Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Заравшан Юлдашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меъёрий ва сув танқислиги шароитларида ғўзанинг турли ривожланиш даврларига электромагнит майдонининг таъсири», 03.00.07 - Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/B327.
Илмий раҳбар: Давронов Қодиржон Сотволдиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.B.53.01.
Расмий оппонентлар: Бозоров Тохир Ахмадович, биология фанлари доктори; Ахмеджанов Искандар Гуламович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сув танқислиги шароитида ғўзанинг физиологик кўрсаткичларига электромагнит майдонининг таъсирини аниқлашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор  кўп игнали электрод ёрдамида ўзгарувчан токда баргларидаги электр қаршилигини ўлчаш асосида ғўза сув потенциалини аниқлашнинг тез ва самарали усули ишлаб чиқилган;
экиш олдидан чигитларга 4 Гц частотадаги ЭММ билан ишлов бериш ўсимликларни дастлабки ва кейинги ривожланиш босқичларида сув танқислигига чидамлиги ва сувни ушлаб туриш қобилиятининг ортиши ҳамда транспирациясининг пасайишини таъминлаши аниқланган; 
ғўза баргларида кўп игнали электрод билан баргларни электр ўтказувчанлик ўлчаш орқали сув потенциалини аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилган;
ғўзанинг гуллаш босқичида 4 Гц частотадаги ЭММ билан ишлов бериш ривожланишини тезлаштириши, ҳосил эментларининг ва ҳосилдорлигининг ортишини таъминлаши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Меъёрий ва сув танқислиги шароитларида ғўзанинг турли ривожланиш даврларига электромагнит майдонининг таъсирини таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ғўзада чигитни экишдан олдин ЭМИ билан ишлов бериш Қорақалпоғистон Республикаси Тахиа-тош туманида “Шержанов Мурат” фермер хўжалигида ва Чимбой туманида “Нурилла-Базархан” фермер хўжалиги далаларида 3 гектар майдонда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 27 майдаги 02/020-2270-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза чигитини электромагнит импулси орқали ишлов бериш ҳосил элементларининг ортиши ва ҳосилдорликни ошириш имконини берган; 
Чимбой-5018 навлари чигитларига ЭМИ билан ишлов бериш Қорақалпокистон Республикаси Тахио-тош туманида “Шержанов Мурат” фермер хўжалигида ва Чимбой туманида А.Ж.Тажетдинов фермер хўжаликларида (2018-2019 йй.) жами уч гектар майдонда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси кўмитасининг 2021 йил 12 март 01/18-2-550-сон маълумотномаси). Натижада, ЭМИ билан ишлов берилган  майдонда назоратга нисбатан 3-4 центнер қўшимча ҳосил олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish