Sayt test rejimida ishlamoqda

Бадритдинова Мадина Бахромовнанинг 
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмирларда когнитив услуб ривожланишининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология.  Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/P387.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, доцент; Дўстмухамедова Шоира Акбаровна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда когнитив услуб ривожланишининг психологик жиҳатларини, детерминантларни аниқлаш ҳамда  уни шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўсмирларда ахборотни қайта ишлаш жараёнини бошқаришнинг психик механизмларини дифференцияллашуви ижтимоий перцепция, ноаниқликка нисбатан толерантлик, тафаккур ва фаолият маҳсулдорлигини семантик тузилмалардаги индивидуал фарқлар орқали кучайтирилиши натижасида когнитив услубни конструктив ривожланишига таъсир этиши мумкинлиги далилланган;
ўсмирлик даврида дискурсив (аниқ мақсадга йўналган) ва интуитив (англанган) қобилиятларнинг ривожланиши таъсирида абстракт концептуализация, визуал-фазовий идрокнинг намоён бўлишини когнитив компетентликка ижтимоий установкаларни сингдириш асосида  барқарорлаштириш орқали билиш жараёнларини координация қилиш кўникмасининг шаклланиши исботланган;
ўсмирлик ёшидаги ўқувчиларнинг когнитив услуби психофизиологик хусусиятлар ва хотира самарадорлиги билан боғлиқлигига асосланиб, уларда ахборотларни қайта ишлаш ҳамда қарор қабул қилишдаги мустақилликка мақсадга йўналтирилган фаоллик, мулоқотчанлик хусусиятларини аутотренинглар ёрдамида ривожлантириш орқали билиш фаолиятидаги рефлексивликни кучайтириш мумкинлиги далилланган;
ўсмирлардаги индивидуал услубнинг намоён бўлишида билиш фаолиятига қадрият сифатида ёндашишни мустақиллик ҳисси, ахборотларга нисбатан толерант муносабатни шакллантириш орқали кучайтиришга қаратилган «Майдонга тобе ва майдондан мустақил когнитив услубларни такомиллаштириш» муаллифлик психологик тренинг дастурини қўллаш асосида коррекцион тадбирлар самарадорлиги таъминланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирларда когнитив услуб ривожланишининг психологик хусусиятларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
ўсмирларда ахборотни қайта ишлаш жараёнини бошқаришнинг психик механизмларини дифференцияллашуви ижтимоий перцепция, ноаниқликка нисбатан толерантлик, тафаккур ва фаолият маҳсулдорлигини семантик тузилмалардаги индивидуал фарқлар орқали кучайтирилиши натижасида когнитив услубни конструктив ривожланишига таъсир этиши мумкинлиги далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги 10-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 26 сентябрдаги П-М-10а-сон маълумотномаси) ҳамда «Умумий психология» ўқув  қўлланмаси мазмунига сингдирилган(Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида бўлажак педагог-психологлар, амалиётчи психолог мутахассисларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
ўсмирлик даврида дискурсив (аниқ мақсадга йўналган) ва интуитив (англанган) қобилиятларнинг ривожланиши таъсирида абстракт концептуализация, визуал-фазовий идрокнинг намоён бўлишини когнитив компетентликка ижтимоий установкаларни сингдириш асосида  барқарорлаштириш орқали билиш жараёнларини координация қилиш кўникмасининг шаклланиши исботланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги 10-сонли буйруғи билан «Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 26 сентябрдаги П-М-10а-сон маълумотномаси). Мазкур эмпирик кўрсаткичлардан ўқув жараёнида фойдаланиш натижасида бўлғуси педагог-психолог ва амалиётчи психологларга дифференциал психологияни ўқитишда услубий таъминот такомиллаштирилган ҳамда назария ва амалиёт узвийлиги кучайтирилган;
ўсмирлик ёшидаги ўқувчиларнинг когнитив услуби психофизиологик хусусиятлар ва хотира самарадорлиги билан боғлиқлигига асосланиб, уларда ахборотларни қайта ишлаш ҳамда қарор қабул қилишдаги мустақилликка мақсадга йўналтирилган фаоллик, мулоқотчанлик хусусиятларини аутотренинглар ёрдамида ривожлантириш орқали билиш фаолиятидаги рефлексивликни кучайтириш мумкинлиги далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги 10-сон буйруғи билан  «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 26 сентябрдаги П-М-10а-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсияларнинг илмий-педагогик жараёнга татбиқ этилиши натижасида шахсни ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрганиш, унинг когнитив услубларини илмий баҳолаш, объектив тавсифлаш имкониятлари оширилган;
ўсмирлардаги индивидуал услубнинг намоён бўлишида билиш фаолиятига қадрият сифатида ёндашишни мустақиллик ҳисси, ахборотларга нисбатан толерант муносабатни шакллантириш орқали кучайтиришга қаратилган «Майдонга тобе ва майдондан мустақил когнитив услубларни такомиллаштириш» муаллифлик психологик тренинг дастурини қўллаш асосида коррекцион тадбирлар самарадорлиги таъминланиши исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги 10-сонли буйруғи билан «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 26 сентябрдаги П-М-10а-сон маълумотномаси). Мазкур дастурий таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида психолог кадрларнинг ўқувчиларга психологик хизмат кўрсатиш, синф жамоасида ижтимоий соғлом муҳитни шакллантириш учун зарур илмий-амалий ҳамда услубий тайёргарлиги такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish