Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамберганова Матлуба Жобборгоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразм воҳаси туркманлари этномаданий ўзлигини англаши: анъаналар ва трансформацион жараёнлар (тарихий-этнологик тадқиқот), 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD.Tar661.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Аширов Адҳамжон Азимбаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг  Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори, катта илмий ходим; Aбдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм воҳаси туркманлари этномаданий ўзлигини англаши ва замонавий этномаданий муносабатлар таъсирида ўзгаришини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ХVI-XIX асрларда минтақада юз берган сиёсий-иқтисодий жараёнлар (уруғлар ўртасида низолар, ҳарбий хизмат, ер ва сув муаммоси, қурғоқчилик) натижасида Хоразм воҳасига туркман уруғлари (эрсари, ёвмуд, така, човдур, чандир, қорадошли, ота, ших, мехинли, игдир)нинг миграцияси юз берганлиги аниқланган; 
совет даврида олиб борилган миллий сиёсат, яъни аҳолини мажбурий тартибда жамоа хўжаликларига жалб қилиниши, колхозлар ташкил этилиши натижасида туркманларнинг идентиклик тизимида уруғ-қабилавий ўзликни англашдан миллий ўзликни англашга ўзгариши ва номадик (кўчманчи) хўжаликдан ўтроқ деҳқончилик турмуш тарзига ўтиши юз берганлиги асослаб берилган;
ХХ асрнинг 50-60-йилларидан бошлаб воҳа туркманлари кундалик ҳаётида асосан икки тил (туркман ва ўзбек) устувор бўлган бўлса, 90-йиллардан бошлаб Хоразм ўзбек шеваси асосида туркман тилининг янги лаҳжаси шаклланганлиги аниқланган;
глобализацион жараёнлар ва ўзбеклар билан қўни-қўшнчилик алоқалари таъсирида воҳа туркманлари оилавий маросимларида “ақиқа”, “бешик тўйи”, “лачак тўйи”, “чилла”, қабрларни ер устига қўйилиши каби янги анъаналар кенг оммалашганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм воҳаси туркманлари этномаданий ўзликни англаши масалаларини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
ХVI-XIX асрларда минтақада юз берган сиёсий-иқтисодий жараёнлар (уруғлар ўртасида низолар, ҳарбий хизмат, ер ва сув муаммоси, қурғоқчилик) натижасида Хоразм воҳасига туркман уруғлари (эрсари, ёвмуд, така, човдур, чандир, қорадошли, ота, ших, мехинли, игдир)нинг миграцияси юз берганлиги бўйича келтирилган илмий хулоса, амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан воҳада истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари ўртасида ўзаро тотувликни тарғиб қилишда фойдаланилган (Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2021 йил 26 ноябрдаги 14-07-2161-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий этилиши кўп миллатли Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар миллий маданияти,  анъана ва маросимларни кенг тарғиб этишга асос бўлган;
совет даврида олиб борилган миллий сиёсат, яъни аҳолини мажбурий тартибда жамоа хўжаликларига жалб қилиниши, колхозлар ташкил этилиши натижасида туркманларнинг идентиклик тизимида уруғ-қабилавий ўзликни англашдан миллий ўзликни англашга ўзгариши ва номадик (кўчманчи) хўжаликдан ўтроқ деҳқончилик турмуш тарзига ўтиши юз берганлигига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика “Маънавият ва маърифат маркази” ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, “2021 йилда Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар” дастурининг VI йўналишига оид “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш” 51 банди – Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг маънавий-маърифий билимлари ва дунёқарашини юксалтириш, жойлардаги тарихий обидалар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш мақсадида “Юртим тарихини ўрганаман” ва “Юртим бўйлаб ўн кун саёҳат” лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Республика “Маънавият ва маърифат маркази” ҳузуридаги ижтимоий-маьнавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 10 февралдаги 13-сон далолатномаси). Натижалар, Ўзбекистонда яшовчи турли миллатларнинг қадимий ва бой тарихи ҳамда моддий-маънавий маданиятини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган;
ХХ асрнинг 50-60-йилларидан бошлаб воҳа туркманлари кундалик ҳаётида асосан икки тил (туркман ва ўзбек) устувор бўлган бўлса, 90-йиллардан бошлаб Хоразм ўзбек шеваси асосида туркман тилининг янги лаҳжаси шаклланганлиги, глобализацион жараёнлар ва ўзбеклар билан қўни-қўшнчилик алоқалари таъсирида воҳа туркманлари оилавий маросимларида “ақиқа”, “бешик тўйи”, “лачак тўйи”, “чилла”, қабрларни ер устига қўйилиши каби янги анъаналар кенг оммалашганлиги хусусидаги материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston tarixi” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган “Тарихий савол” ва “Хива – туркий дунё маданияти пойтахти” кўрсатувининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“O‘zbekiston tarixi” телеканалининг 2021 йил 10 февралдаги 40-40-210-сон маьлумотномаси). Мазкур маьлумотлар ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим амалий аҳамият касб этган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish