Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Машъал Самадовичнинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Табиий монопол ташкилотларнинг бошқарув услубиётини такомиллаштириш», 08.00.13– «Менежмент», (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Iqt330.
Илмий маслаҳатчи: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муратова Шохиста Неъматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий монополиялар таркибига кирувчи электр энергетикаси соҳасининг бошқарув услубиётини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмолчига етказишнинг генерирлаш, узатиш  ва етказиб бериш босқичлари ўртасидаги табиий монополия таъсирини энг паст даражага тушириш имконини берувчи мақбул нисбатлар (65%; 20%; 15%)ни таъминлаш асосланган;
иқтисодиётнинг монопол тавсифдаги тармоқларида ташкил этилаётган янги экспортёр корхоналарнинг маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кредит маблағларининг 50 фоизгача ҳажмига давлат томонидан кафиллик бериш орқали табиий монополияларнинг товар-молия бозоридаги рақобат муҳитига таъсирини камайтириш таклифи асосланган;
электр энергияси ишлаб чиқаришда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжни самарали қондириш мақсадида электр энергиясини сотувчи воситачи ташкилотлар («Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ) ҳисобига ўтказилувчи тўловларнинг 40 фоизгача бўлган қисмини бевосита истеъмолчи (йирик саноат корхоналари)лар томонидан «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ҳисобига ўтказиш таклифи ишлаб чиқилган;
электр энергетикаси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни мувозанатли бошқарув самарадорлигининг 2027 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
минтақавий электр қуввати бозорини ривожлантиришда вужудга келиши мумкин бўлган хавфлар  харитаси ишлаб чиқилиб, унинг асосида минтақавий электр қуввати бозорига таъсир этувчи хавф-хатарлар даражасини пасайтириш ҳамда минтақавий электр қуввати бозорининг таркибий тузилмаси (давлат, давлат-хусусий шериклик, хорижий инвестор мулкидаги ИЭС; қуёш электр станцияси; шамол электр станцияси) такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Табиий монопол ташкилотларнинг бошқарув услубиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмолчига етказишнинг генерирлаш, узатиш ва етказиб бериш босқичлари ўртасидаги табиий монополия таъсирини энг паст даражага тушириш имконини берувчи мақбул нисбатлар (65%; 20%; 15%)ни таъминлаш таклифидан «Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг 2022-2026 йилларда ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Иссиқлик электр станциялари» АЖ нинг 2022 йил 31 мартдаги 01-07/814-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Иссиқлик электр станциялари» АЖда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмолчига етказиб бериш жараёнларида табиий монополия таъсирини энг паст даражага тушириш имкони яратилган; 
иқтисодиётнинг монопол тавсифдаги тармоқларида ташкил этилаётган янги экспортёр корхоналарнинг маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кредит маблағларининг 50 фоизгача ҳажмига давлат томонидан кафиллик бериш орқали табиий монополияларнинг товар-молия бозоридаги рақобат муҳитига таъсирини камайтириш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш департаменти» томонидан давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш чоралари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 19 сентябрдаги 06/04-01-37/3297-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида табиий монополия тармоқларида янги экспортёр корхоналарни ташкил этиш, қатъий валюта маблағлари тушумини ошириш ҳамда рақобат муҳитини кучайтириш имкони яратилган;
электр энергияси ишлаб чиқаришда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжни самарали қондириш мақсадида электр энергиясини сотувчи воситачи ташкилотлар («Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ) ҳисобига ўтказилувчи тўловларнинг 40 фоизгача бўлган қисмини бевосита истеъмолчи (йирик саноат корхоналари)лар томонидан «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ҳисобига ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш департаменти» томонидан давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш чоралари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 19 сентябрдаги 06/04-01-37/3297-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида  «Иссиқлик электр станциялари» АЖ фаолиятида энергия ресурслари, зарур техник воситалар ва таъмирловчи-бутловчини қисмларни сотиб олиш, кредиторлик қарздорликларини ўз вақтида сўндириш жараёнларини тезкор молиявий таъминлаш имкони яратилган;
электр энергетикаси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни мувозанатли бошқарув самарадорлигининг 2027 йилгача ишлаб чиқилган прогноз параметрлари «Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг истиқболдаги ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Иссиқлик электр станциялари» АЖ нинг 2022 йил 31 мартдаги 01-07/814-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акционерлик жамияти иқтисодий фаолиятининг асосий кўрсаткичлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш кўрсаткичини 7 фоизга ошириш имкони аниқланган;
минтақавий электр қуввати бозорини ривожлантиришда вужудга келиши мумкин бўлган хавфлар харитаси ишлаб чиқилиб, унинг асосида минтақавий электр қуввати бозорига таъсир этувчи хавф-хатарлар даражасини пасайтириш ҳамда минтақавий электр қуввати бозорининг таркибий тузилмаси (давлат, давлат-хусусий шериклик, хорижий инвестор мулкидаги ИЭС; қуёш электр станцияси; шамол электр станцияси)ни такомиллаштириш таклифидан «Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг 2022-2026 йилларда ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Иссиқлик электр станциялари» АЖ нинг 2022 йил 31 мартдаги 01-07/814-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг 2022-2026 йилларда ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish