Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурметов Исмоил Алимбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистон Республикасининг халқаро экологик ҳамкорлик алоқалари тарихи (1991-2019 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Tar626.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлетов Санжарбек Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг  Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор; Сарыбоев Маман Ктайбекович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг 1991-2019 йиллардаги ташқи сиёсатининг экологик аспектларини ҳамда Марказий Осиёдаги экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик муаммоларни бартараф этиш йўлидаги интеграция жарёнларида иштироки масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик йилларида Марказий Осиёда экология ва атроф-муҳит масалаларидаги интеграция жараёнларида ОҚҲЖ, ДСҲМК, ДБРК, МОМЭМнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва экологик барқарорликни уйғунлаштирувчи роли аниқланиб, ушбу минтақавий ташкилотларда фаол иштироки орқали Ўзбекистон Республикаси экологик сиёсатининг минтақавий ва глобал экологик сиёсий муносабатлар тизимига интеграциялашуви динамикаси очиб берилган;
Ўзбекистонда глобал экологик конвенцияларни миллий механизмларининг шаклланиши ва улар доирасида босқичма-босқич амалга оширилган “Марказий Осиёда сув, таълим ва ҳамкорлик”,   “Ўзбекистонда иқлимий хавфларни бошқариш”, “Тоза ривожланиш механизми”, “Нексус лойиҳаси”, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, ўрмонзорларини тиклаш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича лойиҳалар ҳамда “Атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури” доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар мамлакатда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасининг трансформациясида муҳим роль ўйнаганлиги асосланган;
БМТнинг ихтисослашган органлари ва халқаро донор ташкилотларининг ижтимоий-экологик муаммолар ечимига йўналтирилган “Ер ресурсларини бошқариш бўйича Марказий Осиё мамлакатлари ташаббуси”, “Биологик хилма-хилликни сақлаш, биологик ресурсларни тиклаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, сув ресурслари ва атроф-муҳитни бошқариш”, “Инсон ва биосфера” каби лойиҳалари ҳамда “Орол денгизи ҳавзаси мамлакатларига ёрдам кўрсатиш” (ОДҲД-1, ОДҲД-2, ОДҲД-3), “Орол денгизи ҳавзаси учун иқлим ўзгаришини мослаштириш ва камайтириш”, “Чўлланишнинг олдини олиш”,  “Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” каби дастурларининг Ўзбекистонда барқарор ривожланиш асосларини мустаҳкамлаш, хусусан экотизимларни сақлаш ва соғломлаштириш, биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш ҳамда экологик маданиятини оширишга хизмат қилгани далилланган;
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида қўшни  мамлакатлар билан очиқ, конструктив ва прагматик сиёсат натижасида мулоқот майдонининг мустаҳкамланиши Орол ва Оролбўйи муаммолари, трансчегаравий ресурслардан фойдаланиш, иқлим ўзгаришлари, транспорт-коммуникация ва энергетика масалаларини ҳал қилишда минтақавий хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали инклюзив ривожланиш имкониятларини очганлиги кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасининг халқаро экологик ҳамкорлик алоқалари тарихи (1991-2019 йй.)ни ўрганиш асосида:
мустақиллик йилларида Марказий Осиёда экология ва атроф-муҳит масалаларидаги интеграция жараёнларида ОҚҲЖ, ДСҲМК, ДБРК, МОМЭМнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва экологик барқарорликни уйғунлаштирувчи роли аниқланиб, ушбу минтақавий ташкилотларда фаол иштироки орқали Ўзбекистон Республикаси экологик сиёсатининг минтақавий ва глобал экологик сиёсий муносабатлар тизимига интеграциялашуви динамикаси бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Экологик партияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатига оид масалалар муҳокамасини ташкил этишга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2021 йил 23 ноябрдаги 11/581-сон далолатномаси). Натижалар Ўзбекистон Экологик партияси электрон маълумотлар базасини бойитишга, илмий мақолалар ҳамда семинар-тренинглар учун тарқатма материалларни тайёрлашга хизмат қилган; 
Ўзбекистонда глобал экологик конвенцияларни миллий механизмларининг шаклланиши ва улар доирасида босқичма-босқич амалга оширилган “Марказий Осиёда сув, таълим ва ҳамкорлик”, “Ўзбекистонда иқлимий хавфларни бошқариш”, “Тоза ривожланиш механизми”, “Нексус лойиҳаси”, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, ўрмонзорларини тиклаш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича лойиҳалар ҳамда “Атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури” доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар мамлакатда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасининг трансформациясида муҳим роль ўйнаганлигига оид илмий натижаларидан республиканинг ташқи сиёсий фаолиятни олиб борувчи давлат муассасаларида Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамияти билан янада интеграциялашувига оид истиқболли дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 14 январдаги 03-02/8-119-сон маълумотномаси). Натижалар халқаро ва минтақавий миқёсда ташкилотлар, платформалар ва институтлар фаолиятида иштирок этиш, шунингдек ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида қўшни  мамлакатлар билан очиқ, конструктив ва прагматик сиёсат натижасида мулоқот майдонининг мустаҳкамланиши Орол ва Оролбўйи муаммолари, трансчегаравий ресурслардан фойдаланиш, иқлим ўзгаришлари, транспорт-коммуникация ва энергетика масалаларини ҳал қилишда минтақавий хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали инклюзив ривожланиш имкониятлари бўйича олинган хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” телеканали кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“O‘zbekiston” телерадиокомпаниясининг 2022 йил 29 март 01-06-667-сон маълумотномаси). Натижалар “O’zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Муборак масканлар” кўрсатувининг сценарийсини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish