Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўракулова Дилдора Зиядуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда сахийлик ва хасислик намоён бўлишининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/P126.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, доцент; Далимова Нилуфар Мелибоевна, психология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда сахийлик ва хасислик намоён бўлишининг психологик хусусиятларини очиб бериш ва хасисликни коррекция қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда сахийлик ва хасисликни намоён бўлиш даражаси ўғил болалардаги импульсивлик кўринишидаги «агрессив сахийлик»ни ўзгаларга хайриҳоҳлик ҳиссига йўналтириши сабабли жинс хусусиятларига боғлиқ эканлиги исботланган; 
ўқувчиларда бошқаларга нисбатан ғаразликдан кўра эмоционал бирдамлик ҳиссининг ортиши натижасида тенгдошларини рефлексив қабул қилишга руҳий тайёрлик ҳолатини таъминловчи «альтер-Эго»ни ривожланиши асосида хасисликни бартараф этиш мумкинлиги далилланган; 
оила муносабатларида шахсий ибрат, қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш-инкор қилиш дуал аҳамиятли қадриятлар таъсирида фарзандга нисбатан «ҳиссий қабул қилиш»ни таъминловчи интеграл эмоционал ёндашувни қўллашга асосланиб, болада сахийликнинг ривожланиши далилланган;  
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда хасислик коррекциясини таъминлайдиган антипатияни симпатия (ёқтириш) ҳиссига ўзгартириш орқали рефлексив эмпатияни шакллантиришга қаратилган «Сахийлик – комиллик» муаллифлик тренинг дастурига қадриятли-мотивацион ёндашувни киритиш самарали эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кичик мактаб ёшида сахийлик ва хасисликни намоён бўлишининг психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда сахийлик ва хасисликни намоён бўлиш даражаси ўғил болалардаги импульсивлик кўринишидаги «агрессив сахийлик»ни ўзгаларга хайриҳоҳлик ҳиссига йўналтириши сабабли жинс хусусиятларига боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид таклифлар  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-24-а-сонли буйруғи билан  «Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПМ-24-а-сон маълумотномаси). Натижада педагог-психологларнинг кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда сахийлик ҳамда хасислик ривожланишининг динамик ва ёшга оид хусусиятларини прогнозлаш имкониятини такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларда бошқаларга нисбатан ғаразликдан кўра эмоционал бирдамлик ҳиссининг ортиши натижасида тенгдошларини рефлексив қабул қилишга руҳий тайёрлик ҳолатини таъминловчи «альтер-Эго»ни ривожланиши асосида хасисликни бартараф этиш мумкинлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-24-а-сонли буйруғи билан  «Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПМ-24-а-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида педагог-психологларнинг  бошланғич синф ўқувчиларида сахийлик ҳамда хасисликнинг ривожланиш шарт-шароитлари ва механизмларини ривожлантиришга оид билимларини бойитиш имконияти пайдо бўлган;
оила муносабатларида шахсий ибрат, қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш-инкор қилиш дуал аҳамиятли қадриятлар таъсирида фарзандга нисбатан «ҳиссий қабул қилиш»ни таъминловчи интеграл эмоционал ёндашувни қўллашга асосланиб, болада сахийликнинг ривожланиши далилланган таклифллар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий 2021 йил 26 августдаги ПМ-24-а-сонли буйруғ буйруғи билан  «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПМ-24-а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагог-психолог мутахассисларни оилада «ота-она – бола» муносабатлари психологиясига оид ўқув машғулотлари мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда хасислик коррекциясини таъминлайдиган антипатияни симпатия (ёқтириш) ҳиссига ўзгартириш орқали рефлексив эмпатияни шакллантиришга қаратилган «Сахийлик – комиллик» муаллифлик тренинг дастурига қадриятли-мотивацион ёндашувни киритиш самарали эканлиги исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-24-а-сонли буйруғ билан  «Психологик тренинг асослари» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПМ-24-а-сон маълумотномаси). Мазкур моделнинг жорий этилиши натижасида бўлажак психолог кадрларнинг «кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда сахийликни ривожлантириш, хасисликни коррекциялаш» борасидаги амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида «Психологик тренинг асослари» ўқув фани доирасидаги мавзулар мазмуни ва ўқув услубий мажмуа такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish