Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумабаева Шаира Халиллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий-демографик ривожланишининг асосий йўналишлари”, 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt043.
Илмий раҳбар: Рахмонов Норим Раззакович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Маденова Эльмира Нзаматдиновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий-демографик ривожланишининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Қораўзак, Хўжайли ва Қўнғирот туманларида  робототехника (robotics), сунъий интеллект (artificial intelligence) ва автоматлаштириш (automation) асосида иқтисодиёт тармоқларида бандликни таъминлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Нукус шаҳри, Тўрткўл, Амударё ва Беруний туманларида аҳолининг ёш ўзгаришлари омилининг иқтисодий ўсишга таъсирини ўртача сирпанувчи (moving average) усул ёрдамида иқтисодий ўсишнинг демографик ўзгаришларга тескари боғлиқлигини аниқлаш  таклифи асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси урбанизация даражаси паст Элликқалъа (12%), Нукус (20%) Қонликўл (25%) туманларда урбанизациялашган  туманларга нисбатан тафовутларни АКТдан фойдаланиш даражаси, коммунал хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш орқали бартараф қилиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий-демографик ривожлантириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда  аҳоли сонини 2031 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий-демографик ривожланишининг асосий йўналишларини белгилаш ва муаммоларни ҳал этиш бўйича ишлаб чиқилган  илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Қораўзак, Хўжайли, ва Қўнғирот туманларида  робототехника (robotics), сунъий интеллект (artificial intelligence) ҳамда автоматлаштириш  (automation) асосида иқтисодиёт тармоқларида бандликни таъминлаш бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 13 июлдаги 01-05/1644-сон “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини комплекс ривожлантириш, ахоли тyрмуш шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш борасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорни  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 21 июлдаги 02/858-сон маълумотномаси). Мазкур натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши аҳолини меҳнатга рағбатини ошириш, ёшлар ва аёллар ўртасида юқори ишсизликни бартараф қилиш, аҳолининг иқтисодий жиҳатдан фаол бўлган қисми бандлигини ошириш имконини беради.
Нукус шаҳри, Тўрткўл, Амударё ва Беруний туманларида аҳолининг ёш ўзгаришлари омилининг иқтисодий ўсишга таъсирини ўртача сирпанувчи (moving average) усул ёрдамида иқтисодий ўсишнинг демографик ўзгаришларга тескари боғлиқлигини аниқлаш бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 13 июлдаги 01-05/1644-сон “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини комплекс ривожлантириш, ахоли тyрмуш шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш борасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарорни  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 21 июлдаги  02/858-сон маълумотномаси). Мазкур натижаларнинг амалиётга жорий килиниши минтақада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси ҳамда тармоқлар, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш стратегиялари, аҳоли ёш гуруҳларини иқтисодий ўсишга таъсир даражаларини аниқлаш имконини бериш билан бирга  инфратузилмани ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Қорақалпоғистон Республикаси урбанизация даражаси паст Элликқалъа (12%), Нукус (20%), Қонликўл (25%) туманларда урбанизациялашган  туманларга нисбатан тафовутларни умумий тасодифий сонлар (сommon random numbers) ёрдамида АКТдан фойдаланиш даражаси, коммунал хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш орқали камайтириш бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 13 июлдаги 01-05/1644 сон “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини комплекс ривожлантириш, ахоли тyрмуш шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш борасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарорни  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 21 июлдаги 02/858-сон маълумотномаси). Бу эса ўз навбатида, минтақа аҳолиси ва меҳнат ресурслари сонининг динамик ўсиши, жойлашуви инобатга олинган ҳолда туман ва шаҳарларни ижтимоий-ижтисодий ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда урбанизациялашув даражасини ошириш йўналишларини аниқлаш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий-демографик ривожлантириш имкониятлари ҳисобга олган ҳолда  аҳоли сонини 2031 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичларининг эконометрик моделлари бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 13 июлдаги 01-05/1644-сон “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини комплекс ривожлантириш, ахоли тyрмуш шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш борасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарорни  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 21 июлдаги 02/858-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижаларидан Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий демографик ривожлантириш, аҳолининг меҳнатда бандлиги ижтимоий-иқтисодий моҳиятини чуқур таҳлили қилиш, бандлик касбий маҳоратини оширишга қаратилган дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish