Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Джамалиддин Камаловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишининг олдини олишда халқаро ҳуқуқий жиҳатлари”, 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Yu318.
Илмий раҳбар: Тиллабаев Мирзатилло Алишерович, юридик фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, DSс.07/27.02.2020.Yu.108.01.
Расмий оппонентлар: Маматов Худоёр Тешаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Гулимов Аманлык Базарбаевич, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишини олдини олишда халқаро ҳамкорлик, уни тартибга солувчи миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқий нормаларни такомиллаштиришга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналогларининг қонуний қўлланилишини маъмурий тартибга солиш тизимини халқаро стандартларга мувофиқлаштирган ҳолда такомиллаштириш, шунингдек улардан ноқонуний фойдаланилишига қарши тизимли курашишнинг аниқ чора-тадбирларини белгилаш зарурати асосланган;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишини тақиқлаш, шунингдек улардан ҳар қандай шаклда фойдаланганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни кучайтириш зарурати асосланган;
гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний халқаро савдосига барҳам бериш ҳамда жиноятчиларнинг жазоланиши муқаррарлигини таъминлаш мақсадида халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий ҳуқуқ тизимига имплементация қилиш зарурати асосланган;
ваколатли органлар билан келишувлар ҳамда халқаро шартномалар асосида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни назорат остида етказиб бериш усулидан фойдаланиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишини олдини  олишда  халқаро  ҳуқуқий  жиҳатлари мавзусидаги тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналогларини қонуний фойдаланишни маъмурий тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек улардан ноқонуний фойдаланилишига қарши чора-тадбирларни белгилашга оид таклиф БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил 17 декабрдаги “Наркотиклар ва уларга қарши курашишнинг глобал масалаларини ҳал қилишда халқаро ҳамкорлик” ҳақидаги 73/192-сон резолюциясининг 18-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхонасининг 2022 йил 17 январдаги 034/008-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф жаҳонда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини ноқонуний айланишини олдини олишга хизмат қилган;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишини тақиқлаш, шунингдек улардан ҳар қандай шаклда фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтиришга оид таклиф БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил 17 декабрдаги “Наркотиклар ва уларга қарши курашишнинг глобал масалаларини ҳал қилишда халқаро ҳамкорлик” ҳақидаги 73/192-сон резолюциясининг 41-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхонасининг 2022 йил 17 январдаги 034/008-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишини олдини олиш соҳасида минтақавий ва халқаро ҳамкорликка кўмаклашиш, шу жумладан тезкор маълумотлар билан алмашиниш ва трансчегаравий ҳамкорлик такомиллаштиришга хизмат қилган;
гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний халқаро савдосига барҳам бериш ҳамда жиноятчиларнинг жазоланиши муқаррарлигини таъминлаш бўйича халқаро-ҳуқуқий чоралар самарадорлигини оширишга оид таклиф БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 16 декабрдаги «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва одил судлов соҳасидаги дастурини, айниқса унинг техник ҳамкорлик борасидаги салоҳиятини мустаҳкамлаш” тўғрисидаги 76/463-сон резолюциясида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхонасининг 2022 йил 17 январдаги 034/008-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишини олдини олиш соҳасида  халқаро жиноий қонунчиликни ҳамда давлатларнинг моддий-техника базасини такомиллаштиришга хизмат қилган.
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар халқаро ноқонуний муомалада бўлишининг олдини олиш ҳамда бундай муомалада иштирок этаётган шахсларни аниқлаш мақсадида божхона органлари ҳар бир алоҳида ҳолда чет давлатнинг божхона органлари ва бошқа ваколатли органлари билан келишувларга кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида назорат остида етказиб бериш усулидан фойдаланиш, яъни ноқонуний муомалага киритилган гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ва прекурсорларнинг ўз назорати остида божхона ҳудудига олиб кирилишига, бу ҳудуддан олиб чиқилишига ёки транзит тарзида олиб ўтилишига йўл қўйилиши зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодекснинг 407-моддаси биринчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 11 мартдаги 02/5-268-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилганлиги  1988 йилдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш тўғрисида”ги Конвенциянинг 1-, 3-, 11-моддаларни ҳамда “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ижроси бўйича  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish