Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаржонова Гўзал Мухторовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис ва ўзбек тилларидаги  “Hand”-“қўл” компонентли фразеологизмларнинг чоғиштирма таҳлили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil892.      
Илмий раҳбар: Умарходжаев Мухторхон Ишонходжаевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилоро Абдуҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор; Садиқов Зоҳид Якубжанович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис ва ўзбек тилларидаги “Hand”-“қўл” компонентли соматик фразеологик бирликларни структур-грамматик, семантик, парадигматик муносабатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
немис ва ўзбек тиллари “Hand”-“қўл” компонентли соматик фразеологик бирликларнинг от+феъл, сифат+от+феъл каби структураси бир хил конструкцияга эга эканлиги, шунингдек, немис тилида “феълли конструкциялар”,  ўзбек тилида эса “тушум келишигидаги от+феъл” ва “тўлдирувчи+феъл” конструкцияли иборалар кўп учраши билан фарқ қилиши аниқланган; 
немис тилидаги соматик фразеологик бирликларнинг “Hand” компоненти асосан инсон фазилатлари ва хислатларини ифодаласа, ўзбек тилидаги “қўл” компоненти эса инсон ҳатти-ҳаракатларини акс эттириши билан устиворлик қилиши аниқланган; 
немис ва ўзбек тилларидаги “Hand”-“қўл” компонентли соматик фразеологик бирликларнинг бошқарув, ҳокимият, ҳимоя, масъулият, алоқа, ёрдам, ҳамкорлик, куч, меҳнатсеварлик, маҳорат ва фазилат каби муқобиллари аниқланган;
немис ва ўзбек тилларидаги “Hand”-“қўл” компонентли соматик фразеологик бирликлар бошқарув, ҳокимият, ҳимоя, масъулият, алоқа, ёрдам, ҳамкорлик, куч, меҳнатсеварлик, маҳорат ва фазилат, cалбий жиҳатлар, никоҳ, ҳамкорлик, ўғрилик, уқувсизлик, имо-ишоралар каби маъно соҳалари бир хил рамзий маънога эгалиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис ва ўзбек тилларидаги “Hand”-“қўл” компонентли фразеологизмларнинг чоғиштирма таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
немис ва ўзбек тиллари “Hand”-“қўл” компонентли соматик фразеологик бирликларнинг от+феъл, сифат+от+феъл каби структураси бир хил конструкцияга эга эканлиги, шунингдек, немис тилида “феълли конструкциялар”,  ўзбек тилида эса “тушум келишигидаги от+феъл” ва “тўлдирувчи+феъл” конструкцияли иборалар кўп учраши билан фарқ қилиши, немис тилидаги соматик фразеологик бирликларнинг “Hand” компоненти асосан инсон фазилатлари ва хислатларини ифодаласа, ўзбек тилидаги “қўл” компоненти эса инсон ҳатти-ҳаракатларини акс эттириши билан устиворлик қилиши каби хулосалардан Ўзбекистон хореография академиясида бажарилган ИЗ-20190881663-рақамли “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган вебсайт ва мультимедиа маҳсулотлари тўпламини яратиш” мавзусидаги лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 11 мартдаги 1/04-14-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган монографиялар, электрон дастурлар ва тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган; 
немис ва ўзбек тилларидаги “Hand”-“қўл” компонентли соматик фразеологик бирликларнинг бошқарув, ҳокимият, ҳимоя, масъулият, алоқа, ёрдам, ҳамкорлик, куч, меҳнатсеварлик, маҳорат ва фазилат каби муқобиллари келтирилган немис ва ўзбек тилларидаги “Hand”-“қўл” компонентли соматик фразеологик бирликлар бошқарув, ҳокимият, ҳимоя, масъулият, алоқа, ёрдам, ҳамкорлик, куч, меҳнатсеварлик, маҳорат ва фазилат, cалбий жиҳатлар, никоҳ, ҳамкорлик, ўғрилик, уқувсизлик, имо-ишоралар каби маъно соҳалари бир хил рамзий маънога эгалиги аниқланганлиги каби хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққияёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022 йил 25 мартдаги 04-36-649-сон маълумотномаси). Натижада эшиттиришларнинг мазмуни ва бадиий савиясини мазмунан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish