Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахромов Отабек Турсуновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ёш футболчиларни тайёрлашда мотивациянинг аҳамияти», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Риваожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/P192.
Илмий раҳбар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Гайратовна, психология фанлари доктори, доцент; Қодиров Обиджон Сафарович, психология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш футболчиларни тайёрлашда ва маҳоратини оширишда мотивацион соҳага ривожлантирувчи таъсир кўрсатиш имкониятларини ошириш йўлларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш футболчиларда шахс ҳаётий йўналганлигининг («ички», «мулоқот» ва «фаолият») деференциал намоён бўлиши таъсирида машғулотлардаги қатъиятлилик, индивидуал маҳоратни «мусобақадан завқланиш», «ўзаро ҳамкорлик» билан боғлиқ праксик ҳислар асосида шаклланиши туфайли гуруҳий қадриятларнинг юқори даражадаги муваффақиятга эришиш мотивациясига тўғри пропорционал ривожланиши  далилланган;
ёш футболчиларга устоз-шогирд муносабатларини таъсири натижасида улардаги муваффақиятга интилиш мотивациясининг тафаккур кенглиги, ижтимоий маъсулият ҳисси орқали фаолият мотивациясига бевосита интеграциясини таъминланиши асосида «фаолият», «мулоқот», «индивидуал» қадриятлар тизимининг ривожланиши исботланган;
ёш футболчиларда қатъий ҳаракат қилиш ва қийинчиликлар олдида енгилмаслик, самимийлик, сезгирлик каби хислатларнинг шаклланиши ўйин жараёнида интуитив тўғри қарор қилиш, ўзаро ҳамкорлик, сафдошларини   қўллаб-қувватлашга, жамоавий синтоник мулоқотни юзага чиқишига олиб келганлиги сабабли уларда муваффақиятга эришиш мотивациясини ривожланишини таъминлаши мумкинлиги асосланган;
машғулот жараёнида ёш футболчилардаги салбий  (журъатсиз, қатъиятсиз, бўйсунувчан, шошқалоқлик) хислатларни юзага чиқмаслиги учун, ҳаётий  йўналганлик ва қадриятлар тизимлари  (ютуққа ишончли, шахс йўналганлиги, ижобий ҳамкорликка йўналганлик)  асосида ўзини бошқара олиш, тактик-интуитив тафаккури ривожлантиришга қаратилган муваффақиятга  интилиш мотивациясининг шаклланишига хизмат қиладиган психологик тренингларни («ўзини бошқариш», «тушуниш ҳисси», «жамоавий ютуқ») қўллаш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ёш футболчиларни тайёрлашда мотивациянинг аҳамияти бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ёш футболчиларда шахс ҳаётий йўналганлигининг («ички», «мулоқот» ва «фаолият») деференциал намоён бўлиши таъсирида машғулотлардаги қатъиятлилик, индивидуал маҳоратни «мусобақадан завқланиш», «ўзаро ҳамкорлик» билан боғлиқ праксик ҳислар асосида шаклланиши туфайли гуруҳий қадриятларнинг юқори даражадаги муваффақиятга эришиш мотивациясига тўғри пропорционал ривожланиши  далилланганлиги ҳақидаги маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-21-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дфференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-21а-сон маълумотномаси). Натижада футбол академияси тарбияланувчи- ларининг ўзига, мулоқотга ва фаолиятга муносабатлари ижобий жиҳатдан самарали бўлишига эришилган;
ёш футболчиларга устоз-шогирд муносабатларини таъсири натижасида улардаги муваффақиятга интилиш мотивациясининг тафаккур кенглиги, ижтимоий маъсулият ҳисси орқали фаолият мотивациясига бевосита интеграциясини таъминланиши асосида «фаолият», «мулоқот», «индивидуал» қадриятлар тизимининг ривожланиши исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-21-сонли буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-21а-сон маълумотномаси). Натижада футбол академияси ёш футболчиларида шахс қадриятларини шаклланишига эришилган;
ёш футболчиларда қатъий ҳаракат қилиш ва қийинчиликлар олдида енгилмаслик, самимийлик, сезгирлик каби хислатларнинг шаклланиши ўйин жараёнида интуитив тўғри қарор қилиш, ўзаро ҳамкорлик, сафдошларини қўллаб-қувватлашга, жамоавий синтоник мулоқотни юзага чиқишига олиб келганлиги сабабли уларда муваффақиятга эришиш мотивациясини ривожланишини таъминлаши мумкинлиги асосланган таклифлар футбол академияси ўқув-амалий машғулотлари фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 16 июндаги 6-сонли буйруғи билан сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги 2021 йил 16 июн 03-17-02/2691-сон маълумотномаси). Натижада футбол академияси тарбияланувчиларини спорт машғулотлари билан шуғулланиш моҳияти ва психологик тайёргарлиги сифатини ошишига эришилган;
машғулот жараёнида ёш футболчилардаги салбий  (журъатсиз, қатъиятсиз, бўйсунувчан, шошқалоқлик) хислатларни юзага чиқмаслиги учун, ҳаётий  йўналганлик ва қадриятлар тизимлари  (ютуққа ишончли, шахс йўналганлиги, ижобий ҳамкорликка йўналганлик) асосида ўзини бошқара олиш, тактик-интуитив тафаккури ривожлантиришга қаратилган муваффақиятга интилиш мотивациясининг шаклланишига хизмат қиладиган психологик тренингларни («ўзини бошқариш», «тушуниш ҳисси», «жамоавий ютуқ») қўллаш зарурати асосланган тавсиялар футбол академияси ўқув-амалий машғулотлари фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 16 июндаги 6- сонли буйруғи билан сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги 2021 йил 16 июн 03-17-02/2691-сон маълумотномаси). Натижада футбол академияси мураббийлари ва психологларининг футболчиларни тайёрлаш жараёнида шахсий хислатлари ва психологик тайёгарлигини ривожлантириш кўникмаларини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish