик», «интернетга ўртиқча иштиёқ» каби мотивларнинг таъсири исботланган таклифлар Республика болалар ижтимоий мослашув Марказининг 2020 йил 18 июнидаги 42-П-сонли буйруғи билан «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳга кирадиган болаларнинг психологик реабилитациясини, жумладан, бирламчи ва иккиламчи профилактика фаолиятини такомиллаштириш» методикасига киритилган (Республика болалар ижтимоий мослашув Марказининг 2020 йил 10 июлидаги 01/148-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг жорий этилиши вояга етмаганлар комиссиясида фаолият юритаётган мутахассисларни психологик хизмат фаолиятига доир билим, малака, кўникма ва компетенцияларини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish