Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Нигора Нуриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Полианилин асосидаги ток ўтказувчи полимер материаллар», 02.00.06 - Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/K339.
Илмий раҳбар: Маҳкамов Музаффар Абдугаппарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рафиков Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор; Жўраев Мурод  Махмаражаб ўғли,  кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сувли эритмаларда анилиннинг оксидланишли полимерланиш кинетикаси ва механизмин ҳамда полианилин асосидаги материалларнинг физик-кимёвий ва электрофизик хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анилиннинг сувли эритмаларда полимерланиш жараёнининг кинетик параметрлари, умумий фаолланиш энергияси ҳамда мономер ва оксидловчи бўйича реакция тартиблари аниқланиб, анилиннинг персульфатлар иштирокида полимерланиши паст ҳароратларда катион, юқори ҳароратларда эса радикал механизмда бориши исботланган;
полианилин таркибига допантлар киритилиши унинг термокимёвий деструкция жараёнини тезлашиши ва умумий энергиясининг камайишига олиб келиши исботланган;
олинган полимер ва композицион материалларнинг ток ўтказувчанлиги ҳамда уларни олиш шароитлари, допанд табиати ва миқдори орасидаги боғлиқликлар аниқланган;
илк бор полианилиннинг ZnO билан ҳосил қилган полимер композицияси таркибидаги металл оксидининг масса миқдори 15% гача бўлганида улар яримўтказгичлар, ундан юқори бўлганида эса металларга хос электр ўтказиш хусусиятига эга бўлиши исботланган;
илк бор полианилиннинг эмеральдин туз шакли «p» типдаги, таркибида ZnO ва TiO2 тутган композициялари эса «n» типдаги электр ўтказувчанликка эга бўлган яримўтказгич материаллар турига кириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Полианилин асосида ток ўтказувчи материаллар олиш, уларнинг физик ва физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
полианилин асосидаги композит материаллар синтези учун ташкилот стандарти Ўзбекистон Республикаси Санитария - эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкилоти томонидан тасдиқланган (Ts 200845944-01:2021). Натижада, корхоналарда полимерни олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича стандарт шароитлар яратиш имконини берган;
полианилин асосида олинган ток ўтказувчи полимер композитларни «Фотон» АЖда электрофизик параметрлари ўрганилган («Фотон» АЖ корхонасининг 2022 йил 03-мартдаги №-04-3/352-сон маълумотномаси). Натижада, қайта зарядланувчи батареялар ва суперконденсаторлар электрод материалларининг таркибий компонентлари, турли антистатик композициялар тайёрлашда қўшимчалар сифатида фойдаланиш имконини берган;
полианилин асосида олинган ўтказувчи полимер композитлар «Элетрокимёзавод» ҚК АЖ томонидан автоматика ва назорат ўлчов ускуналари ва назорат ўлчов асбоблари бўлими лабораториясида синовдан ўтказилган («Элетрокимёзавод» ҚК АЖ корхонасининг 2022 йил 17-майдаги №123-сон маълумотномаси). Натижада полианилин асосидаги ток ўтказувчи полимер материаллардан автоматика ва назорат ўлчов (КИПиА) асбоб-ускуналарида контакт ва ток ўтказувчи элементлар сифатида фойдаланиш мумкинлиги кўрсатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish