Sayt test rejimida ishlamoqda

Хурсанов Нурислом Искандаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Драматик дискурсда вербал ва новербал компонентлар муносабати (ўзбек ва инглиз тилларидаги асарлар мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2317.      
Илмий раҳбар: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор; Набиева Дилоро Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади драматик дискурсдаги вербал ва новербал компонентлар структур-семантик хусусиятларининг нутқий хосланиши, мазкур компонентлар драматик дискурснинг воқелантирувчи муҳит сифатидаги ролини белгилаш, мазкур бирликларнинг асар персонажлари нутқида реаллашувчи социопрагматик талқинини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз драмаларидаги қаҳрамонлар нутқида учровчи вербал ва новербал ҳолатларнинг гендер хусусиятлари ҳамда уларнинг қаҳрамон социал ва ментал ҳолатида юзага келиши, ўзбек ва инглиз халқи менталитетидаги тафовутлар икки тил драматик асарларида муаллифлар томонидан аниқ нутқда тана аъзолари ҳаракатлари, юз ифода ҳамда миллий менталитетни ифодаловчи паремиялар ҳамда иборалар билан очиб берилгани далилланган;
ўзбек ва инглиз драмалари тилининг дискурсив, лингвокультурологик, социопрагматик хусусиятлари танланган асарлар мисолида персонажлар нутқининг социал даражаларда, турли кишилар билан мулоқотга киришиш жараёнида турли мулоқот воситалари ёрдамида, хусусан, ўзбек тилида қайнона ва келинлар, овсинлар, ака-укалар ва дўстлар ўртасидаги мулоқотнинг кечишида халқ мақоллари, фразеологизмлардан фойдаланиш жиҳатлари очиб берилиб, драматик дискурсда қаҳрамонлар мулоқотида воқеланадиган социал хосланиш сабаблари исботланган;
ўзбек ва инглиз драмаларида адресат ва адресант мулоқотининг вербал ва новербал хусусиятлари, хусусан дискурс назариясининг муҳим тушунчалари сифатида қараладиган пропозиция, пресуппозиция, импликатура, инференция, экспликатура, референция тушунчалари драмалардаги персонажлар нутқида турлича юзага келиши  аниқланган;
бадиий драматик дискурсда социал, ментал ва прагматик омилларнинг роли танланган асарлар персонажлари қиёфасида икки тилда сўзловчи халқлар миллий менталитети, ижтимоий ҳаёти, ҳаёт ва оилага турлича назар билан қараши ҳамда бу мулоқот жараёнида кўрсатиб турувчи тил омиллари, хусусан нутқнинг вербал ва новербал шакл ва компонентларнинг семантик хусусиятлари далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Драматик дискурсда вербал ва новербал компонентлар муносабати (ўзбек ва инглиз тилларидаги асарлар мисолида)” мавзусида олиб борилган тадқиқот асосида: 
ўзбек ва инглиз драмаларидаги қаҳрамонлар нутқида учровчи вербал ва новербал ҳолатларнинг гендер хусусиятлари ҳамда уларнинг қаҳрамон социал ва ментал ҳолатида юзага келиши, ўзбек ва инглиз халқи менталитетидаги тафовутлар хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий - тадқиқот институти томонидан олиб борилган FА-F1 G003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” (“Ҳозирги қорақалпоқ тилида фунционал сўз ясалиши”) (2012-2016 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 27 декабрдаги 17-02/04-сон маълумотномаси). Натижада драматик дискурс моҳиятини фақат лингвистик шакллар орқали аниқлаб бўлмаслиги, балки буни вербал ва новербал компонентлар тавсифи орқали ўрганиб кўриш кераклиги асосланган;
ўзбек ва инглиз драмалари тилининг дискурсив, лингвокультурологик, социопрагматик хусусиятлари танланган асарлар мисолида персонажлар нутқининг социал даражаларда, турли кишилар билан мулоқотга киришиш жараёнида турли мулоқот воситалари ёрдамида, хусусан, ўзбек тилида қайнона ва келинлар, овсинлар, ака-укалар ва дўстлар ўртасидаги мулоқотнинг кечишида халқ мақоллари, фразеологизмлардан фойдаланиш жиҳатларига оид натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган FА-А1-ГОО7 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 27 декабрдаги 17.02/04-сон маълумотномаси). Натижада танлаб олинган драматик асарлар матнида қўлланган халқ мақолларининг прагматик, лингвомаданий хусусиятлари лингвистик тадқиқот объекти сифатида жамланган; 
ўзбек ва инглиз драмаларида адресат ва адресант мулоқотининг вербал ва новербал хусусиятлари, хусусан дискурс назариясининг муҳим тушунчалари сифатида қараладиган пропозиция, пресуппозиция, импликатура, инференция, экспликатура, референция тушунчаларига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2021 йилларда бажарилган I-ОT-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш” номли инновацион лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 17 январдаги О4/-174-сон маълумотномаси). Натижада драматик асарларнинг вербал ва новербал компонентлари муносабатлари лисоний имкониятларининг инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва рамзий тимсоллар тавсифларини очиб беришнинг янги имкониятлари кўрсатиб берилган; 
бадиий драматик дискурсда социал, ментал ва прагматик омилларнинг роли танланган асарлар персонажлари қиёфасида икки тилда сўзловчи халқлар миллий менталитети, ижтимоий ҳаёти, ҳаёт ва оилага турлича назар билан қараши ҳамда бу мулоқот жараёнида кўрсатиб турувчи тил омилларига доир илмий хулосалардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг олтин воҳа дастуридаги “Тил – миллат кўзгуси”, шунингдек, “Мунозара” эшиттиришларининг сценарийларини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 14 январдаги 17-05/16-сон маълумотномаси). Натижада радио тингловчилар драмаларнинг бадиий матндаги ўрни, драматик дискурс таҳлилида намоён бўладиган, коммуникатив-поэтик нуқтаи назардан аниқ белгиланган ўзбек ва инглиз тилларининг синтаксиси, стилистикаси, пунктуацияси, лингвопоэтикаси, лингвопрагматикаси ҳақидаги маълумотларга эга бўлишган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish