Sayt test rejimida ishlamoqda

Дадоматов Аслиддин Лутфидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қалай, рений ва теллур ионларини инверсион-вольтамперометрик аниқлашда модификацияланган сенсорларнинг қўлланилиши», 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/К456.
Илмий раҳбар: Қутлимуротова Нигора Ҳакимовна, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Эргаш, кимё фанлари доктори, профессор; Яхшиева Зухра Зиятовна, кимё фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: технологик объектлар таркибидаги қалай, рений ва теллур ионларини инверсион-вольтамперометрик аниқлашда модификацияланган сенсорларни қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гидразин сульфат билан модификацияланган сенсор ёрдамида қалай(II) ва теллур(VI) ионларини, тиоцетамид билан модификацияланган сенсорда эса рений(VII) ионини кучсиз кислотали муҳитда аниқланган;
гидразин сульфат билан модификацияланган сенсор ёрдамида қалай ва теллур ионларини аниқлашнинг ярим тўлқин потенциали қалай учун -0,42 В, теллур -1,2 В га тенглиги, тиоцетамид билан модификацияланган сенсорда эса рений ионининг ярим тўлқин потенциали -0,61 В га тенглиги аниқланган;
яратилган сенсорлар ёрдамида қалай, рений ва теллур ионларини аниқлашнинг инверсион-вольтамперометрик усулининг қуйи аниқлаш чегараси 10-9 г гача эканлиги исботланган;
ишлаб чиқилган инверсион-вольтамперометрик усул билан қалай, рений ва теллур ионларини озиқ-овқат маҳсулотлари, технологик эритмалар таркибида аниқлашга қўлланилган ва нисбий стандарт четланиш 0,33 дан ошмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Модификацияланган электрокимёвий сенсор ёрдамида қалай, рений ва теллур ионларини инверсион - вольтамперометрик аниқлаш усулининг натижалари асосида:
қалай, рений ва теллур ионларини инверсион-вольтамперометрик аниқлаш усуллари Олмалиқ кон металлургия комбинати АЖ амалиётига жорий этилган (Олмалиқ кон металлургия комбинати АЖининг 2022 йил 1 июндаги АА-003972-сон маълумотномаси). Натижада, қалай, рений ва теллур ионларни мис-молибден рудалари ва шламлар таркибидан аниқлаш имконини берган;
модификацияланган сенсорлар ёрдамида қалай, рений ва теллур ионларини аниқлаш усули Олмалиқ кон металлургия комбинати АЖ амалиётига жорий этилган (Олмалиқ кон металлургия комбинатининг 2022 йил 10 июндаги 008931-сон маълумотномаси). Натижада, қалай, рений ва теллур ионларини юқори сезгирлик ва танлаб таъсир этувчанлик билан рух электролити таркибидан аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish